Тажриба гуруҳлари
|
АЛТ
Е/л
|
АСТ
Е/л
|
Умумий билирубин
мкмоль/л
|
I гуруҳ назорат
|
69.3±5.2
|
52.4±5.2
|
8.3±1.1
|
II гуруҳ тажриба (ССl4)
|
185.5±10.1
|
156.4±12.1
|
17.2±1.2
|
III гуруҳ ССl4+бензилли сумма
|
165.7±8.5
|
125.7±7.7
|
15.4±1.1
|
IV гуруҳ ССl4+хлороформли сумма
|
122.4±11.5
|
117.7±5.8
|
13.4±1.3
|
V гуруҳ ССl4+этилацетатли сумма
|
115.4±10.8
|
104.9±8.3
|
12.5±0.9
|
VI гуруҳ ССl4+бутанолли сумма
|
102.3±9.7
|
93.4±6.8
|
10.4±0.8
|
VII гуруҳ ССl4+сувли сумма
|
93.5±8.1
|
80.2±6.5
|
9.5±1.1
|
Токсик гепатит чақирилган V, VI ва VII гуруҳ ҳайвонларни мос равишда ўсимликнинг ацетатли, бутанолли ва сувли суммалари қон плазмасидаги АЛТ, АСТ ва билирубин миқдорларини II гуруҳ кўрсаткичларига нисбатан камайтирганиги аниқланди (II.3-жадвал). Демак, Phlomoides nuda ўсимлигидан ацетатли, бутанолли ва сувли экстрактидан ажратиб олинган суммалар токсик гепатитли ҳайвонлар қонидаги АЛТ, АСТ ферментлари ва умумий билирубин миқдорини камайтириб, коррекцияловчи таъсир этди. Бунда, бензилли ва хлороформли суммалар таъсири намоён бўлмаган бўлса этилацетатли, бутанолли ва сувли олинган суммалар патологияда ошган ушбу ферментлар ва билирубин миқдорини ишончли камайтириши аниқланди. Сувли сумманинг коррекцияловчи таъсири бошқа суммаларга нисбатан фаол эканлиги тажрибаларда исботланди.
Навбатдаги in vivo тажрибаларимизда токсик гепатит шароитида Phlomoides nuda ўсимлигининг тана қисмидан ажратиб олинган бензилли, этилацетатли, хлороформли, бутанолли ва сувли суммаларини каламуш жигар митохондрияси юқори ўтказувчан порасига ва митоКАТФ-канал фаоллигига таъсири ўрганилди.
Дастлаб олинган суммаларни токсик гепатит шароитида каламуш жигар митохондрияси юқори ўтказувчан порасига таъсири ўрганилди. Ҳар 3 кунда ССl4 юбориб 12 кундан сўнг ҳайвонларда токсик гепатит ҳосил бўлгандан сўнг уларга ўсимликдан олинган суммалар 10 кун давомида перорал юборилди. Шундан сўнг тажриба гуруҳи ҳайвонлари декапитация қилинди ва жигар митохондрияси ажратиб олинди. Жигар митохондрияси юқори ўтказувчан порасини фаоллаш яъни бўкишини ҳосил қилиш учун индуктор сифатида CаCl2 нинг 20 мкМ концентрациясидан фойдаланилди. Олинган натижаларга кўра, токсик гепатит чақирилган II гуруҳ каламушларнинг жигар митохондрияси бўкиши назоратга нисбатан 94,5±4,5% га ортиши аниқланди (5-расм). Бу эса жигар митохондрияси mPTP конформацияси очиқ ҳолатда эканлигидан далолат беради. Жигар митохондрияси mPTP очиқ ҳолатга ўтиши матриксдан юқори молекулали бирикмалар ва цитохрос с нинг чиқиб кетиши ва апаптоз жараёни бошланишидан далолат беради. Токсик гепатитли III ва IV гуруҳ каламушларни мос равишда бензилли ва хлороформли экстрактларидан олинган суммаларнинг жигар митохондрияси бўкишига ингибирловчи таъсири яққол сезилмади. Тажрибаларни давом эттириб, V гуруҳ токсик гепатитли каламушларни ўсимликнинг этилацетатли суммаси билан фармакотерапия қилинганда уларнинг жигар митохондрияси бўкиши II гуруҳга нисбатан 43,3±6,9% га ингибирлаши аниқланди (II.6-расм).
II.6-расм. Токсик гепатит шароитида Phlomoides nuda ўсимлигининг бензилли, хлороформли этилацетатли, бутанолли ва сувли суммаларининг каламуш жигар митохондрияси mPTP ўтказувчанлигига таъсири (барча ҳолатларда *Р<0,05; *Р<0,01; n=4).
Тажрибанинг токсик гепатитли VI ва VII гуруҳ каламушларга Phlomoides nuda ўсимлигининг тана қисмидан ажратиб олинган бутанолли ва сувли экстрактидан олинган суммалар юборилди ва уларни жигаридан митохондрия ажратилди. Натижаларга кўра, VI ва VII гуруҳ каламушларни жигар митохондриясининг бўкиши II гуруҳ кўрсаткичларига нисбатан мос равишда 62,0±7,5% ва 74,9±4,6% га ингибирланиши аниқланди (5-расм). Демак, Phlomoides nuda ўсимлигининг бензилли ва хлороформли суммалари токсик гепатитда жигар митохондрияси юқори ўтказувчан порасига сезиларли таъсир этмаган бўлса унинг этилацетатли, бутанолли ва сувли суммалари эса ингибирловчи таъсир этди. Бунда, этилацетатли ва бутанолли суммаларга нисбатан сувли суммасининг токсик гепатит шароитида митохондрия мумбранасига стабилловчи таъсир этиб, mPTPнинг очиқ конформациясини қисман ёпиқ ҳолатга ўтказганлиги аниқланди.
