59
Бунда ишчи томон бўғим бошчаси пастки жагни ён
томонга харакати
вақтида ўз жойида қолмайди, балки ён томонга озгина харакат қилади (Бенет
харакати 1 мм дан ошмайди). Мувозанат қилинган томондаги бошчани
харакатини ўрганиш шуни кўрсатадики, бу тўғри чизиқли харакат эмасдир –
мувозанат қилувчи бошча, ишчи бошчасини Бенетни ён харакатига мос бўлиб,
марказий йўналишга параллел бўлади. Горизонтал текисликдаги бўғим
ўсиқлари ва бошчасини харакатларини пастки жағга бириктирилган юз равоғи
орқали хам аниқласа бўлади. Уни учлари чакка пастки жағ бўғими жойлашган
сохага жойлаштирилади. Юз равоғи охирида жойлашган грифеллар
горизонтал ётган регистрацион ёзиб олувчи
тахтага нисбатан вертикал
йуналган.
Чайнов мушаклари
Чайнов мушакларининг тузилиши ва ишлаш қоидалари олдинги
мавзуларда қисқача айтиб ўтилган. Жағларни аддуктор бойлами билан чакка
пастки жаг бўғими орасида чамбарчас боғлиқлик
бор чунки, моляр тишлар
орасида асосий чайнов кучни хосил қилишда иштрок этади.
Хусусий чайнов мушаклари
M. temporalis чакка мушаги (pars anterior, pars posterior)
Юқори бирикиш: facies temporalis,
ички юзаси arcus zygomaticus, facia
temporalis profunda
Пастки бирикиш: processus muscularis mandibulae
Вазифаси: жағларни жипслаштириш (асосан pars anteripr), пастки жағни
дистал силжитиши (pars posterior). М.massetericus (чайнов мушаги) (pars
superfacialis, pars profunda)
Юқори бирикма: пастки қирғоқ – arcus zygomaticus.
Пастки бирикма: tuberositas masseterica
Вазифаси:
жағларни
жипслаштириш,
пастки
жағни
олдинга
ҳаракатлантириш, пастки жағни ён томонга ҳаракатлантириш (бир томонлама
pars superfacialis ни қисқариши).
Musculus pterygoideus medialis (медиал қанотсимон мушак)
Юкори бирикма: fossa pterygoidea
Пастки бирикма: tuberositas pterygoidea
Вазифаси:
жағларни
жипслаштириш,
пастки
жағни
олдинга
ҳаракатлантириш, пастки жағни ён томонга ҳаракатлантириш (мушак бир
томонга қисқарганда) Musculus pterygoideus lateralis (латерал қанотсимон
мушак).
Юқори бирикма: facies infratemporalis ossis sphenoidalis
u lamina lateralis
processus pterygoidei.
Пастки бирикма: чакка пастки жағ бўғими ҳалтаси ва диски fovea
pterygoidea
Вазифаси: оғизни очиш, пастки жағни олдинга харакатлантириш, пастки
жағни ён томонга харакати (бир томонлама қисқарганда)
60
Чайнов мушакларни ишлаш фаолиятини қўллаб турувчи мушаклар –
қўшимча чайнов мушаклари дейилади. Буларга тил усти мушаги, лаб ва тил
мушаги киради. Тил усти мушаклар гурухи ёрдамида оғиз очилади. Уларнинг
асосий вазифаси пастки жағни тил ости суягига яқинлаштириш.
Тил ости
суягининг меъёрий (нормал) холатда ушлаб туришда тил ости мушаклари
мухим ахамиятга эга.
Тил усти мушаклари:
Musculus mylohyoideus (жаг тил ости мушаги)
Юқори бирикма: linea mylohyoidea
Пастки бирикма: raphe mylohyoidea ва тил ости суяги илдизи
Musculus geniohyoideus (энгак тил ости мушаги)
Юқори бирикма: spina mentalis
Пастки бирикма: тил ости суяги илдизи
Musculus digastricus (икки коринчали мушак)
Юқори бирикма: venter anterior,
fossa digastrica mandibulae; venter
posterior, sulcus digastricus processus mastoideus.
Пастки бирикма: cornu minus ossis hyoidei
Musculus stylohyoideus (бегизсимон-тил ости мушаги)
Юқори бирикма: processus stylohyoideus
Пастки бирикма: cornu minus ossis hyoidei
Оғизни ёпиш
Пастки
жағни
Пастки жағни ол
орқага
силжиши
динга силжиши
(ретрузия)
(протрузия)
Оғизни очиш
Чайнов мушаклари ва пастки жағ харакати
Do'stlaringiz bilan baham: