64
1999-2004 йй.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги маълумотлари асосида ишлаб чиқилган.
Ўзбекистонда суғурта ташкилотлари худди банклардаги каби устав
фондининг пул кўрсаткичи нисбатининг минимал ҳажмининг аниқ
белгилаб
қўйиш талабидан келиб чиқиб, Ўздавсуғназорат томонидан қонунчилик
лойиҳасини ишлаб чиқиш саъй-ҳаракати натижасида Молия Вазирлиги
томонидан 1999 йилнинг 11 майида қабул қилинган 31-сонли ва Адлия
Вазирлиги томонидан ўша йилнинг 4 июнида 739-сон билан рўйхатга
олинган муваққат (вақтинчалик) Низомга мувофиқ 2000 йилнинг 1
январидан бошлаб суғурта компанияларининг
тез сотиладиган активлари
ҳажмининг меъёри 75 минг АҚШ долларига (ҳисобот муддатида Марказий
банк томонидан белгиланган курсга кўра) эквивалент бўлган сўммадан кам
бўлмаслиги белгилаб қўйилган эди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 27
ноябрдаги «Суғурта хизматлари бозорини янада ривожлантириш чора-
тадбирлари тўғрисида»ги 413-сонли Қарорида суғуртачи субъектларнинг
тармоқлар бўйича ихтисослашувидан келиб чиқиб, суғурта
фаолиятини
амалга оширувчи суғуртачиларнинг устав фондининг энг кам миқдори
1
аниқ, яъни 2003 йилнинг 1 августига қадар:
-ҳаётни суғурта қилиш тармоғида ихтисослашаётган суғуртачилар
учун - 250 минг АҚШ долларига;
-умумий суғурта тармоғига ихтисослашаётган суғуртачилар учун -
150 минг АҚШ долларига;
-қайта суғурта қилиш фаолиятига ихтисослашаётган суғуртачилар
1
Қаранг:Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 27 ноябрдаги «Суғурта
хизматлари бозорини
янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 413-сонли Қарори.
65
учун (агар фаолият фақат қайта суғурта қилиш бўлса) - 2 млн. АҚШ
долларига;
-мажбурий суғурта фаолиятини амалга оширувчи суғуртачилар учун
устав фондининг энг кам миқдори 500 минг АҚШ долларига тенг
миқдордаги суммаларда бўлиши таъминланиши қатъий белгиланганлиги
оқибатида суғурта ташкилотларининг сони 1/3 га қисқарди.
Мамлакатимиз суғурта ташкилотлари фаолият кўламларига кўра ҳам
ўзаро фарқланади. Бу уларнинг менежмент ва маркетинг бўйича
имкониятлари, яъни бозор иқтисодиёти
талабларига мослашувчанлиги
турлича эканлиги билан изоҳланади. Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки,
лицензияга эга бўлган суғурта ташкилотларининг 3/5 қисмида устав фонди
белгиланган энг кам миқдори даражасида бўлса, уларнинг фақат 1/3 қисми
мажбурий суғуртани амалга ошириш имкониятини берувчи капитал
миқдорига
эгадир.
Таъкидлаш
лозимки,
мамлакатимиз
суғурта
ташкилотларининг капитал таъминотидаги бу кўрсаткичлар,
уларнинг
ҳажми катта бўлган рискларни суғурталаш имкониятларини чеклайди.
Do'stlaringiz bilan baham: