Х. М. Шеннаев Т. М. Баймуратов суғурта иши ўҚув қЎлланма


Назорат ва муҳокама учун саволлар



Download 2,25 Mb.
Pdf ko'rish
bet75/117
Sana22.02.2022
Hajmi2,25 Mb.
#92796
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   117
Bog'liq
sugurta ishi

Назорат ва муҳокама учун саволлар 
1. 
Нотариусларнинг 
касбий 
жавобгарлигини 
суғурталашнинг 
зарурлигини тушунтириб беринг? 
2. Ўзбекистон Республикасининг “Нотариат тўғрисида”ги Қонунида 
нотариусларнинг касбий жавобгарлигини суғурта қилиш ҳақида нималар 
дейилган? 
3. Нотариусларнинг касбий жавобгарлигини суғурталаш бўйича 
шартномани тузишда суғурталовчи қандай ҳужжатларни талаб этиши 
мумкин? 
4. Нотариусларнинг касбий жавобгарлигини суғурталаш бўйича 
шартномаси қачон кучга киради? 
5. Нотариусларнинг касбий жавобгарлигини суғурталаш бўйича 
шартномада қандай реквизитлар бўлиши талаб этилади? 
6. Нотариусларнинг касбий жавобгарлигини суғурталашда суғурта 
суммаси қандай аниқланади? 
7. Нотариусларнинг касбий жавобгарлигини суғурталаш бўйича 
шартнома қайси ҳолатларда бекор этилиши мумкин? 
8. Нотариусларнинг касбий жавобгарлигини суғурталаш шартномасига 
кўра суғурталовчи қандай ҳуқуқларга эга бўлиши мумкин? 
9. Суғурта ҳодисаси рўй бериши деганда нимани тушунасиз? 
10. Нотариусларнинг касбий жавобгарлигини суғурталаш бўйича 
шартноманинг бошқа суғурта шартномалардан фарқи нимада? 
21-мавзу: Аудиторнинг касбий жавобгарлигини суғурталаш 
1. 
Аудиторнинг 
касбий 
жавобгарлигини 
суғурталашнинг 
зарурлиги. 
2. Аудиторнинг касбий жавобгарлигини суғурталаш бўйича 
суғурта шартномасини тузилиши. 


153 
3. Аудиторнинг касбий жавобгарлигини суғуртаси бўйича суғурта 
тарифларини аниқлаш ва суғурта даъволарини кўриб чиқилиши. 
Аудиторнинг касбий жавобгарлигини 
суғурталашнинг зарурлиги. 
Республикамизнинг 
қатор 
суғурта компаниялари айни 
пайтда аудиторларнинг касбий жавобгарлигини суғурта қилишни амалга 
оширмоқда. Ушбу ҳолатда қуйидагилар суғурталанувчилар ҳисобланади: 
аудиторлар - белгиланган тартибда аудиторлик фаолияти билан 
шуғулланиш ҳуқуқига эга аудиторлик фирмалари.
Суғурталанувчининг мижоз олдидаги аудиторлик текширувини 
ўтказиш учун улар ўртасида тузилган шартнома ва амалдаги қонунчиликдан 
келиб чиқадиган мулкий жавобгарлиги суғурта объекти ҳисобланади. 
Суғуртачи суғурта шартномасига мувофиқ суғурталанувчига амалдаги 
қонунчиликка мос келмайдиган аудиторлик ҳаракатларни амалга оширишда 
(ёки 
керакли 
аудиторлик 
ҳаракатларни 
амалга 
оширмаган) 
суғурталанувчининг ўз касбий мажбуриятларини тегишли равишда 
бажармаганлиги ёки ўз лавозим мажбуриятлари доирасида фаолият 
юритаётган суғурталанувчининг ёхуд у профессионал хизмат кўрсатиш 
учун хизматларидан фойдаланган бошқа шахсларнинг эҳтиётсизлиги, 
хатолари, камчиликлари туфайли билдирилган эътирозлар бўйича зарарни 
қоплаш мажбуриятини қабул қилади. Бундан ташқари суғуртачи томонидан 
суғурталанувчининг эътирозларни ҳал қилиш бўйича барча сарф-
ҳаражатлари ҳам қопланиши мумкин.
Суғуртачининг зарарни қоплаш мажбуриятлари аудитор мижозлари 
ёки бошқа учинчи шахсга аудитор томонидан ўз касбий мажбуриятларини 
амалга оширишда эътиборсиз ҳаракатлар, хатолар, камчиликлар, 
шунингдек, 
керакли 
аудиторлик 
ҳатти-ҳаракатларни 
бажармаслик 
натижасида зарар етказилган ҳолатларда пайдо бўлади. Суғуртачи одатда 
амалдаги қонунчиликка мос келмайдиган аудиторлик ҳаракатларни ёки 
керакли аудиторлик ҳаракатларни суғурталанувчининг ғаразли нияти 
борлигида бажармаслик натижасида етказилган зарарни қопламайди. 
Аудиторнинг ғаразли нияти суднинг қарори, ҳукми қонуний кучга киргач, 
аниқланади. Суғурталанувчининг ҳаракатларида ғаразли ниятлар борлигини 
исбот қилиш суғуртачи зиммасига юклатилади.
Одатда суғурта ҳолати ваколатли давлат органларининг сифатсиз 
ўтказилган аудит ёки суғурталанувчининг аудиторлик ҳисоботи ёки 
хулосасида акс эттирилган атайлаб йўл қўйилган хатолар оқибатида 


