Халқ таълими ходимлари асосий лавозимларининг малака тавсифлари


-§. “Баркамол авлод” болалар маркази директорининг



Download 1,46 Mb.
bet21/90
Sana05.07.2022
Hajmi1,46 Mb.
#742407
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   90
Bog'liq
урта махсус огохлантириш хати 87830

22-§. “Баркамол авлод” болалар маркази директорининг
маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари
лавозимининг малака тавсифлари



Тартиб рақами

913

Машғулотларнинг миллий стандарт классификатори бўйича коди

1210

Ходимлар тоифаси

Бошқарув

65. Лавозим вазифалари:


а) “Баркамол авлод” болалар марказида маънавий-ахлоқий тарбиявий ишларни ташкил қилиш, тарбиявий ишларнинг йиллик ва ойлик режаларини ишлаб чиқиш ҳамда уларнинг бажарилишини назорат қилиш;
б) ўқув-тарбия жараёнига ўқитишнинг замонавий шаклларини, ўқувчиларнинг маънавий-ахлоқий тарбияси ва маърифий ишларнинг самарали шаклларини ҳамда услубларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш миллий мустақиллик ғояларини амалга оширишни таъминлаш;
в) “Баркамол авлод” болалар марказининг тарбиявий тадбирлар дастурларини ишлаб чиқиш, уларнинг сифати ва самарадорлиги мониторингини амалга ошириш, ижро интизоми ҳолатини ўрганиб, ҳужжатлар билан ишлашни ташкил этиш ва уларнинг натижалари бўйича ҳужжатларни таҳлил ва назорат қилиш масалаларида методик ва амалий ёрдам кўрсатиш;
г) таълим муассасалари, тегишли манфаатдор ташкилот ва идоралар билан биргаликда маънавий-ахлоқий тарбия йўналишида кенг кўламда турли хил тарбиявий ишларни режалаштириш, ўтказилишини таъминлаш;
д) ўқувчиларнинг баҳорги, ёзги, кузги, қишки дам олиш кунларида тугараклар режасини шакллантириш, педагогик жамоанинг таътил пайтидаги фаолиятини мувофиқлаштириш;
е) “Баркамол авлод” болалар марказининг тўгарак ва бошқа хоналарини кўргазмали тарғибот ва ташвиқот воситалари, кутубхонасини ахборот манбалари билан жиҳозлашни ташкил қилиш;
ж) педагог ходимларни танлаш ва жой-жойига қўйишда иштирок этиш, юқори малакали тўгарак раҳбарларининг илғор педагогик тажрибасини ўрганиш, оммалаштириш, тарбиявий ишлар сифати ва натижаларини таҳлил қилиш;
з) тарбиявий ишлар бўйича методик материаллар ишлаб чиқишни, ёш мутахассисларга методик ёрдам кўрсатишни ташкил қилиш, педагог ходимларнинг касб маҳоратини, малакасини ошириш ишларини олиб бориш;
и) ёшларни миллий ғояга садоқат руҳида тарбиялаш, маънавий-ахлоқий, тарбиявий ишларни ташкил этиш, ҳуқуқбузарлик, жиноятчилик, диний экстремизм, ақидапарастлик ва турли хил диний оқимларга ўқувчи-ёшларни кириб қолишларини олдини олишга қаратилган тадбирлар ўтказилишини таъминлаш;
к) “Баркамол авлод” болалар марказида туман (шаҳар) ҳокимликлари ҳузуридаги вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиянинг қарори ва кўрсатмаларининг амалга оширилишини таъминлаш, давлат ва нодавлат ташкилотлар билан таълим-тарбия соҳаларида ҳамкорлик қилиш;
л) соғлиқни сақлаш бўлимлари билан ҳамкорликда ўқувчи-ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзи ва соғлом муҳитни тарғиб қилиш борасида, ОИВ/ОИТС касаллигини олдини олиш, гиёҳвандлик профилактикаси ва экологик таълим-тарбия йўналиши бўйича тадбирларни ташкил этишни таъминлаш;
м) тарбияси оғир болаларни тўгарак машғулотларига қизиқтириш ва жалб қилиш ишларини амалга ошириш;
н) мамлакатимизда нишонланадиган муҳим байрам саналарига бағишланган тадбирларни ташкил этилишини таъминлаш, оммавий ахборот воситаларида “Баркамол авлод” болалар маркази фаолияти ва мақсадларини тарғибот этиш;
о) санитария-гигиена талаблари, меҳнатни муҳофаза қилиш, техника ва ёнғин хавфсизлиги қоидалари талабларига риоя қилиш.
66. Билиши лозим:
а) мактабдан ташқари таълимга оид ва болалар ҳуқуқларини муҳофаза қилиш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни;
б) мактабдан ташқари таълимга қўйилган давлат талабларининг мазмунини, жамоага раҳбарлик қилишнинг самарали кўринишларини;
в) тарбиявий ишлар сифатини, ходимларни маънавий ва моддий рағбатлантириш тизимлари ва методларини;
г) тўгарак дастурлари ва уларга методик йўриқномаларни, касбга йўналтириш ишининг ташкилий-педагогик асосларини, ёзги таътил пайтида ишлашни ташкил қилиш шакллари ва методларини;
д) маънавий-ахлоқий тарбияни амалга оширишда таълим муассасалари, жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликни ривожлантириш йўналишларини;
е) миллий истиқлол мафкурасини, унинг бош ва асосий ғояларини, миллий қадриятларни педагогика, педагогик психология, болалар физиологиясини;
ж) санитария-гигиена талаблари, меҳнатни муҳофаза қилиш, техника ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларини.
67. Малака талаблари:
а) камида бакалавр даражасидаги олий маълумот;
б) хорижий тиллардан бирининг бошланғич босқичини ва ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланишни билиши;
в) уч йилдан кам бўлмаган педагогик иш стажи.



Download 1,46 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   90




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish