Халқ таълими бошқармаларида, таълим муассаларида «наврўЗ» умумхалқ байрамини нишонлаш сценарийси



Download 57 Kb.
bet3/4
Sana22.07.2022
Hajmi57 Kb.
#838782
TuriСценарий
1   2   3   4
Bog'liq
Navrz-scenariy

1-бошловчи:
Раҳмат, муҳтарам домла, дуоларингиз илоҳо ижобат бўлсин.
Бойчечак чиқибди, бугун Наврўз экан,
Ҳамма бир-бирига ширин сўз экан.
Олам ҳам баробар кеча кундуз экан,
Бойчечак чиқибди, бугун Наврўз экан.
2-бошловчи:
Созанда, чал созингни, даврада дилдор ўйнасин,
Қўшиғинг айт, муғанний даврада алёр янграсин.
(Навбат таниқли санъаткорларимиз томонидан куй ва қўшикда берилади.)
Шундан сўнг магнит тасмасига ёзиб олинган «Ялла» ансамбли томонидан ижро этилган «Сумалак» қўшиғи остида тайёр сумалаклар дастурхонга тортилади.
1 -бошловчи:
Сумалак тортилар насиба бўлиб,
Ариқда сув оқар бўтана, тўлиб,
Баҳорой келмоқда шодиёна кулиб,
Янги кун келмокда, келмоқда Наврўз.
2-бошловчи:
— Мана, дастурхонимизга Наврўзнинг шоҳ таомлари ҳисобланган сумалак ҳам тортилди. Маълумки, сумалак Наврўз таомлари орасида алоҳида тарихга ва ўринга эга. Чунки, сумалак тайёрлаш ҳам ўзига хос саънатни талаб қилади. Уни бугун бизга кечаси билан сумалак тайёрлаб, тортиқ этганлар яхши билишади. Бу таом аждодларимиздан бизга қадимий мерос ва анъана бўлиб, ўзининг шифобахшлиги билан аҳамиятлидир.
Шоирларимиз айтганидек,
Сумалагим тарихи зўр бу – «Си-малак»,
Ковлар экан ғайбдан келган ўттиз малак.
Ниятларинг ижоб бўлар айтсанг тилак —
Момом айтган пок ниятни соғинганман.
1-бошловчи:
— Эндиги навбат бўлимлар ва (мактаб) ташкилотлараро ўзаро беллашувга (ҳар бир бўлим ёки ташкилот ўзлари тайёрлаган саҳна чиқишларини навбати билан намойиш этадилар. Жумладан, қўшиқ, шеър, рақс, аския, лоторея ўйини ва бошқалар)
Шундан сўнг бир жуфт қўшиқ янграйди. Истеъдодли ва ёш хонанда _____________________га навбат берилади. Келин салом кўриниши намойиш этилади.
2-бошловчи:
— Мана, муҳтарам меҳмонлар, даврамиз жуда қизғин ўтаяпти.
Курашса кураги ерга тегмаган,
Ул мағрур бўйини ҳеч ким эгмаган,
Ҳали уни ҳеч ким жангда енгмаган,
Ўзбек полвони у, ўзбек полвони.
Ушбу байрам даврасига янада файз киритиш учун навбатни ХТБ қошидаги вилоят Ўқувчи ёшлар маркази «Турон» миллий якка кураш тўгараги қатнашчиларига берамиз. Кураги ҳали ер кўрмаган бу полвонлар ўз шаънларини ҳимоя қиладилар. Марҳамат даврага.

Download 57 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish