Ўзбекистон суғурта ташкилотларининг суғурта мукофотлари
тушумлари бўйича улуш кўрсаткичлари (%)
Суғурта
ташкилотларининг номи
И х т и ё р и й
Мажбурий
суғурта
шахсий суғурта
мол-мулк
суғуртаси
жавобгарлик
суғуртаси
й и л л а р б ў й и ч а
75
1999
2000
2001
2002
1999
2000
2001
2002
1999
2000
2001
2002
1999
2000
2001
2002
«Ўзбекинвест» ЭИМСК
1,1 2,5 8,5 8,9 47,2 55,0 76,9
65,1
6
6,2 17,4 41,2 41,4 9,2 16,6 13,9 27,1
«Ўзагросуғурта» ДАСК
46,1 39,0 43,0 43,7 36,3 27,4 15,3 13,9 1,1 1,7 1,0 4,2 68,8 64,2 69,1 49,8
«Кафолат» ДАСК
28,4 27,5 24,2 17,0 5,9 4,9 3,6 3,7 0,3 2,7 2,2 6,1 21,0 16,5 12,9 16,8
«Мадад» СА
2,4 1,7 3,6 1,2 3,6 0,3 0,2 0,04 64,5 29,0 13,0 22,5 0,9 2,7 3,1 6,3
Бошқа суғурта
ташкилотлари
22,0
29,3
20,7
29,2
7,0
12,4
4,0
17,2
27,9
49,2
42,6
25,8
0,1
0,0
1,0
0,0
Манба: Ўзбекистон Республикасида фаолият кўрсатаётган суғурта ташкилотлари
ҳисоботлари асосида тайёрланган.
Мажбурий суғуртани амалга оширишда етакчи ўрин «Ўзагросуғурта»
ДАСК ҳисобига, мос равишда 68,8; 64,2; 69,1; 49,8 фоиз улушларда тўғри
келган. Бунга унинг зиммасига мажбурий суғуртани амалга ошириш
юклатилганлиги сабабдир. Суғуртанинг бу шаклини амалга оширишда
«Ўзбекинвест» ЭИМСК 1999-2002 йиллар бўйича мос равишда 9,2; 16,6;
13,9; 27,1; «Кафолат» ДАСК 21,0; 16,5; 12,9; 16,9 ёки бу икки суғурта
ташкилотига келтирилган йилларда 30,2; 33,1; 26,8; 44,0 фоиз улушлар
тўғри келган.
Таҳлил давомида, мажбурий суғуртани амалга оширишда «Мадад»
СА ҳам ўзига хос ўринга эга бўлиб бораётганлиги кузатилди. Унинг бу
шакл бўйича суғурта мукофотларидаги улуши келтирилган йилларда мос
равишда 0,9; 2,7; 3,1; 6,3 фоизларга тенг эканлиги шундан далолат беради.
Суғуртанинг ихтиёрий шакли бўйича 4 та асосий суғурта
ташкилотлари турлича кўрсаткичларга эга эканликлари тадқиқот давомида
аниқланди. Таъкидлаш лозимки, 1999-2002 йилларда ихтиёрий суғурта
бўйича мукофот тушуми кўрсаткичларида «Ўзагросуғурта» ДАСК ҳисобига
энг кўп улуш, яъни мос равишда 46,1; 39,0; 43,0; 43,7 фоиз тўғри келган
бўлса, «Кафолат» ДАСК томонидан ҳам маълум саъй-ҳаракатлар амалга
оширилганлиги натижасида, мос равишда 28,4; 27,5; 24,2; 17,0 фоиз
улушидаги мукофотлар жамланишига эришилган.
Бошқа суғурта ташкилотлари ҳам мукофот жамланишида сезиларли
улуш кўрсаткичларига эга бўлганликларини қайд этиш лозим. Улар
томонидан 1999 йилда ихтиёрий шахсий суғурта бўйича жами мукофот
тушумларининг 22,0 фоизи жамланган бўлса, бу кўрсаткич 2000-2002
йилларда мос равишда 29,3; 20,7; 29,2 фоизга тенг бўлган. Келтирилган
маълумотлар таҳлили шуни кўрсатмоқдаки, ихтиёрий шахсий суғурта ўзида
катта имкониятларни мужассам этган.