Сўнгги замонавий тадқиқотларда юракнинг ишемик касалликларида, гипоксияда ва оксидатив стресс шароитларида ҳужайра ва митохондрия мембраналарида жойлашган КАТФ-каналининг функционал иштироки кўп ўрганилмоқда [64]. Митохондрия ва плазматик мембранада жойлашган ушбу селектив КАТФ-каналлари умумий активатор ва ингибитор модуяторларига эга. Ҳозирда бундай фармакологик агентларнинг жуда кўпи аниқланган бўлса-да, модулятор таъсирининг селективлиги ўрганилаётган ҳужайралар типига ва тажриба шароитига боғлиқ бўлади [65.196-212б]. Юракнинг ишемик касалликлари ва гипоксия шароитларида митохондрия мембранасига таъсир этувчи биологик фаол бирикмалар кўп ўрганиб келинмоқда [66.1441-1449б]. Аммо, экспериментал токсик гепатитда жигар митоКАТФ-канали фаолиятига таъсир этувчи модуляторлар ҳақида маълумотлар деярли учрамайди. Шу жиҳатдан, биз олиб борган тажрибаларда CCl4 билан чақирилган токсик гепатит шароитида, митоКАТФ-каналининг патофизиологик ўзгариши ва уларга ўсимлик моддаларини in vivo тажрибаларда таъсирини ўрганиш жуда муҳим ҳисобланади. Мана шу мақсадда, in vivo тажрибамизни ушбу босқичида, токсик гепатитда каламуш жигар митоКАТФ-канали фаоллигига Phlomoides nuda ўсимлигининг бензилли, хлороформли, этилацетатли, бутанолли ва сувли суммаларининг таъсири ўрганилди. Токсик гепатитда жигар митоКАТФ-канали ўтказувчанлигига Phlomoides nuda ўсимлигининг барча суммалариннинг таъсири II.7-расмда келтирилган.
II.7-расм. Токсик гепатит шароитида Phlomoides nuda ўсимлигининг бензилли, хлороформли этилацетатли, бутанолли ва сувли суммаларининг каламуш жигар митохондрияси АТФга боғлиқ калий каналига (барча ҳолатларда *Р<0,05; *Р<0,01; n=4).
Олинган натижаларга кўра, инкубация муҳитида АТФнинг 200 мкМ концентрацияси мавжуд шароитда назорат гуруҳи каламушларининг жигар митоКАТФ-каналининг ўтказувчанлиги фаоллашди ва бу назорат сифатида 100% деб олинди. Токсик гепатит чақирилган II гуруҳ каламушларнинг жигар митоКАТФ-канали фаоллиги назоратга (I гуруҳ) нисбатан 45,5±5,0% га ингибирланиши аниқланди. Патологик жараёнларда митохондрия мембранаси митоКАТФ-канали ўтказувчанлигини ингибирланиши матрикс билан цитозол ўртасидаги К+ ионлари оқимининг камайишига, матрикс ҳажмини ўзгаришига ва мембрана потенциали камайишига олиб келиши мумкин. Ушбу ўзгаришларни бартараф этиш учун тажрибамиз давомида токсик гепатит чақирилган III гуруҳ каламушларга Phlomoides nuda ўсимлигининг бензилли ва IV гуруҳга эса хлороформли суммалардан 40 мг/кг миқдорда 10 кун давомида перорал юборилди. Шундан сўнг Phlomoides nuda ўсимлигининг бензилли ва хлороформли суммалари текширилганда улар каламуш жигар митохондриясининг митоКАТФ-канали фаоллигига ишончли таъсир этмаслиги аниқланди (II.7-расм). CCl4 билан чақирилган V гуруҳ ҳайвонларни Phlomoides nuda ўсимлигининг этилацетатли ва VI гуруҳни эса бутанолли суммалар билан фармакотерапия қилинганда, уларнинг жигар митоКАТФ-канали фаоллиги токсик гепатитли II гуруҳга нисбатан мос равишда 20,0±3,2% ва 23,1±2,2% га фаоллаганлиги маълум бўлди (II.7-расм). Тажрибамизда яна бир Phlomoides nuda ўсимлигининг сувли суммаси токсик гепатит чақирилган ҳайвонлар 10 кун давомида 40 мг/кг дозада перорал юборилди ва жигаридан митохондрия ажратиб олинди. Олинган натижалардан маълум бўлдики, Phlomoides nuda ўсимлигининг сувли суммаси митоКАТФ-канали фаоллигини 31,9±4,8% га оширганлиги аниқланди. Демак, токсик гепатит шароитида каламуш жигар митоКАТФ-каналининг ўтказувчанлиги ингибирланади. Натижада, цитозолдан митохондрия матрикс томон К+ ионлари оқими камаяди ва унинг ҳажми ўзгаради. Phlomoides nuda ўсимлигининг этилацетатли, бутанолли ва сувли суммалари токсик гепатит диабет шароитида жигар митохондрияси мембранасида К+ ионлари циклини фаоллаши мумкин. Бунда, токсик гепатит шароитида Phlomoides nuda ўсимлигининг этилацетатли ва бутанолли суммаларига нисбатан сувли суммасининг мембранафаол хоссалари бирмунча юқори самарали эканлиги маълум бўлди.
Do'stlaringiz bilan baham: |