154 
суғурталанувчи билан аудиторлик тикширув ўтказиш учун шартнома тузган 
учинчи шахсга жарима ёхуд бошқа моддий санкциялар юклаш қарори, 
шунингдек, аудиторнинг зиммасига у томонидан амалга оширилган 
ноқонуний аудиторлик ҳаракатлар, хатолар, камчиликлар ёки керакли 
аудиторлик ҳаракатларни амалга оширилмагани сабабли учинчи шахсга 
етказилган зарарни қоплашни юклайдиган суд органи қарори кучга киргач, 
содир этилган ҳисобланади.
Бундан ташқари, суғурта ҳолати бажарилган ишлар (хизматлар) 
сифатсизлиги учун суғурталанувчининг учинчи шахслар олдидаги 
жавобгарлиги суғурталанувчи томонидан суғуртачининг олдиндан розилиги 
билан ихтиёрий тан олинганда, содир этилган ҳисобланади.
Агарда суғурта шартномасида бошқа нарса кўзда тутилмаган бўлса, 
суғуртачи суғурта ҳолати форс-мажор вазиятлар, яъни қонунлар, қарорлар, 
идора ва ишлаб чиқариш қоидалари, йўриқномалар, бошқа меъёрий 
ҳужжатлар бузилганда, ишлаб чиқаришда иштирок этишга ваколати йўқ ёки 
инструктаж, қайта тайёрланиш вақтини ўтказиб юборган ходимларнинг, 
шунингдек, руҳий хасталиклар, тутқаноқ ва ишга лаёқатлигини чекловчи 
бошқа касалликларга дучор бўлган шахсларнинг ишлаб чиқаришда 
иштироки (ишларни бажариш, хизматлар кўрсатиш), суғурталанувчи ёки 
унинг ваколатли вакилига маълум бўлган, бироқ суғуртачига маълум 
қилинмаган суғурта ҳолати таваккалчилигини оширувчи ҳолатлар 
оқибатида содир этилганда суғурта тўловини тўлашдан озод этилади. 
Шунингдек, суғурта шартномасида суғуртачини суғурта тўловидан 
озод этишнинг бошқа ҳолатлари ҳам кўзда тутилган бўлиши мумкин. 
Одатда суғурта ҳолати томонидан учинчи шахсларнинг тадбиркорлик 
таваккалчилиги билан боғлиқ ва улар томонидан аудиторлик хулосаси ёки 
ҳисоботи асосида амалга оширилган хўжалик операциялари натижасида 
уларга етказилган зарар тан олинмайди. Суғурта шартномаси бўйича 
суғурта 
маблағи 
миқдори 
томонларнинг 
келишувига 
биноан 
суғурталанувчининг аудиторлик хизматлар кўрсатиш бўйича ялпи маблағ 
айланмасидан келиб чиққан ҳолда белгиланади. Томонларнинг келишувига 
биноан суғурта шартномасида барча суғурта холатлари ёки битта ҳолат 
бўйича тўловлар тўлашнинг энг кам суммаси белгиланиши мумкин. 
Суғуртачи тузилган суғурта шартномасига кўра шартномада кўрсатилган 
суғурта маблағи доирасида жавобгар ҳисобланади. Бир қанча суғурта 
ҳолатлари бўйича тўловларнинг умумий суммаси суғурта шартномасида 
кўрсатилган суғурта суммасидан ошмаслиги керак. 


155 
Шартномада шартли ёки шартсиз франшиза (зарарнинг қопланмаган 
қисми) маблағини белгилаш масаласи келишиб олиниши мумкин. Агарда 
шартномада франшиза белгиланган бўлса, суғуртачи франшиза қийматидан 
ошмайдиган зарар учун жавобгарликдан озод этилади. Агарда зарар 
миқдори франшиза қийматидан ошса, уни тўлиқ қоплаши шарт (суғурта 
маблағи доирасида). Шартли франшизада суғуртачи франшизанинг 
белгиланган қийматидан ошмайдиган зарарни қоплашдан озод этилса, 
франшизадан ошадиган зарарни эса тўлиқ қоплайди. 
Шартсиз 
франшизада 
зарар 
барча 
ҳолатларда 
белгиланган 
франшизадан ташқари тўлиқ қопланади. 

Download 2,25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   117




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish