Х. М. Шеннаев Т. М. Баймуратов суғурта иши ўҚув қЎлланма



Download 2,25 Mb.
Pdf ko'rish
bet74/117
Sana22.02.2022
Hajmi2,25 Mb.
#92796
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   117
Bog'liq
sugurta ishi

Нотариусларнинг 
касбий 
жавобгарлигини 
суғуртаси бўйича суғурта тарифини аниқлаш 
ва суғурта даъволарини кўриб чиқилиши. 
Суғурта 
мукофоти 
тариф ставкаларидан 
келиб чиққан ҳолда 
белгиланади ва танланган суғурта суммасига боғлиқ бўлади. Суғурта


150 
тарифлари статистика маълумотлари, суғурта бозори коньюктураси, 
таваккалчилик даражаси, суғурта қилиш муддати ва суғурта суммаси 
миқдори ҳисобга олинган ҳолда белгиланади. Бундан ташқари, суғурта 
мукофоти миқдори нотариус томонидан касбий ҳаракатларнинг амалга 
оширилиши ва амалга оширилаётган нотариал ҳаркатлар турлари 
муносабати билан эътирозларни қонунда белгиланган тартибда қондириш 
тўғрисида маълумотлар аниқлигига боғлиқ бўлади. Нотариус ижро 
хатларини амалга ошириш чоғида суғуртачи оширувчи коэффицентларни 
қўллаши мумкин.
Ҳисоблаб чиқарилган суғурта мукофоти суғурталанувчи томонидан 
бир йўла ёки қисман нақд ёхуд нақдсиз йўли орқали шартнома тузилган 
кундан бошлаб келишилган муддат ичида тўланиши мумкин. Суғурта 
мукофоти тўлиқ тўланмаган ҳолатда эса суғурта суммаси суғурта 
мукофотининг тўланган қисмига мутаносиб равишда камаяди.
Нотариусга эътирозлар у билан шартнома муносабатидан бўлган 
мижоз ва у билан шартнома муносабатида бўлмаган, бироқ етказилган зарар 
сабабли эътироз билдириш ҳуқуқига эга шахслар томонидан билдирилиши 
мумкин.
Суғурта ҳолати содир бўлган чоғда суғурталанувчи суғурта 
шартномасида белгиланган муддатда бу ҳақда суғуртачига ёзма равишда 
хабар беришга мажбур. 
Суғурта ҳолати содир бўлган чоғда суғурталанувчи суғуртачига 
суғурта ҳолати содир бўлганини исботловчи барча керакли ҳужжатларни 
тақдим этади. Бунда суғурталанувчи суғуртачига суғурта ҳолати билан 
боғлиқ унга маълум бўлган ёки пайдо бўлган маълумотлар ва вазиятларни 
хабар қилиши шарт. Суғуртачи тақдим этилган ҳужжатлар хақиқийлигини 
текшириш ҳуқуқига эга.
Суғурта тўлови суғуртачи томонидан суғурта шартномасида 
белгиланган муддат давомида суғурталанувчидан содир бўлган суғурта 
ҳолати ҳақида барча керакли ҳужжатларни олганидан кейин тўланади. 
Суғурта тўлови миқдори суғурта полисида кўрсатилган суғурта суммасидан 
ошмаслиги керак. Суғуртачи агарда суғурталанувчи суғурта шартномаси 
шартларини тегишли равишда бажармаса, суғурта тўлови суммасини 
камайтириш ҳуқуқига эга. Суғурта тўлови миқдори зарар ва эътироз 
билдирувчи томонидан қилинган сарф-ҳаражатлар, шунингдек, нотариус 
томонидан суғуртачининг ёзма равишдаги розилиги билан қилинган сарф-
ҳаражатлар миқдори суммаси каби аниқланади. Бироқ суғурта шартномаси 


151 
суғуртачининг ҳар бир суғурта ҳолати ва жабр кўрган киши томонидан 
билдирилган эътироз бўйича жавобгарлиги лимитини белгилаши мумкин. 
Агарда нотариусга нисбатан жиноий иш қўзғатилган бўлса, суғурта 
тўловини тўлаш ҳақида масалани ҳал қилиш тўхтатилади.
Нотариуснинг бир йўла бир қанча мижозларининг зарарини қоплашда 
агарда унинг миқдори суғуртачи жавобгарлигининг умумий лимитидан 
ошса (суғурта суммасининг суғурта шартномаси бўйича миқдори), суғурта 
тўлови ҳар бир жабрланувчига етказилган зарар суммасига нисбатан 
суғуртачи жавобгарлигининг умумий лимитига мутаносиб равишда 
тўланади.
Шунингдек, суғурта шартномасида нотариус томонидан қопланиши 
лозим бўлган зарар миқдори - франшиза кўзда тутилиши мумкин. Ушбу 
ҳолатда компания нотариус томонидан франшиза миқдорида қопланиши 
лозим бўлган суммадан ошадиган зарарни қоплаш мажбуриятини қабул 
қилади.
Нотариус ҳаракатига билдирилган эътирозлар, шикоятлар, аризаларни 
кўриб чиқиш билан боғлиқ суд ёки бошқа сарф-ҳаражатлар, агарда ушбу 
сарф-ҳаражатлар суғурталанувчи зиммасига юклатилган бўлса, суғуртачи 
томонидан суғуртачи жавобгарлиги лимити доирасида қопланади. 
Суғурталанувчи 
суғурта 
шартномасига 
амал 
қилиш 
бекор 
қилинганидан кейин суғуртачи ундан суғурта шартномасига амал қилиш 
даврида суғурта ҳолати тўғрисида эътироз (билдириш) олган бўлсагина, 
суғурта суммасини олиш ҳуқуқига эга бўлиши мумкин. Пул маблағлари 
суғуртачининг ҳисобрақамидан суғурталанувчи ҳисобрақамига ўтказилган 
кун суғурта суммаси тўлаш куни ҳисобланади. 
Суғуртачи қуйидаги ҳолларда суғурта тўловини тўлашдан бош тортиш 
ҳуқуқига эга: агарда суғурталанувчи сохта маълумотлар тақдим этган ва 
улар асосида суғурта шартномаси тузилган бўлса; агарда зарар 
суғурталанувчи айби билан етказилган бўлса; агарда зарар суғуртачи ёки 
унинг мижозининг бевосита ғаразли нияти сабабли етказилган бўлса; агарда 
суғурталанувчи нотариал ҳаракатларни қонуний муддатлардан ташқари 
амалга оширган бўлса (лицензияни чақириб олиш, лицензиянинг амал 
қилиш муддати тугаши); агарда суғурталанувчи суғуртачининг суғурта 
шартномасида кўзда тутилган ҳаракатларни амалга оширишига рози 
бўлмаса ёки бошқача йўл билан тўсқинлик қилса; агарда суғурталанувчи 
суғуртачига суғурта ҳолати содир бўлгани тўғрисида ўз вақтида хабар 
бермаса.


152 
Агарда суғурта тўлови тўланганидан кейин ушбу тўлов нотариус ёки 
бошқа манфаатдор шахслар томонидан ғаразли ҳаракатлар натижасида 
қалбаки йўллар билан олинганлиги аниқланса, тўланган маблағнинг 
ҳаммаси 
уни 
тўлаган 
суғуртачига 
қайтарилади. 
Суғуртачи 
ва 
суғурталанувчи ўртасида юзага келадиган барча тортишувлар музокаралар 
йўли билан, ўзаро келишувга эришилмаса, судда ҳал этилади.

Download 2,25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   117




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish