Х. М. Шеннаев Т. М. Баймуратов суғурта иши ўҚув қЎлланма


Назорат ва муҳокама учун саволлар



Download 2,25 Mb.
Pdf ko'rish
bet25/117
Sana22.02.2022
Hajmi2,25 Mb.
#92796
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   117
Bog'liq
sugurta ishi

Назорат ва муҳокама учун саволлар 
1. Суғурта тарифи нима? 
2. Суғурта тарифини ҳисоблашга қандай омиллар таъсир кўрсатади? 
3. Суғуртани амалга ошириш харажатларини ҳисоблаш нима асосида 
амалга оширилади? 
4. Суғурта фаолиятида актуар ҳисоб-китобларнинг ўзига хос 
томонларини ёритиб беринг? 
5. Актуарийнинг асосий вазифаси нимадан иборат? 
6. Тариф ставкаси ёрдамида нимани аниқлаш мумкин бўлади? 
7. Брутто-тариф қандай қисмлардан ташкил топади? 
8. Нетто-тарифга юкламани маъносини тушунтириб беринг? 
9. Суғурта суммасининг зарарлилик кўрсаткичини тушунтириб беринг? 
10. Нетто-ставкани ҳисоблаш амалиёти қандай амалга оширилади? 
 
8-мавзу: Ўзбекистон суғурта бозори 
 
1. Суғурта бозори тушунчаси ва унинг иштирокчилари. 
2. Суғурта бозорининг турлари ва уларга умумий тавсифнома. 
Суғурта бозори тушунчаси. Маълумки, ҳар қандай бозорда сотувчи
ва харидор бўлади ҳамда улар ўртасида тегишли товарлар (хизматлар) 
айирбошланади. Худди шундай, суғурта бозорида ҳам сотувчи 
(суғурталовчи) ва харидор (потенциал суғурталанувчи) иштирок этади. Бу 
ерда потенциал суғурталанувчи тушунчасини қандай изоҳлаш мумкин, 


55 
деган ўринли савол туғилиши мумкин. Гап шундаки, башарти, потенциал 
суғурталанувчини тўғридан тўғри суғуртананувчи, деб атасак катта хатога 
йўл қўйган бўламиз. Негаки, амалдаги қонунларга мувофиқ, суғурта 
компаниялари билан бевосита шартнома тузган, фуқаролик салоҳиятига эга 
бўлган юридик ва жисмоний шахсларга суғурталанувчилар дейилади. 
Аксинча, суғурта “маҳсулотини” сотиб олишга эҳтиёжи бор, аммо ҳали 
суғурталовчилар билан тегишли суғурта муносабатларига киришмаган 
шахслар потенциал суғурталанувчилар деб аталади. Энди, суғурталовчилар 
ҳақида гапирадиган бўлсак, суғурталовчи - бу мамлакат худудида суғурта 
фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи берилган ҳамда суғурталаш ўзи учун 
асосий фаолият тури ҳисобланган юридик шахслардир. Кўриниб турибдики, 
суғурта компанияси тегишли фаолият юритиши учун ваколатли давлат 
органининг лицензиясига эга бўлиши ва суғуртага боғлиқ бўлмаган 
операциялар билан шуғулланмаслиги зарур. 
Суғурталовчилар бозорга ўзларини ишлаб чиқарган ўзига хос 
маҳсулоти - суғурта хизматини таклиф этадилар. Ушбу хизматлар юзлаб, 
минглаб суғурта компаниялари томонидан сотилиши мумкин. Ўз-ўзидан, бу 
ҳолат суғурта бозорида потенциал мижозларни жалб этиш учун суғурта 
компаниялари ўртасида рақобатнинг кучайишига олиб келади ва 
“маҳсулот”нинг сифатига ижобий таъсир кўрсатади. Энг асосийси
потенциал суғурталанувчи ҳар томонлама ўзининг талабини қондирадиган 
“маҳсулот”га эга бўлади. Баён этилганлар қуруқ гап эмас, балки бугунги 
кунда иқтисоди тараққий этган мамлакатлар бозорида руй бераётган оддий 
ҳақиқатдир. Юқорида зикр этилган фикрларни қуйидаги чизмада яққол 
кўриш мумкин. 
Суғурта бозорининг моҳиятини чуқурроқ англаб олиш учун 
кундалик хаётимиздан оддий бир мисол келтирсак мақсадга мувофиқдир. 
Ўзимиз ёки болаларимизга кийим-кечак сотиб олиш учун буюм 
бозорига борамиз. Айтайлик, бирорта кийим, аниқроғи, куйлак сотиб 
олмоқчимиз. Бозорда куйлакнинг ҳар хили мавжуд, баҳолари хам, нархи 
хам турлича. Биз, албатта, сифати яхшисини ва баҳоси арзонини сотиб 
оламиз. Суғурта бозорида ҳам айнан шу жараён юз беради. 
1-чизма 
Суғурта бозори ва унинг субъектлари 

Download 2,25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   117




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish