Scutellaria туркуми ўсимликларини қадимдан шифобахшлик хусусияти адабиётлардан малум. Scutellaria baicalensis, илдизи дамламаси қон босимини тушурувчи бўлиб, халқ табобатида фойдаланиб келинган. Лекин, Ўзбекистонда ўсувчи Scutellaria comsa ўсимлигидан қон босимини туширишда фойдаланилмаган.
§I.1.2. Phlomoides moench туркуми айрим турларини кимёвий таркиби ва халқ табобатидаги ўрни.
Ер юзи флорасида Phlomoides туркумининг 150-170 тури, Марказий Осиё флорасида 59 тури учраши келтирилган. Шулардан Ўзбекистон флорасида 43 тури, Эрон флорасида 41 тур, Қирғизистон флорасида 37 тур, Қозоғистон флорасида 30 тур, Тожикистон флорасида 27 тур, Туркманистон флорасида 12 тур тарқалган [24.345-б ]. Phlomoides туркум усимлиги Узбекистонда 43 та булиб, Наманган вилоятида 8 тури ўсади. Бу туркум ўсимликлари эфимер ўсимликлардир [25. 804-б]. Ўсимликларни халқ табобатида дамлама, қайнатма сифатида ишлатилади. Дамламаси бронхит, ўпка сили, пневмония, ўткир респиратор инфекцияларда, хроник ва гипоазид гастритда, ошқозон язвасида, анемияда, геморойда (бавосил), астенияда, безгакда, шишларда, гипертоник касалларда қўлланилган. [24.345-б, 26.40-б]. Дамламаси тонизирлаш, диуретик таъсирга ега, иммунитетни оширади ва қон қуюшишини тезлаштиради; ташқаридан йиринг маъдалаган яраларга дамламаси қўлланилади.Кўрсатилишича Zopnik kolyuchiy va Zopnik klubnenosniylar ўт ҳайдаш хоссасига ега. [25. 804б,26.40-б].
Zopnik klubenosniy томири, гуллари ва уруғи кукуни, дамлама, қайнатма ҳолатда Тибет, Монгол тиббиётида ҳамда қатор Сибир халқларида ўпка силида; Тибет тиббиётида бронхитда, умум мустаҳкамловчи, маҳаллий оғиз касалларида, хроник сифилитик яраларда, йирингли яраларда, маститд26.40-б а, буқоқда, бош оғриганида, карликда қўлланилган; ваннаси оёқ шишганда; чой ўрнига барглари ва томири, зиравор шаклида қўлланилган [24.345-б, 26.40-б].
Ph. Pungens va Ph. Tuberosa ўтлари кимёвий таркибида алкалоидлар, флаваноидлар, ошловчи моддалар, витаминлар, эфир мойлари, макро- ва микроелементлар киради улар терапевтик фаоллигига сабабчи ва комплекс доривор махсулотларда фойдаланиши мумкин [27.40-б].
Фарғона Водийсида ушбу туркум вакилларидан Оловли ўт (Phlomoides nuda) ўсимлиги учрайди (1-расм).
.
I.1- расм. Оловли ўт (Phlomoides nuda)
Умумий тарқалиши. Марказий Осиё: Қозоғистон, Қирғизстон, Тожикистон ва Ўзбекистон.
Phlomoides Moench туркумнинг Phl.speciosa. Phl.angreni phl. Tuberose ўсимликларидан углеводлар, алкалоидлар, флавоноидлар, иридоидлар,эфир мойлари, сапонинлар, кумаринлар, аскорбин кислотлар ҳамда илдиз мевасидан микроэлементлардан — темир, магний, рух, мис, марганец, никель, титан ва бошқа бирикмалар аниқланган [28. 73-78б].
Кучсиз хидли эфир мойлари баргларда (0,02 %) аникланган,унинг таркибида фитол, линалоол, эвгенол, кариофиллен оксид ва бошкалар аникланган[29. 696-701б] флавоноидлардан апигенин, апигенин-7-О-глюкуронид, лютеолин, цинарозид, лютеолин-7-О-глюкуронид, ориентин, изоориентин, фенилпропаноидлар актеозид (вербаскозид), форситозид В, [30. 594б], декофеилактеозид, лейкоскептозид А, мартинозид,неолигнанлар [31. ] иридоидлардан сезамозид, 5-дезоксисезамозид, шанжизид метил эфири, лямальбид, 8-ацетилшанжизид, флойозид, хлоротуберозид, стероллар, тритерпенлар олеанол кислотаси, урсол кислотаси аникланган.[32. 58-471б]
Томирида углеводлар рафиноза, стахиоза, вербаскоза, флавоноидлардан лютеолин, линарин, кверцитрин, фенилпропаноидлардан актеозид, изоактеозид (изовербаскозид), форситозид В, хлороген кислота, декофеилактеозид, иридоидлардан шанжизид метил эфири, 8-ацетилшанжизид метил эфири, 8-ацетилшанжигенин метил эфири, флойозид, флотуберозиды I ва II, флоригидозид С, дитерпенлар (абиетанлар, лабданлар). [33. 399-б]. Илдизмевасида сапонинлар; ер устки кисмида — 0,5—6,0 % алкалоидлар 0,14 % аскорбин кислотаси, микроэлементлар темир, магний, рух, мис, марганец, никель, титан. [34. 200-б].
Bremostachys isochila. Tаркибида флаваноидлар, тритерпеноидлар, каротеноидлар ва 22,3-42% ёғли мой аниқланган. Бу турни Фарғона водийси захираси етарли. [35.23-б].
Do'stlaringiz bilan baham: |