181
IPS класси фирмасининг асосий керамик массаларининг
моддалари микдори:
SiO2 – кремний ангидриди 44-65%
Ai2O3 – алюмосиликат каолин 9-18%
K2O – ортоклаз - 6-14%
Na2O 4-9%
TiO2 0-1%
CeO2 0-1%
SNo2 0-1%
BaO 0-4%
B2O2 0-1%
CaO 0-3.5%
Чинни пигментлар. +
Cунъий тишлар
.
Тишлар қаторидаги нуқсонларни бартараф этиш учун сунъий тишлар
ишлатилади. Вазифасига кўра сунъий тиш протезни асосий қисми бўлгани
учун хам маълум бир талабларга жавоб бериши керак:
-чайнаш вазифаси (функцияси)ни бажариши учун тўғри анатомик шаклга
эга бўлиши ва
эстетик талабларга мос келиши;
-мустаҳкамликка, айникса овқатни чайнаш жараёнига чидамли бўлиши;
-овқат моддалари ва сўлак таъсирида ўзгармаслиги;
-табиий тишларга мос доимий рангга эга бўлиши;
-протез асоси билан мустахкам, бир-хил бирикиши;
-оғиз бўшлиғи ва бутун организмга салбий таъсир кўрсатмаслиги;
-механик ишлов беришга, сайқаллаш ва жилолашга, шунингдек оғиз
бўшлиғида тозаланиши енгил бўлиши;
-тайерлашда мураккаб бўлмаслиги керак;
Замонавий пластмасса тишлар ишлаб чиқариш жараёни кўп
рангли
тишлар тайерлаш, ҳажмли тўрсимон ва пайвандли сополимерларни
тайерлашда
бириктирувчи
моддалар
қўллаш,
шунингдек
массага
флюоресценция учун люминофор киритишни таъминлайди.
Олдин ишлаб чикарилган «Эстеденит» тишлари хозирги вақтда
ишлаб
чиқарилаётган сунъий тишлардан бир қатор афзалликлари билан фарқ қилади:
-улар табиий тишларга хос бўлган флюоресценция самарасига эга ва юқори
эстетик самарани хам кундузи, хам кечаси бирдай сақлайди;
-юқори мустахкамлик кўрсатгичларига эга бўлиш;
-инсон организми учун зарарсиз полимерлаш бўлиб, оғиз бўшлиғи шиллиқ
қаватига таъсир қилмайди;
-тишлар билан протез асосига мустахкам бирикишни таъминлайди ;
182
-шакли, рангги ва ярим шаффофлиги билан табиий тишларга яқин .
«Эстедонт-Д» пластмасса тишлари болаларни протезлашда сут
тишларнинг ва алмашиш давридаги тишлардаги тиш-жағ
бузилишини
даволашда қўлланиладиган тиш протезларига, ортодонтик ва ортопедик
апаратлар тайерлаш учун мўлжалланган.
«Эстедонт-Д» тишлари бичими - ўлчами кичик тишламли тишларининг
ўртача катталигига эга бўлади.
«Эстедент-Д» тишлари тўплами 20 та бўлиб, 10таси юқори жағга ва 10
таси пастки жагга (12 та олдинги ва 8 та ен). Юкори жағ кенглиги 74+1,5мм,
қуйи жаг учун 58+1,5мм ўлчамни ташкил қилади.
Пластмасса тишларини
алохида тайерлаш учун, кўприксимон
протезларни шакллантиришда, шунингдек пластмасса қоплаш, штифтли тиш
ва аралаш қопламалар тайерлаш учун саноатда кукун суюқлик
типидаги
«Синма» ва «Синма-М» пластмассалари ишлаб чиқарилади. Унинг таркиби:
кукун суспензион шимдирилган фторли сополимер; суюклик гидрохинон
билан мустахкамланган метакрил кислотанинг метил эфири бўлиб
ҳисобланади. «Синма» иссиқлик таъсирида қотадиган пластмасса ҳусусиятига
эга. «Синма»нинг мустаҳкамлиги бошқа чиқариладиган шу
турдаги
пластмассага қараганда анча юқори.
Do'stlaringiz bilan baham: