123
Биотик алоқалар
– биоценоздаги организмларнинг турли шакллардаги
ўзаро муносабатлари.
Гетеротроф
- тайёр органик моддалар ҳисобига ҳаёт
кечирувчи
организмлар, уларга барча ҳайвонлар, текинхўр ўсимлик турлари,
замбуруғлар ҳамда кўпчилик микроорганизмлар киради.
Генофонд
– маълум гуруҳдаги индивидларнинг (популяциялар,
популяциялар гуруҳи ёки турнинг) барча генлари йиғиндиси
Генотип –
организмнинг барча генлари йиғиндиси
Гомойотерм –
ташқи муҳит ҳароратига боғлиқ бўлмаган ҳолда тана
ҳарорати доимий бўлган (иссиқ қонли) ҳайвонлар
Канцерогенлар
– ҳавфли ўсмалар келиб чиқишига сабабчи бўладиган
моддалар ёки физик омиллар
Консументлар
– фотосинтез ёки хемосинтез йўли билан тўпланган тайёр
органик моддаларни истеъмол қилувчи организмлар йиғиндиси
Коэволюция -
табиат ва жамиятнинг бир-бирига мос, ўзаро мутаносиб
ривожланиши
Литосфера
– Ернинг устки «қаттиқ» қобиғи
Мониторинг
– атроф-муҳит ҳолатининг кузатиш, баҳолаш ва олдиндан
башорат қилиш тизими
Мутаген
– мутацияни келтириб чиқарувчи ҳар қандай омил
Ноосфера
– «ақл қобиғи», биосфера тараққиётининг юқори босқичи
Озуқа занжири
– бири иккинчисига озуқа бўладиган
организмларнинг
кетма - кет келадиган занжир
ПДК-
атмосфера ҳавосидаги зарарли моддаларнинг инсон, тирик
жонзотларнинг ҳаёти учун хавфсиз бўлган юқори концентрацияси чегараси
ПДВ-
Атмосфера ифлосланишини меъёрлаш учун саноат ва транспортда
чиқинди чиқариш миқдорлари чегараси
Продуцентлар
– анорганик моддалардан органик моддалар яратувчи
автотроф организмлар
Популяция
– бир турга мансуб бўлган индивидлар йиғиндиси ҳисобланиб,
умумий генофондга эга, муайян шароитда ва майдонда тарқалган бўлади.
Редуцентлар
– ҳаёт фаолияти давомида (бактериялар, замбуруғлар)
органик қолдиқларни анорганик моддаларга парчаловчи организмлар
Реинтродукция –
организмларни йўқолиб кетган жойларда сунъий қайта
тиклаш
Синэкология
– экологиянинг ҳамжамоалар тузилиши, энергетикаси,
динамикаси, шакилланиши, ташқи муҳит билан ўзаро алоқаси кабиларни
ўрганадиган бўлими
Сукцессия
–муайян ҳудудлардаги биоценозларнинг табиий омиллар ёки
инсон таъсирида кетма-кет
алмашиниши
Табиий ресурслар
– жамиятнинг моддий, илмий-маънавий эхтиёжларини
қондириш учун ишлаб чиқаришда фойдаланилаётган ёки фойдаланиш
мумкин бўлган табиий объектлар, жараёнлар
Трофик алоқа
– бир турнинг иккинчи тур билан озиқланишидаги
муносабат
124
Тупроқ эрозияси
– тупроқнинг табиий ёки инсон хўжалик
фаолияти
натижасида емирилиш жараёни. Табиий эрозия одатда жуда секин боради ва
хавфли эмас. У сув ва шамол эрозияларига ажратилади
Фотосинтез
– ёруғлик энергияси ёрдамида органик моддалар синтезини
амалга оширувчи оксидланиш-қайтарилиш реакцияси
Экологик императив-
табиат қонунларига бўйсуниш талаби
Экологик инқироз-
экологик система, табиат
комплексидаги мувозанат
холатининг қайта тикласа бўладиган ўзгаришлар
Экологик омил
– тирик организмнинг мослашиш характерига жавоб
берадиган ташқи муҳитнинг ҳар қандай элементи. Унинг абиотик, биотик ва
антропоген турлари ажратилади
Экосистема
– организмлар ва уларнинг яшаш муҳитидан иборат табиий
ёки сунъий антропоген мажмуи; ундаги тирик ва нотирик экологик таркибий
қисмлар бир- бирлари билан чамбарчас боғланган
Ўлик модда
– В.И.Вернадский таълимоти бўйича, унинг ҳосил бўлиш
жараёнда тирик модда иштирок этмайди.
Do'stlaringiz bilan baham: