7.Журналистика – ижодий фаолият соҳаси сифатида
Режа:
Журналист масъулияти
Оммавий ахборот воситалари тўғрисида
Журналист меҳнатининг уч асоси ва уч таркибий қисми мавжуд.
Журналист масъулияти
Журналистика ва оммавий ахборот воситаларининг моҳияти, унинг ички,
обектив нашрлари ҳамда оммавий ахборот воситаларида ишлаш,
журналистика материалларини ёзиш ва тайёрлаш, нашрлар ва ахборот
воситаларини чиқариш (ефирга узатиш) ва тарқатишда бевосита иштирок этиш,
фаолият кўрсатиш демакдир. Яъни, журналист жумалистиканинг ижтимоий
вазифаларини бажаришда бевосита иштирок этувчи шахсдир. Бизга маълумки,
журналистика ижтимоий ҳаётни акс эттиради, уни ўрганади, таҳлил қилади ва унга
қайтадан таъсир кўрсатади. Бу эса биринчи навбатда сўз воситаси билан
амалга оширилади. Шундай экан, журналистика касби ижтимоий ҳаётни сўз
орқали тасвирлай билиш, хабарлаш, таҳлил қилиш, сўз сиёсати бўлмиш
публитсистика билан шуғулланишни талаб этади. Табиийки, бу касб кишидан
ёза билиш, ижтимоий ҳаёт воқеаларини сўз воситасида (шу билан биргаликда
микрофон, камера, фотоаппарат каби техник воситалар ёрдамида) тасвир эта
билиш қобилиятини талаб қилади. Демак, журналистика касби аввало адабий
фаолият, адабий ва ахборий ижоднинг бир кўринишидир.
Бу мазкур касб кишисидан ижодий салоҳиятни, истеъдодни талаб қилади.
Журналист лаёқати, қизиқиши, ижодий имконияти билан жумалистиканинг
м аиум бир соҳаси {газета, журнал, радио, телевидение)да ишлаши, м аиум
бир мавзулар ва жанрларда ижод қилиши лозим. Бу касб доимий меҳнат, ижодий
маҳоратни талаб қилади. Ана шу талабларга жавоб берган кишигина бу
касбда етарли даражада фаолият кўрсата олади. Аксинча б оиса -
муваффақият қозониши мумкин эмас.
Журналистика касби фақат бу билангина чекланиб қолмайди, балки у
жумалистиканинг ижтимоий табиати, ижтимоий вазифа ва тамойилларидан келиб
чиқувчи талабларига ҳам бўйсунади. Яъни, журналистика касби фақат
адабий ижод фаолиятидангина иборат бўлиб қолмасдан ижтимоий-сиёсий
фаолият ҳамдир. Яъни журналист ижтимоий воқеликни шунчаки, бееҳтирос
қайд этувчи эмас, балки ўз жамияти, ўз халқи, ўз миллати, ўз ватанининг
манфаат учун курашчи, фаол сиёсатчи, жамоат арбоби ҳам боииши шарт.
Журналист меҳнати унинг қайси жамиятда яшаши, қандай кучларга
хизмат қилиши, қандай дунёқарашга эгалиги ва қандай ғояларга содиқ
боииши нуқтаи назаридан оичанади ҳамда у ё тараққийпарвар ёки
тескаричи боииши мумкин. Ҳамма даврларда ҳам қотиб қолган, эскирган
ғоялар ва тескаричи кучларга хизмат қилувчи журналистлар оммадан
узоқ, унга ёт реаксион ғояларни тарғиб қилганлар. Фақат ўсиб
кекётган ва тарихий тараққиётга жавоб берувчи кучлар тарафдорлари
боиган журналистларгина халқ оммасининг туб манфаатларини ифода этади,
яхшиликка, то ъғриликка, адолатга, тараққиётга хизмат қилади.
Жаҳомтинг мутафаккир кишилари журналистика касбига катта баҳо
берганлар ва журналистикани жамиятга хизмат қилишнинг энг юксак
наиҳунаси деб билганлар. Рус журналистикасининг атоқли намояндалари:
буюк шоир А.С.Пушкин, атоқли олим М.В.Ломоносов, халқпарвар
публитсист Н.Г.Чернишевский, А И.Гертсен ва бошқалар ҳақиқий журналист,
халқ манфаати учун, озодлик учун, эзгулик учун толмас курашчи
боииши лозимлигини таъкидлаган эдилар.
Туркистонда жумалистиканинг касб сифатида шаклланиши масаласига
келсак ўтмишда ҳали журналистика шаклланмаган пайтларда унинг ижтимоий
вазифасини ҳам ёзма адабиёт бажариб келганлигини кўрган эдик. 0 ъзбек
мумтоз адабиётининг атоқли вакиллари Алишер Навоий, Бобур, кейинчалик
Муқимий, Фурқат ва Завқийлар асарларида ўз даврларининг муҳим
муаммоларини кўтариб чиқдилар. Шу муносабат билан уларни ўзбек
публитсистикасининг бошловчилари дейишимиз мумкин. Журналистика касби
журналистика нашрларининг пайдо боииши билан богииқлигини назарда тутсак
бу касбнинг о ътган асрнинг охирларида пайдо боиганлигини кўрамиз.
1870-йилдан нашр этила бошланган “Туркистон вилоятининг газети”да
шоир Фурқат, Ишоқхон тўра, Нодим Намангоний ва бошқалар ҳамкорлик
қилдилар. ХХ асрнинг бошларида вужудга келган Туркистон миллий уйғониш
журналистикасида эса бу ҳаракатларнинг атоқли намояндалари
М.Абдурашидхонов, М.Беҳбудий, А.Авлоний, Ҳамза, С.Айний ва
бошқалар фаол иштирок этдилар. Бу атоқли ижодкорлар журналистика касбим
халққа, миллат манфаатларига, тараққиётга хизмат қилиш деб билдилар •
Кейинчалик уларнинг анъаналарини Абдулла Қодирий, ЧоТпон, Фитрат ва
бошқалар давом эттирдилар. Кейинчалик адибларимиз Ғафур Ғулом,
Абдулла Қаҳҳор ва бошқалар журналистика касби билан самарали
шуғулландилар. Атоқли ўзбек журналистларининг бой ва сермазмун
анъаналарини ҳозирги замон ўзбек журналистлари давом эттириб келмоқдалар.
Шуни айтиш керакки, журналистика касби энг қадимий касблардан бири
бўлиб, журналистика пайдо боииши билан вужудга келди ва ривожланди.
Жумалистиканинг дастлабки куртаклари пайдо боиган даврда унда
ишловчилами “газеттант”, махсус янгиликларни етказиб берувчиларни эса
“новеллант” деб аташган. “Журналист” атамаси журналлар келиб чиқиши билан
қоиланила бошланди ва унинг мазмуни кенгайиб, жумалистиканинг барча
турлари билан шуғулланувчи кишиларга ҳам тегишли бўИди.
Журналистика тараққий этиши билан бу касбнинг турли қирралари, хиллари
пайдо боиди. Журналистика нашрларини хабардор қилувчи жумалистлар -
мухбир, репортер деб, кейинчалик журналистика ва адабий ижод ривожланиши
билан публитсист, шарҳловчи, жумалистиканинг маълум жанрлари бўйича ижод
қилувчиларни - фелетончи, очеркчи деб аташ одат тусига кирди.
Журналистика нашрларини бевосита тайёрлаш ва чиқариш билан богииқ
боиган муҳаррир, мусаҳҳиҳ. (корректор), матбаачи кабилар келиб чиқди.
Оммавий ахборот воситаларининг пайдо боииши билан фотожурналист.
тележурналист, сухандон, оператор каби касблар ҳам пайдо боиди.
Журналистика ва оммавий ахборот воситалари тараққий эта бориши билан бу
тармоқланиш яна давом этаверади.
Журналист меҳнатининг уч асоси ва уч таркибий қисми мавжуд.
Журналист меҳнатининг ижтимоий-сиёсий асоси унинг қайси жамиятда, қандай
мафкура ва дунёқарашга хизмат қилишидан келиб чиқади. О ъз миллий
мустақиллигига эришган Ўзбекистон да журналистика касбининг ижтимоийсиёсий ва ҳуқуқий асослари то ъла кўрсатиб берилган. Бу ўз халқи, ўз
ватанининг равнақи учун, мустақилликни янада мустаҳкамлаш, миллий
тараққиётга эришиш, адолат ва демократия й о иид а ижод қилишдан иборат.
Журналист меҳнатининг ҳуқуқий асослари парламентимиз томонидан қабул
қилинган “Оммавий ахборот воситалари тўғрисида”, “Журналистик фаолиятни
ҳимоя қилиш тўғрисида”, “Ахборот олиш кафолатлари ва эркинлиги
тўғрисида” каби қонунлар ва Ўзбекистон Конститутсиясида белгилаб
берилган. Бизнинг жамиятимизда журналистика касби улуғланади ҳамда унга
юксак талаблар қўйилади.
Журналист меҳнатининг иқтисодий асосига унинг меҳнатига мувофиқ
тоиовлар - маош, қалам ҳақи, мукофотлар киради. Бизда истеъдодли, ўз
касбининг ҳақиқий эгаси бўлган журналистлар учун етарли даражада
иқтисодий шарт-шароитлар яратилмоқда. Энг яхши журналистлар
давлатимизнинг мукофотларига сазовор бўлишмоқда, эл орасида
ардоқланишмоқда.
Журналист меҳнатининг маънавий асосини журналистнинг ички дунёси,
еътиқоди, мақсади белгилайди. 0 ъз сўзи билан халққа, ватанга, эзгуликка,
адолату ҳаққонийликка хизмат қилиш ҳар бир журналистнинг олий бурчидир.
Журналист меҳнатининг уч таркибий қисмига келганимизда журналист
биринчи навбатда муаллиф, ёзувчидир.
Журналист меҳнатининг иккинчи муҳим таркибий қисми эса муҳаррирлик,
таҳрирчиликдан иборат.
Журналистнинг иш фаолиятида унинг ташкилотчилик қобилияти муҳим
аҳамиятга эга. Бу - жумалистиканинг бош ижтимоий вазифаларидан, унинг
ҳаётга бевосита таъсир этиш хусусиятидан келиб чиқади. Журналист
журналистика материалларини уюштириш, уламинг таъсирчанлигини таъминлаш,
самарадорлигини ошириш учун курашиши ҳам лозим. Бу эса журналистдан
ижтимоий ҳаётга бевосита аралаша билиш, катта салоҳиятга эга боииш,
тадбиркор ва ишбилармон, ҳозиржавоб боиишни талаб қилади.
Мустақил республикамизда журналистика касбига боиган талаб тобора
ошиб бормоқда. Бизда оммавий ахборот воситалари ва уларда хизмат
қилаётган ижодкорларнинг эркин, кенг қамровли, ошкора фаолият
кўрсатишлари, ватанимиз келажаги, халқ бахт-саодати, миллатимиз камолати
ёиида ижод қилишлари учун барча имкониятлар мавжуд. Кенг тармоқли
журналистика нашрлари ва оммавий ахборот воситаларининг ижодий ходимлари
ўз касбларини улугиаб, мустақил республикамизга муносиб хизмат қилиб
келмоқдалар. Ўзбекистон Оммавий ахборот воситаларини
демократлаштириш ва қоилаб-қувватлаш ижтимоий-сиёсий жам ғармаси ва
бошқа ижодий ташкилотлар бу касб эгаларининг ижодий камолотларини
оширишда, уларнинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилишда мунтазам иш олиб
бормоқдалар.
Do'stlaringiz bilan baham: |