163
маҳсулот сифатига таъсир кўрсатмаган ҳолда қанчалик кам бўлса, маҳсулот
шунчалик арзонлашади ҳамда айланма маблағлар камроқ сарфланиб, улардан
фойдаланиш самарадорлиги юқори бўлади.
Айланма маблағлар - бу корхона ва хўжалик бирлашма (уюшма)ларнинг
меҳнат буюмлари бўлиб, бевосита ишлаб чиқариш жараёнини таъминловчи
(ишлаб чиқариш айланма фондлари) ҳамда маҳсулотни сотиш ва таъминот
жараёнларида хизмат кўрсатувчи маблағлардан (муомала фондлар) иборат.
Корхона балансида етарли айланма маблағлар миқдори бозор шароитида
унинг фаолияти амалга оширилишининг зарур замини ҳисобланади.
Айланма маблағлар пул кўринишида ифодаланиб, корхоналарда моддий
бойликлар ва фондларнинг зарур заҳираларини
ташкил этади, ишлаб
чиқариш жараёни ва маҳсулот сотилишини узлуксиз амалга оширилишини
таъминлайди.
Корхонанинг айланма маблағларни самарали ишлатиш орқали корхона
хўжалик фаолиятига юқори самарли келтириш мумкин бўлади. Шунинг учун
ҳам корхона хўжалик фаолиятида айланма маблағларнинг меъёрини сақлаш
муҳим аҳамият касб этади. Бозор иқтисодиёти шароитида корхона хўжалик
фаолиятида ҳар доим ҳам товарлари ва тайёр маҳсулотлари
тезлик билан
сотилиб кетмаслиги мумкин. Шунинг учун ҳам корхона ўзининг айланма
маблағлари етишмаган ҳолда турли йўллари билан уни молиялаштиришга
ҳаракат қилади.
Корхонанинг айланма маблағларининг манбаи фойда ва бюджетдан
ташкил топадиган хусусий маблағлар, қарзлар, банк кредити ва ташқаридан
жалб этилган маблағлардир. Корхона ва
бирлашмалар хусусий айланма
маблағларига ўз ихтиёрича эгалик қилади. Уларни сотиши, айирбошлаши ва
қарз бериши мумкин. Айланма маблағларнинг етишмаган қисми корхона-
нинг давомади ёки вазирлик эҳтиёт фондидан тўлдирилиши мумкин. Бундан
ташқари хусусий айланма маблағлар амалдаги нормативлар даражасига
келтириш мақсадида банк кредити берилади.
164
Корхонанинг ишлаб чиқариш цикли тугагандан сўнг яъни тайёр
маҳсулот ишлаб чиқарилган ва сотилгандан сўнг корхонанинг айланма
маблағлари тушган тушум ҳисобидан қопланади. Бу эса ишлаб чиқариш
жараёнининг доимий равишда айланиши ҳисобига бўлади.
П – Т …И…Т
1
– П
1
бу ерда:
П – пул воситаси;
Т – корхонанинг ишлаб чиқариш
воситалари;
И – ишлаб чиқариш;
Т
1
– тайёр маҳсулот;
П
1
– маҳсулот сотишдан келиб тушган ва сақланган фойдани ўз ичига
олувчи пул маблағлари.
Нуқталар (…) муомила воситаси тўхтаб қолганлигини, лекин унинг
айланиш жараёни ишлаб чиқариш соҳасида давом этганини бирдиради.
Айланма маблағлар бир вақтнинг ўзида корхона ишлаб чиқаришнинг
соҳасининг ҳамма босқичлари ва шаклларида амалга оширилади. Бу эса,
корхона фаолиятининг доимий ва узлуксиз давом этишини таoминлайди.
Корхонада ишлаб чиқариш фаолиятининг бир меъёрда, бир текис ва
юқори натижа билан бориши айланма маблағларнинг оптимал ўлчамларидан
келиб чиқади. Шунинг учун айланма маблағларни меъёрлаш жараёни муҳим
аҳамият касб этади ва у корхонанинг молиявий режалаштиришга киради.
Айланма маблағлар меъёрий корхона иши учун зарур бўлган
минимал
ҳисоб суммаларини ўрнатади.
Хом ашё, пул маблағлари ва бошқаларнинг ҳақиқий заҳиралари
меъёрдан кам ёки унга тенглашган бўлиши мумкин, бу жорий молиявий
фаолиятнинг энг ўзгарувчан кўрсаткичларидан биридир.
Айланма маблағлар меъёрининг бажарилмаслиги ишлаб чиқариш ва
маҳсулот сотишда тўхтаб қолишларга ва бунинг натижасида корхона ишлаб
чиқариш дастурининг бажарилмаслигига олиб келади. Буларнинг барчаси
ресурслардан тўлиқ ва самарали фойдаланилмаслигига сабаб бўлади.
165
Корхона активларини, шу жумладан айланма маблағларини бошқа-
ришдан кўзанган асосий мақсад, корхонанинг тўловга қодирлигини
таъминланаган ҳолда, қўйилган капиталдан максимум фойда олишдир. Бу
борада, иқтисодий инқирозлар шароитида, тўловга қодирлик фойдалиликдан
кўра муҳимдир.
Қўйилган капиталга нисбатан энг кўп фойда олишга эришиш ва юқори
даражада тўловга қодирликни таъминлаш
муайян даражада бир-бирига
зиддир. Чунки рентабелликни ошириш учун пул маблағлари турли хил
айланма маблағлар ва асосий воситаларни сарфланиши лозим. Тўловга
қодирликни таъминлаш учун эса корхонада доимо маълум бир даражада пул
маблағлари бўлиши зарур, у жорий тўловлар айланишидан олиши керак.
Шундай қилиб, корхона айланма маблағларини бошқаришнинг муҳим
вазифаси тўловга қодирлик ва рентабеллик ўртасидаги мақбул нисбатни
таoминлаш ҳисобланади. Бунга айланма маблағлар тизими ва ўлчамидан
келиб чиқиб эришилади.
Корхонанинг айланма маблағларини меъёрини белгилаш корхона
фаолиятининг тўловга лаёқатлилигини
таъминлаб, корхонанинг тўла қувват
билан ишлашини таъминлайди.
Do'stlaringiz bilan baham: