Х. М. Шеннаев Т. М. Баймуратов суғурта иши ўҚув қЎлланма


Транспорт воситалари эгаларининг учинчи шахслар олдидаги



Download 2,25 Mb.
Pdf ko'rish
bet70/117
Sana22.02.2022
Hajmi2,25 Mb.
#92796
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   117
Bog'liq
sugurta ishi

Транспорт воситалари эгаларининг учинчи шахслар олдидаги 
фуқаролик жавобгарлигини суғурта қилиш шартномалари бўйича 
Ўзбекистон Республикаси ҳудудига 1 ойгача муддатга кириб келаётган 
бир автотранспорт воситасидан ундириладиган суғурта тариф 
ставкалари
1
 
т/р 
Транспорт 
турлари 
Суғурта жавобгарлиги ҳажмига нисбатан 
суғурта тариф ставкалари (фоизларда) 
3000 
АҚШ 
доллари 
(Тожикистон 
Республикаси 
ва 
Қирғизистон 
Республикаси) 
1. 
Юк автомобиллари 
2,5 
2. 
Автобуслар 
2,0 
3. 
Микроавтобуслар 
1,8 
4. 
Енгил автобиллар 
1,5 
5. 
Тракторлар, комбайнлар ва 
бошқа ўзиюрар машиналар 
ва механизмлар 
1,0 
6. 
Мототранспорт 
0,7 
Транспорт воситалари эгаларининг учинчи шахслар олдидаги 
фуқаролик жавобгарлигини суғурта қилиш шартномалари бўйича 
Ўзбекистон Республикаси ҳудудига 1 ойгача муддатга кириб келаётган бир 
автотранспорт воситасидан ундириладиган суғурта тариф ставкалари 
юқоридаги жадвалда ўз аксини топган. 
Тожикистон 
Республикаси 
ва 
Қирғизистон 
Республикаси 
автотранспорти учун суғурта суммалари миқдорлари: 
- 1000 АҚШ доллари мол-мулкка етказилган зарарни қоплаш учун; 
- 2000 АҚШ доллари ўлимга олиб келган зарарни қоплаш учун. 
Ҳорижий транспорт воситаси ҳайдовчиси томонидан учинчи шахсга 
етказилган зарарнинг суғурталовчи томонидан тўланишини назарда тутувчи 
воқеа ёки тасодиф суғурта ҳодисаси ҳисобланади.
Уларга қуйидагилар киради.
- Фуқароларнинг соғлигига, ҳаётига зарар етказилиши; 
- транспорт воситасининг, шунингдек мол-мулкнинг шикастланиши, 
нобуд бўлиши. 
1
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Тожикистон Республикаси ва Қирғизистон 
Республикаси автотранспорт воситалари ҳайдовчиларининг учинчи шахслар олдида Ўзбекистон 
Республикасида фуқаролик жавобгарлиги тўғрисида” 2000 йил 18 февралдаги 59-сон қарори (Мазкур 
қарорга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 27.11.2002 й. 413-сон қарорига мувофиқ 
ўзгартиришлар киритилган). 


141 
Зарар миқдорига шикастланган транспорт воситасини энг яқин 
жойдаги техник хизмат кўрсатиш станциясигача етказиш ва уни тузатиш 
харажатлари ҳам киритилади. 
Суғурта қопламаси, агар йўл-транспорт ҳодисаси ёки бахтсиз воқеа 
оқибатида: 
- жабрланувчи майиб бўлса ёки унинг соғлигига бошқа шикаст 
етказилса; 
- жабрланувчи вафот этса; 
- учинчи шахсларнинг мол-мулки нобуд бўлса, йўқ қилинса ёки 
шикастланса суғурталовчи томонидан тўланади.
1
Транспорт воситасининг ҳаракатланиши натижасида етказилган 
зарарларга, шунингдек: 
- транспорт воситасига йўловчилар чиқариш ёки тушириш пайтида; 
- транспорт воситаси йўлда тўхтаб турган ёки тузатилаётган вақтда 
келиб чиққан зарарлар ҳам киритилади. 
Суғурталовчи: 
- айбдор шахснинг транспорт воситасида бўлган юкка; 
- йўл-транспорт ҳодисаси натижасида атроф-муҳитга; 
- ёнғин келиб чиқиши туфайли ўрмонларга, дарахтзорларга ва 
боғларга етказилган зарар учун;
- нақд пул, қимматли қоғозлар, ҳар қандай турдаги ҳужжатлар, 
шунингдек, филателистик, нумизматик ва бошқа коллекциялар ва 
бойликлар йўқолганлиги учун жавоб бермайди. 
Агар жабрланувчи томонидан қасддан жиноят содир этилган бўлса, 
суғурта товони тўланмайди. Зарар миқдори суд орқали аниқланади. 
Шахсга етказилган зарар учун суғурта суммаси жабрланувчига, унга 
бошқа суғурта шартномалари бўйича тўланадиган суммалардан қатьий 
назар, тўланади. 
Жабрланувчининг соғлигига етказилган зарар учун товон миқдори 
даволаш-профилактика муассасасининг тегишли ҳужжатида кўрсатиб 
ўтилган зарар даражасига қараб ёки вафот этганлик тўғрисидаги 
далолатнома асосида белгиланади. 
Саломатликка етказилган зарар учун товон суғурта суммасига 
мутаносиб равишда, бироқ унинг жами миқдорининг 60 фоизидан (вафот 
этган тақдирда) кўп бўлмаган миқдорда тўланади. 
1
Келтирилган жумлалар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Хорижий автотранспорт 
воситаларининг Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудида бўлишининг қўшимча шартлари тўғрисида”
2000 йил 12 январь 11-сонли қароридан олинган. 


