Ишлаб чиқариш чиқиндилари агрегат ҳолатига қараб: газсимон, суюқ ва қаттиқ
чиқиндиларга бўлинади.
Газсимон ишлаб чиқариш чиқиндилари икки гурухларга бўлинади:
1) Аэрозоллар (чанг, туман)
2) Газ ва пар кўринишидаги моддалар.
1-
гурухдаги чиқиндиларни органик ва ноорганик қаттиқ заррачалар келтириб
чиқазади. Улар металл, алюмосликатларни, карбид, цемент, минерал туз ва
ўғитларни қайта ишлашда хосил бўлади. 2 – гурухдаги чиқиндиларни эса
кислота, галлоид ирикмалар, меркаптанлар, углеводородлар, кетон, амин ва ҳ.к.
келтириб чиқазади. Булар фақатгина инсон ва хайвонот, ўсимлик дунѐсига
таьсир этибгина қолмасдан, балки иқтисодий йўқотишларга ҳам олиб келади.
Масалан, саноат шаҳарчаларидаги темир буюмлар қишлоқ жойларига қараганда
2-3 маротаба тезроқ коррозияга учрар экан. Шунинг учун газ чиқиндиларини
тозалашнинг ўзига хос усуллари бор. Булар: 1) суюқликка абсорбцияси; 2)
қаттиқ моддаларга адсорбцияси; 3) каталитик тозалаш.
1)
Кенг тарқалган усул бўлиб, газлардан СО, СО
2
, азот оксидлари, хлор,
олтингугурт оксидлари, водород сульфид ва бошқа моддалар йўқотилади.
Маҳсулот
Хом ашѐ
ресурслари
Ишлаб
чиқариш
Чиқинди
Иккиламчи
ресурслар
393
Абсорбентлр сифатида сув, аммиакли сув, карбонатли эритма, ишқор эритмаси,
марганец (11) оксиди, этаноламин, калий перманганат ва бошқалар. Абсорбцион
реакторлар сифатида ювувчи миноралар, тарелкалик, полкалик реакторлар ва
скрубберлар ишлатилади.
2)
Адсорбент сифатида ғоваксимон қаттиқ моддалар ишлатилади. Булар:
активланган кўмир, силикагель, синтетик цеолитлар ва ионитлар. Даврий
ишловчи иссиқлик алмашгичсиз полкали реакторлар, айрим ҳолларда қайновчи
қатлам хосил қилувчи ассорбентли реакторлар қўлланилади.
3)
Бу усул каталитик реакцияларга асослангандир. Захарли газсимон
моддалар катализаторлар билан реакцияга киришиб безарар моддаларга
айлантирилади.
Масалан:
O
H
CH
CO
Кат
2
4
гидротацияга учратилади.
O
H
N
NO
Кат
2
2
га айлантирилади.
Бу усулнинг бошқа усуллардан афзаллиги шундаки, газлар зарарли
аралашмалардан 99,9% гача тозаланиши мумкин. Камчилиги – ҳосил бўлаѐтган
янги маҳсулотлар газлардан абсорбция, адсобцияланиб ажратиб олинади.
Саноатда оқар сувларга суюқ ҳолатдаги ишлаб чиқариш чиқиндилари
жуда кўп миқдорда қўшиб юборилади. Улар оқава сувлар деб аталиб, таркибига
кўра хар ҳил бўлади. Оқава сувларни шартли равишда иккита гуруҳга бўлиш
мумкин: 1. ноорганик қўшимчалари бўлган заҳарли оқар сувлар; 2. органик
қўшимчалари бўлган заҳарли оқар сувлар.
Биринчи гуруҳдаги сув фосфат, азот, сода ва металлургия ишлаб чиқариш
заодларидан чиқади. Улар ранги, кўриниши, ҳиди билан фарқланиб туради.
Иккинчи гуруҳдаги сув нефткимѐвий, коксокимѐвий, қоғоз – целлюлоза
ишлаб чиқариш, органик синтезлар амалга ошириладиган саглат корхоналари ва
заводларидан сиқади. Бу гурухнинг иккинчи биринчи гурухга қараганда тирик
табиатга бўлган зарари кўпроқдир. Органик моддалар сув ҳавзаларига тушгандан
394
кейин ундаги кислородни боғлаб олади. Натижада тирик организм ва ўсимлик
учун керак бўладиган сувдаги кислород миқдори камайиб кетади.
Оқар сувларнинг ораник моддалар билан ифлосланиш даражаси
кислороднинг кимѐвий сарфланиши (ККС) ва кислароднинг биологик
сарфланиши (КБС) кўрсатгич орқали аниқланади. ККС – 1 дм
3
ѐки мг/дм
3
сувда
органик аралашмаларнинг оксидланишига кетган кислороднинг (мг да) миқдори.
КБС – оқар сувлар тозалигининг асосий кўрсатгичи хисобланади. КБС деб
сувдаги беқарор органик моддаларнинг аэробли биокимѐвий оксидланиши
(парчаланиш) учун сарфланадиган кислороднинг миқдори (мг/дм
3
ѐки г/м
3
)
тушунилади.
Оқава сувларни тозалаш учун бир нечта усуллар қўлланилади:
1.
Механик усул.
2.
Физик- кимѐвий усул
3.
Кимѐвий усул
4.
Биологик усул
5.
Термик усул.
Газсимон ва суюқ чиқинилар билан бир қаторда кимѐвий ва бошқа ишлаб
чиқаришлар жуда кўп миқдорда қаттиқ холдаги чиқиндиларни хосил қилади.
Қаттиқ чиқиндиларнинг тахминан 120 минг тури иккиламчи моддий ресурс
сифатида ишлатилади. Саноат қаттиқ чиқиндилари бир нечта усуллар орқали
зарарсизлантирилади ва кўмиб ташланади. Булар: биологик оксидлаш, термик
қайта ишлаш, омборхоналарда тахланиб сақлаш, захарли моддаларни ернинг юза
қатламига кўмиб ташлаш.
Захарли қаттиқ чиқиндилар кўмишдан аввал стабилланади. Турли хил
боғловчи, цементловчи моддалар, суюқ шиша, суюқ цемент эритмаси ва битум
билан қайта ишланиб стабилланади. Сўнг ҳосил бўлган блоклар ернинг юза
қисмига жойлаштирилади. Нотоксик қаттиқ чиқиндилар прессланиб қурилиш
материаллари сифатида ишлатилади. Қаттиқ чиқиндиларни термик қайта ишлаш
учун турли хил тузилишдаги печлар қўлланилади. Ундаги харорат чиқинди
табиатига қараб 1100 ва 1500
0
С дан юқори оралиқда бўлиши мумкин. Биологик
395
оксидлаш учун турли хил биологик тирик микроорганизмлар қўлланилади.
Умуман, кимѐвий ишлаб чиқариш натижасида турли хил моддалар ва
маҳсулотлар ишлаб чиқилади. Асосий маҳсулот билан бирга қўшимча
маҳсулотлар – чиқиндилар хосил бўлади. Чиқиндиларни қайта ишлаб улардан
иккиламчи ресурс сифатида фойдаланиш хозирги кунда мухандис технолог,
кимѐгарлар олдига қўйилган асосий вазифалардан бири хисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |