136
бирлигидан бир йилда бир марта ундириладиган суғурта суммаси ҳажмидан
суғурта мукофотлари тарифлари миқдорлари келтирилган (1-жадвал).
Юридик ва жисмоний шахсларга етказилган зарарни ундириш учун
суғурта суммаларининг чекланган миқдорлари:
мол-мулкка етказилган зарарни қоплаш учун (ҳар
бир зарар
етказилиши ҳолати бўйича) - Ўзбекистон Республикасида белгиланган энг
кам ойлик иш ҳақининг 20 баравари миқдорида;
ўлимга олиб келган зарарни қоплаш учун (ҳар бир жабрланган бўйича)
- энг кам ойлик иш ҳақининг 30 баравари миқдорида.
2005 йилнинг 1
октябридан бошлаб, Ўзбекистон Республикасида
ўрнатилган энг кам иш ҳақи миқдори 9400 сўм миқдорида белгиланган.
Демак, юридик ёки жисмоний шахсларнинг мол-мулкига суғурталанувчи
томонидан зарар етказилганда суғурталовчи 188000 сўмгача суғурта
қопламаси тўлаб беради. Айни пайтда фуқаронинг ўлимига
олиб келган
зарарни қоплаш учун 282000 сўм миқдорида суғурта қопламаси берилади.
Ҳозирги пайтда “Автофуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғуртаси”
бўйича қонун лойиҳаси ишлаб чиқилган. Биз ушбу қонун лойиҳасида
кўрсатилган жавобгарлик ҳажмини янада ошириш мақсадга мувофиқдир.
Экспертларнинг фикрича, Ўзбекистон Республикасида давлат
рўйхатидан ўтган автотранспорт воситалари ҳайдовчиларининг анча қисми
жавобгарликни суғурталаш бўйича шартномага эга эмас.
Буни шу билан
изоҳлаш мумкинки, кўпгина автотранспорт ҳайдовчиларимиз суғуртани
иккинчи даражали кераксиз бир восита сифатида тушунишади. Хатто йўл
автотранспорт ҳодисалари рўй берганда суғурта
ташкилотларига мурожат
қилишни ҳам унутишади.
Вазиятнинг бундай салбий ҳолатда эканлигини шу билан тушунтириш
мумкинки, ҳанузгача бизда “Автофуқаролик жавобгарлигини мажбурий
суғуртаси тўғрисида” Қонун қабул қилинмаган. Биз ушбу қонунни қисқа
муддатларда қабул қилишни таклиф этамиз.
Автотранспорт
ҳайдовчиларининг
фуқаролик
жавобгарлигини
суғурталаш ихтиёрий тартибда ҳам ўтказилади. Бозор иқтисодиёти
шароитида бу суғурта турини амалга ошириш
бир томондан транспорт
ҳайдовчиси учун иккинчи томондан эса йўл транспорт ҳодисаси натижасида
зарар кўрган жабрланувчи учун ҳам катта аҳамиятга эга. Чунки транспорт
ҳайдовчисида жабрланувчига моддий ёрдам кўрсатиш учун маблағ
бўлмаслиги мумкин. Агар у учинчи
шахсларга зарар келтириш
жавобгарлигини суғурталаш бўйича шартномага эга бўлса суғурта
137
қопламаса суғурта ташкилоти томонидан қопланади.
1-жадвал
Do'stlaringiz bilan baham: