Жадид матбуоти
Жадидчилик дастлаб ХИХ асрнинг 80-йилларида Қримда ёзувчи,
публитсист Исмоилбек Гаспринский (баъзи манбаларда Исмоил Ғаспрали деб ҳам номлашади) раҳбарлигида қрим татарлари ўртасида вужудга келди. ( ўзбек миллий энсиклопедияси, Т., 3-жилд, 519-бетга қаранг) И.Гаспринский 1883 йилда ( ўзбек миллий энсиклопедияси, 2-жилд, 577-бет) “Таржимон” газcтасини чиқаради. Баъзи манбаларда бу сана 1873-йил деб кўрсатилади. (Луғат. Журналистика. Реклама. Паблик Рилейшинз. М аълумотнома. 1700 та утама.Т.,2003й. 169-173 бетларга, Қосимов Б. Исмоилбек Гаспрали Т., 1992й. китобларига қаранг.) Газета мусулмонлар орасида анча машҳур бўлган. Жадидчилик ҳурукатининг асосчиси ҳаракатидан руҳланган Туркистон жадидлари 1905-06 йилларда бир нечта газета очишга муваффақ бўладилар. Жумладан, Тошкентда 1905-1918-йиллар орасида “Тараққий” (муҳаррири-лсмоил Обидий), “ Хуршид” (муҳаррири-Мунаввар қори Абдурашидхонов), “Шуҳрат” (муҳаррири-АбдулИа Авлоний), “Осиё” (муҳаррири-Аҳмаджон Ҳcктемиров), “Тужжор” (муҳаррири-Саидкаримбой Саид-азимбой ўғли), "Садоий Туркистон” (муҳаррири-Убайдулла Хўжаев), “Нажот” (муҳарририМунавварқори), “Кенгаш” (муҳаррири-Аҳмад Закий Валидий ва Мунавварқори), “Турон” (муҳаррирлари-М.Афандизода, Абдулла Авлоний), "Улуғ Туркистон” (муҳаррири-Кабир Бакиров), “Шўрон Ислом” (муҳарририАбдулла Баттол), “Турк сўзи” (муҳаррири - Темирбек Худаёрхонов),
“Турк эли” (муҳаррири-Таҳрир ҳайъати) газеталари чоп қилинди. Яна жадидчилар томонидан Бухорода “Бухорий шарифъ (муҳаррири-Мирзо Жалил Юсуфзода), “Турон” (Муҳаррири-Ғиёс махсум Хусаний) Самарқанда "Самарқанд” (муҳаррири-Маҳмудхўжа Беҳбудий), “Ҳуррият” (муҳаррирлари-Мардонқул Шоҳмуҳаммадзода, Акобир Шомансуров,
Фитрат) Қўқонда “Садоий Фарғона” (муҳаррири-Обиджон Маҳмудов), “Тирик сўз” (муҳаррири-Обиджон Маҳмудов), “Ел байроғи” (муҳарририБўлат Солиев) газеталари ҳамда Тошкентда “Ал-ислоҳ” (муҳарририАбдураҳмон Содиқ ўғли), Самарқанда “Ойина” (муҳаррири-Маҳмудхўжа Беҳбудий), Қўқонда “Кенгаш” (муҳаррири-Ҳамза), “Юрт” (муҳарририАшурали Зоҳирий) журналлари ҳам чоп қилинди. Бу газета-жумалларнинг асосий ғояси Туркистон халқини Мустақиллиги учун уларни сиёсий курашга ҳозирлай олиш эди. Бу муқаддас ишни улар
амалга ошира олдилар. Жадидлар ўзларининг матбуотлари орқали “Озодлик, тенглик ва адолат” шиори остида фаолият юритдилар. Жадидлар 1917-йил феврал инқилобини сиёсий курашга ўтиш билан қаршиладилар. Бу жадидчилик ҳаракати ўзининг янги босқичига қадам қўйганлигидан далолат эди. Жадидлар ўз дастурларида кўрсатилган деярли барча масалалами жумладан, ўлкада демократик мустақил давлат тузишдек сиёсив режани амалга ошириш учун биринчидан. оикани қолоқликдар»ъ париш, иккинчидан. халққа маърифат бериш, учмчидан. жамиятм ислоҳ қилиш, тўртинчидан. аввалига Туркистонда мухторият ҳукуматини барпо этиш, бешинчидан. давлатнинг миллий қўшинига эга бўлишини таъминлаш, олтинчидан. ўз миллий валютасини жорий этиш, етлинчидан. Солиқлар тизимида ўзгартиришлар қилиш, саккизинчидан. ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар ўтказиш, то^ааизинчидан, халқ оммасининг сиёсий фаоллигини ўстинш, ўнинчидан. мусулмон мактабларининг таълим усули ва дастурларини ислоҳ қилишга қисман эришдилар. Бу ишда матбуот кучига таяндилар. 1917-йил 2 6-28-ноябрда Қўқонда бўлган Туркистон ўлка Мусулмонларминг фавқулодда 4-қурилтойи ўлкада Туркистон Мухторияти ҳукумати тузилганини эълон қилди. Бу Туркистон минтақасидаги дастлабки демократик ҳукумат эди. Албатта унга демократик матбуот зарур эди. “ эл байроғи“, “Бирлик туғи”, «Свободный Туркестан», «Известия Временного правительства Автономного Туркестана» каби ҳукумат газеталари ўзбек, қозоқ, рус тилларида нашр қилина бошланди. Аввал чиқаётган “Улуғ Туркистан” ҳамда “Ҳуррият” газеталари мухторият ҳукумати фаолиятига хизмат қила бошлади. Аммо афсуски, демократик ҳукумат атиги 72 кун умр кўрди. 1918-йилнинг 19-26-январида бўлиб ўтган Туркистон оМкаси ишчи, солдат ва крестян депутатларининг фавқулодда 4-сезди Туркистон Мухторияти ҳукумати ва унинг аъзоларини қонундан ташқари ҳолда деб ҳисоблаб, ҳатто уларга қарши ҳарбий ҳаракатлар бошланди. 1918-йилнинг 19 - февралида қурол кучи билан Туркистон Мухторияти ҳукумати ағдариб ташланди. (Аъзамхўжаев С. Туркистон Мухторияти. Т., 2000 у. китобини ўқинг). Шундай қилиб Совет тузуми Туркистон Мухториятини қонга ботиргач жадидчилик ҳаракати кучли ўзгаришга учради. Уларнинг матбуоти ёпиб ташланди ва мол-мулки мусодара қилинди, фаоллари эса қамоқларга ташланди, қатағон қилинди. Шу давр оралиғида Исмоил Обидий, Мунавварқори, Абдулла Авлоний, Аҳмаджон Бектемиров, Саидкаримбой Саидазимбой ўғли, Мирзо Жалол Юсуфзода, ГМёсий Махсум Хусайний, Маҳмудхўжа Беҳбудий, Убайдулла Хоcжаев, Обиджон Маҳмудов, Абдураҳмон Содиқ ўғли, Аҳмад Закий Валидий, М.Афандизода, Кабир Бакиров, Абдулла Баттол, Темирбек Худоёрхонов, Мардонқул Шоҳмуҳаммадзода, Акобир Шомансуров, Фитрат, Бўлат Солиев, Ҳамза, Ашурали Заҳирий каби жадидлар фаолият юритдилар, улар газета ва журналлар очишиб, ўзлари муҳаррирлик қилишди. Жадид матбуоти халқни “ҳар вақт ғафлат уйқусидан уйғотувчи” “миллат онгининг очқичи” эканини намойиш эта олди. Аммо мустақиллик ҳаракати 1929-йил охирида миллий зиёлиларнинг кўпчилигининг Совет режими томонидан қамоққа олиниши туфайли фаоллик билан олиб борилган сиёсий кураш сўнди. Кўпгина жадидлар ўлдирилди,
қамалди, баъзилари сиёсий ҳаётдан четлашиб бадиий ижод билан шуғуллана бошлади, баъзилари Совет идораларида турли лавозимларда ишлай бошладилар. Ўзбек журналистикаси тараққиётидаги иккинчи босқич тугаб, 1931-йилдан Ўзбек журналистикаси тараққиётидаги иккинчи босқич тугаб, 1931-йилдан учинчи босқич бошланди. Совет даври журналистикаси деб номланган бу босқич 1990-йилгача давом этади. Бу босқичда чоп этилган деярли барча матбуот умум демократик қоидаларга зид равишда якка партиявийлик, яъни якка ҳокимликка бўйсиндинлган ҳолда фаолият юритди.
Do'stlaringiz bilan baham: |