150
турли анорганик ва органик бирикмалар ҳолида, баъзан эса элементар ҳолатида
ѐнувчи қазилмалар: табиий газлар, нефть, ѐнувчи сланецлар, қўнғир кўмир ва
тошкўмирлар таркибида учрайди. Ёнувчи қазилмалар таркибида олтингугурт ва
унинг сульфидлари мавжудлигини қандай тушунтириш мумкин?
Мавжуд шароитларда қайси хом ашѐдан сульфат кислота ишлаб чиқариш
мақсадга мувофиқлигини аниқлаш учун, хом ашѐнинг қайси турини олиш осон ва
арзонлигини ҳамда ҳар хил хом ашѐдан сульфат кислота ишлаб чпқариш нима
билан фарқ қилишини билиш керак.
Олтингугурт кислота ишлаб чиқариш бошқа хом ашѐ
турларидан
фойдаланишга қараганда осон. Катта туғма олтингугурт конлари бор,
мамлакатларда олтингугурт асосий хом ашѐдир. Бизнинг мамлакатимизда
кейинги йилларда туғма олтингугурт ишлаб чиқариш анча ортди ва ундан
сульфат кислота ишлаб чиқаришда фойдаланиш тобора ўсмоқда.
СНГ давлатларида сульфидли рудаларга бой, олтингугурт
колчедани FeS
2
ва
рангли металларнинг сульфидларига бой конлар бор. Илгари вақтларда
олтингугурт колчеданини фақат сульфат кислотали хом ашѐ деб, рангли
металларнинг рудаларини эса фақат рангли металлар олинадиган хом ашѐ деб
қаралар эди. Биринчн ҳолда таркибида темир (Ш)-оксиди ҳамда қўшимча
тариқасида кам микдорда мис ва бошқа металлар бор темир колчеданининг
куйдириш маҳсулоти, асосан ташлаб юбориларди. Иккинчи тур хом ашѐларни
қайта ишлашда ҳавога жуда кўп миқдорда заҳарли газлар чиқариб, юборилар эди,
чунки рангли металлургия заводларидаги биринчи жараѐн —рудаларни
куйдиришдир.
Хом ашѐлардан шу тарзда фойдаланиш тўғрими? Хом ашѐни комплекс қайта
ишлаш мумкинми?
Олгингугурт колчеданини куйдиришдан қолган қолдикдан чўян ишлаб
чиқаришда фойдаланиш мумкин. Баъзи ҳолларда ундан аввало мисни, агар I т да
0,6 г тилла бўлса, уни ҳам ажратиб, кейин ундан фойдаланиш иқтисодий
жиҳатдан мақсадга мувофиқдир. Қолдиқ янги очилган торф тупроқли ерлар учун
мисли яхши ўғит ҳисобланади.
151
Бизнинг мамлакатимизда рангли металлургия заводларида ҳосил бўладиган
олтингугурт (IV)-оксиддан фойдаланиш масаласига катта эътибор берилмоқда,
масалан, бу чиқиндидан хом ашѐ
сифатида фойдаланиб, қўшимча маҳсулог
сифатида ишлаб чиқариладиган кислота миқдорининг умумий сульфат кислота
ишлаб чиқариш ҳажмидаги қисми тобора ўсиб бормоқда. Шу билан бирга
атмосферанинг ифлосланиши ҳам камаймоқда.
Рангли металларнинг кўпгина рудаларини куйдиришдан олдин флотация
қилиб, концентрат олинади ва чиқинди тарзида
сульфат кислота ишлаб
чиқаришнинг қимматли хом ашѐси — флотацион олтингугурт колчедани ҳосил
бўлади. Флотация (унинг русча таржимаси ―қалқиб чиқиш")—рудаларни
бойитишнинг анча мукаммаллашган методи бўлиб, у мураккаб физик-кимѐвий
жараѐндир. Бу усул рудалар сиртининг суюқлик билан турли даражада
намламнишига асосланган.
Агар майдаланган руда суюқликка, масалан, сувга солинса, баъзи
минераллар ҳўлланади, баъзилари эса ҳўлланмайди. Агар майдаланган
руданинг
суюқликдаги суспензияси орқали ҳаво ўтказиб, тезда аралаштирилса, ҳавонииг
сувдаги эмульсияси ҳосил бўлади. Бунда сув билан ҳўлланмаган минерал
бўлакчалар ҳаво пуфакчаларининг ҳамма томонларига ѐпишиб, уни ураб
олади шу суюқлик сиртига қалқиб чиқади. Минераллашган кўпик идишдан оқиб
чиқади ва у ўз-ўзидан парчаланганидан кейин
таркибида ажратиб олиниши
зарур бўлган концентрланган минерқл ҳолидаги концентрат ҳосил бўлади.
Флотацион аппарат тубидан эса
флотацион чўкмалар
ажратпб олинади (3-расм).
Минералларнинг ҳўлланиш даражаси орасидаги фарқни ошириш учун
майдаланган руданинг сувдаги суспензиясига баъзи моддалар қўшилса, улар
бу ердаги минераллардан бирининг сиртига ютилиб унинг сув билан
ҳўлланишини камайтирадн. Бундай хусусият қутбли ва қутбсиз қисмлари
носимметрик жойлашган органик моддаларга, масалан, ѐғ кислоталарга хосдир.
Ҳавонинг сувдаги эмульсияси барқарорлигини ошириш мақсадида
Флотацион материоияи кўпик
Концентрат