Мамлакатимизда
кейинги
йилларда
турли
иқтисодиёт
субъектларининг мол-мулклари таркиби сон жиҳатдан ортиб бормоқда. Шу
76
боис, ихтиёрий мол-мулк суғуртасини амалга оширишга бўлган талаб
ортиб бораётганлиги кузатилмоқда. Хусусан, ихтиёрий мол-мулк суғуртаси
бўйича жамланган суғурта мукофотлари тушумларининг таҳлили шуни
кўрсатмоқдаки, 1999-2002 йилларда жами ундирилган мукофотлар
суммасидаги улуш нисбати тадқиқот объектлари бўлган 4 та суғурта
ташкилотлари ҳисобига мос равишда 93,0; 87,6; 96,0; 82,8 фоизни ташкил
этган. Шуни қайд этиш мумкинки, ихтиёрий мол-мулк суғуртаси бўйича
1999-2002 йиллардаги мукофотлар тушумида энг кўп улуш мос равишда
47,2; 55,0; 76,9; 65,2 фоиз даражасида «Ўзбекинвест» ЭИМСК томонидан
жамланган. Ихтиёрий мол-мулк суғуртаси мукофотлари тушумида
«Ўзагросуғурта» ДАСК ҳам сезиларли ўринга эга бўлганлигини таъкидлаш
лозим.
Суғурта ташкилотлари томонидан келтирилган йилларда ихтиёрий
жавобгарлик суғуртаси бўйича ҳам мукофот тушумлари ортиб
бораётганлиги кузатилди. Хусусан, бу борада энг кўп мукофот ундирилуви
«Ўзбекинвест» ЭИМСК ҳисобига, яъни келтирилган йилларда мос равишда
6,2; 17,4; 41,2; 41,4 фоиз улушларда бўлганлиги аниқланди. Ихтиёрий
жавобгарлик суғуртаси бўйича бошқа суғурта ташкилотлари томонидан
(тадқиқот объектлари бўлган 4 та суғурта ташкилотларидан ташқари)
ҳисобига келтирилган йилларга мос равишда 27,9; 49,2; 42,6; 25,8 фоиз
суғурта мукофотлари жамланишига эришилган.
Суғурта ташкилотлари томонидан иқтисодиёт субъектларининг
рисклардан ишончли ҳимоясини таъминлаш муҳим ҳисобланади. Шу
нуқтаи назардан, мамлакат суғурта ташкилотларининг қоплама тўловлари
даражаси (2-жадвал) албатта, потенциал мижозларнинг суғуртага бўлган
талаби ортиши ёки аксинча, пасайишига сабаб бўлиши мумкин.
1999-2002 йилларда мамлакат суғурта ташкилотлари томонидан
амалга оширилган қоплама тўловлари ортиб борганлигини қайд этиш
мумкин. Хусусан, мажбурий суғурта бўйича юз берган суғурта ҳодисаси
оқибатида субъектларнинг кўрган зарарларини қоплаш учун тўланган жами
қоплама суммасидаги энг катта улуш «Ўзагросуғурта» ДАСК ҳисобига
тўғри келган ва келтирилган 4 йил бўйича у ўртача 90,4 фоиздан юқори
даражада бўлган.
Мамлакатимизда фаолият кўрсатаётган бошқа суғурта ташкилотлари
(тадқиқот объектлари бўлган 4 та суғурта ташкилотларидан ташқари)
томонидан келтирилган йилларда мажбурий суғурта бўйича қоплама
тўланмаган.
77
Ўзбекистон суғурта ташкилотларининг 1999-2002 йилларда ихтиёрий
суғурта бўйича жами қоплама тўловлари суммасида ихтиёрий шахсий
суғурта ва ихтиёрий мол-мулк суғуртаси бўйича етакчи ўрин, мос
равишда 60,5; 50,8; 57,3; 58,5 ҳамда 81,8; 78,3; 91,7; 83,9 фоизларда
«Ўзагросуғурта» ДАСК томонидан амалга оширилган. Ихтиёрий шахсий
суғурта бўйича «Кафолат» ДАСК ҳам келтирилган йилларда 26,3; 15,0;
19,3; 12,7, шунингдек, бошқа суғурта ташкилотлари (4 та номлари
келтирилганларидан ташқари) ҳам 12,2; 29,5; 17,2; 12,9 фоиз улушларда
қоплама тўловларини амалга оширганлиги эътиборга моликдир.
2-жадвал.
Do'stlaringiz bilan baham: |