142 
Учинчи шахсларнинг мол-мулкига зарар етказилганлиги ёки нобуд 
бўлганлиги учун суғурта қопламаси суғурта суммасига мутаносиб равишда, 
бироқ унинг жами миқдорининг 40 фоизидан (мол-мулк тўлиқ нобуд бўлган 
тақдирда) кўп бўлмаган миқдорда тўланади. 
Мол-мулкка етказилган зарар учун ёки жабрланувчиларнинг 
соғлигига зиён етказганлик учун суғурта тўлови ҳар бир аниқ, суғурта 
ҳодисаси бўйича бир вақтда тўланади. 
Суғурта қопламасини суғурталовчи барча зарур ҳужжатлар 
олингандан сўнг 72 соат мобайнида тўлайди. Суғурта қопламасини тўлаш 
суғурталовчининг айби билан кечиктирилса, у ҳар бир кечиккан кун учун 
ҳисоблаб чиқилган суғурта товони суммасининг 0,5 фоизи миқдорида пеня 
тўлайди. 
Йўл-транспорт ҳодисаси (бахтсиз ҳодиса) рўй берган тақдирда 
суғурталанувчи: 
- йўл-транспорт ҳодисаси (бахтсиз ҳодиса) юз берган жойда 
ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш мақсадида тегишли чоралар 
кўришга, воқеа оқибатларини енгиллаштириш, шунингдек, мол-мулкнинг 
сақланишини таъминлаш чораларини кўришга; 
- имкони борича зарарнинг кўпайишини бартараф этишга; 
- жабр кўрган шахсларга фуқаролик жавобгарлигини суғурта қилиш 
шартномасини тузган суғурталовчи тўғрисида зарур маълумотлар беришга; 
- воқеа рўй берган жойдаги суғурталовчини дарҳол хабардор қилишга 
ёки воқеа рўй бергандан кейинги иш кунидан кечиктирмай суғурталовчига 
зарур ахборот ва тушунтириш хати тақдим этишга мажбурдир. 
Транспорт воситаси эгаси, ҳайдовчи ёки даъво қилувчи шахс суғурта 
ташкилотига йўл-транспорт ҳодисаси (бахтсиз ҳодиса)га тааллуқли мавжуд 
далилларни тақдим этиши ҳамда суғурталовчининг юз берган воқеа 
тафсилотларини 
ва 
етказилган 
зарар 
миқдорини 
аниқланишини 
таъминлаши, шунингдек, суғурталовчи томонидан йўл-транспорт ҳодисаси 
(бахтсиз ҳодиса) айбдорларига қарши даъволарни текширишда ёрдам 
кўрсатиши шарт. 
Йўл-транспорт ҳодисаси (бахтсиз ҳодиса) тўғрисида хабар 
олингандан сўнг суғурталовчи зарар миқдорини, ҳодисанинг ҳақиқий 
ҳолатларини аниқлаш мақсадида ҳаракат қилади ҳамда суғурта 
далолатномасини ва манфаатдор шахслар иштирокида белгиланган 
намунадаги ҳисоб-китоб сметасини тузади. 
Суғурталовчи транспорт воситаси эгасини ва даъво қилувчи шахсни 


143 
тўланадиган зарар миқдорини аниқлаш учун қандай ҳужжатлар тақдим 
этиш зарурлиги ҳақида хабардор қилади. 
Жабрланувчи ёки унинг топшириғига кўра ваколатли шахс транспорт 
воситаси томонидан етказилган зарар тўғрисида суғурталовчини хабардор 
қилади. 
Агар зарар номаълум транспорт воситаси томонидан етказилган 
бўлса, у ҳолда жабрланувчи милицияга ёки ДАНга, суғурталовчига дарҳол 
хабар бериши ва зарар номаълум транспорт воситаси томонидан 
етказилганлиги тўғрисида тергов органларининг хулосасини олиши шарт. 
Жабрланувчи томонидан ушбу шартлар бажарилмаган тақдирда 
cyғурталовчи воқеанинг муҳим ҳолатлари аниқланмай қолганлиги учун 
товон тўлашга мажбур эмас. 
Қуйидаги ҳайдовчи: 
- учинчи шахсга зарар етказилишини қасддан юзага келтирган; 
- транспорт воситасини алкоголли ичимлик ичиш ёки гиёҳванд модда 
истеъмол қилиш натижасида маст ҳолатда бошқарган ва бу билан суғурта 
воқеасини юзага келтирган; 
- транспорт воситасини бошқаришга рухсатномаси бўлмаган; 
-транспорт воситасидан унинг эгасининг раъйига қарши фойдаланган 
ва ушбу транспорт воситаси билан зарар етказган ҳайдовчи тўланган 
суғурта қопламасини суғурталовчига қайтаришга мажбурдир. 
Агар суғурталанувчи суғурталовчига зарар етказилганлиги тўғрисида 
хабар бермаса ёки ўз вақтида хабар бермаса, у ҳолда суғурталовчи бундай 
хабар бермаслик ёки ўз вақтида хабар бермаслик оқибатида келиб чикқан 
қўшимча харажатлар ва суд чиқимларини қоплаш юзасидан суғурталанган 
шахсга нисбатан даъво қўзғаши мумкин.

Download 2,25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   117




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish