ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ОҲАНГАРОН ТУМАН КЕНГАШИ ДЕПУТАТЛИГИГА НОМЗОД
АХМАДХАНОВА ФАТИМАХОН САДИКОВНА
Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси томонидан Тошкент вилояти халқ депутатлари Оҳангарон туман Кенгаши депутатлигига номзод этиб кўрсатилган.
Ахмадханова Фатимахон Содиқовна 1975 йил Тошкент вилояти Ангрен шаҳарда туғилган Миллати - ўзбек. Маълумоти –Олий. 1996 й. Тошкент вилояти давлат педагогика институти (кундузги) Мутахассислиги – Бошланғич синф ўқитувчиси
Меҳнат фаолиятини . 1992-1994 йй. - Тошкент вилояти Оҳангарон тумани 4-мактаб кутубхоначиси
1994-2000 йй. - Тошкент вилояти Оҳангарон тумани 29-мактаб ўқитувчиси
1997-2013 йй. - Тошкент вилояти Оҳангарон тумани 19-мактаб ўқитувчиси
2013-2019 йй - Тошкент вилояти Оҳангарон тумани 19-мактаб директори
2019- х/в - Тошкент вилояти Оҳангарон шаҳар халқ таълим бўлим мудири
Давлат мукофотлари билан тақдирланганми (қанақа): Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 октябрдаги Фармонига биноан таъсис этилган “Ўзбекистон Конститутциясига 25 йил” эсдалик нишони
Ўз мехнат фаолияти давомида фаол жамоатчи, билимдон, замонавий дунёқараш эгаси, ҳуқуқий, сиёсатшуносликка оид билимларни пухта эгаллаган, маъсулиятни чуқур хис қиладиган, мушкул вазиятларда доимо аниқ ва реал фикр юритиб, муаммони хал қилишда ўз лойихасини тақдим эта оладиган шахс бўлиб шаклланди.
Номзоднинг дастуридан фуқароларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш, уларнинг хуқуқлари ва эркинликлари, манфаатларини ҳимоя қилиш ва амалга оширишда жамоат ташкилотларини кенг жалб этиш, қишлоққа саноатни олиб кириш, аёллар учун тадбиркорлик субъектларини ташкил қилиш, қишлоғда соғлом турмуш тарзини шакиллантириш, аёллар ва ёшларнинг дунё қарашини ўзгартириш, қишлоқда ёшларни спорт билан шуғилланишлари учун спорт ўйингохлари қурилиши учун мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорлик ишларини йўлга қўйиш шунингдек, Оҳангарон туманининг мавқеини янада кўтариш, сиёсий фаол, республика бошкарувида бевосита иштирок этадиган, жамиятимизда демократлашув жараёнларини илгари сурадиган худудлардан бири сифатида шакллантириш каби муҳим масалалар ўрин олган.
Номзоднинг дастуридан Алишер маҳалласи мавқеини янада кўтариш, ҳудудни иқтисодий- сармоявий, ижтимоий жиҳатдан янада замонавийлаштириш, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармон ва карорлари, ҳукумат карорлари ҳамда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилинган конунларнинг мазмун-моҳиятини сайловчиларга содда тилда етказиш орқали маҳалла аҳолисининг сиёсий- ҳуқуқий саводхонлигини мунтазам ошириб бориш каби муҳим масалалар ўрин олган.
Оилали. 2 нафар фарзанти бор
Ахмадханова Фатимахон Содиқовна 13-Алишер сайлов округидан Тошкент вилояти халқ депутатлари Оҳангарон туман Кенгаши депутатлигига номзод этиб руйхатга олинган
.
Do'stlaringiz bilan baham: |