174
1) қотишманинг
юмшаш
температураси
чинни
пишитиладиган
температурадан юқори бўлиши;
2) қотишма ва чиннининг термик кенгайиш коэффицентидаги фарқи энг
кам бўлиши;
3) чинни билан ёпишиш ҳусусиятининг мавжудлиги;
4) қониқарли ва мустахкам қуйиш хусусиятларига эгалиги;
5) сифатнинг чидамлилигига ва барқорорлигига;
6) коррозияга турғунлик;
7) оғиз бўшлиғидаги тўқималарга мос келиши.
Металкермика учун мавжуд бўлган қотишмалар 2 асосий гурухга: асл ва
асл бўлмаган металларга бўлинади. Асл метал асосли қотишмаларига олтин,
олтин-палладий ва кумуш-палладий қотишмалари киради. Асл металли
қотишмалар гурухи яхши қуйиш хусусияти ва карозияга чидамлиликка эга,
бироқ мустахкамлиги жиҳатидан асл бўлмаган металл қотишмаларидан
пастроқ.
Металлокерамикада никель асосли ва кобалть асосли қотишмалар асл
бўлмаган қотишмалар бўлиб ҳисобланади. Улар юқори механик ҳусусиятлари
билан ажралиб туради. Бироқ бу қотишмаларнинг эриш харорати олтин асосли
қотишмалардан 500
0
Сга юқори бўлади. Бундай қотишмаларнинг қуйиш
хусусиятларини яхшилаш учун бир қатор тадқиқотлар олиб борилди ва бунинг
натижасида металлкерамика протезларини тайёрлашда кобальтхромли
қотишма (КХС)ни қўллаш имконияти яратилди. Бу қотишма кўп
йиллардан
буён Петербург тиббиёт полимерлари («Медполимер» Россия) заводида ишлаб
чиқарилмоқда.
Металлкерамика протезлари учун кулланиладиган
чинни массалар.
Металлокерамика протезларини таёрлаш муракаб кўп боскичли жараён
бўлиб, металл протезларининг сифати кўпроқ фойдаланиладиган хомашё
хусусиятлари билан белгиланади. Керамика массалари бир қатор талабларга
жавоб бериши керак. Уларни шартли равишда 4 гурухга бўлинади: физик
биологик, технологик ва эстетик.
Физик хусусиятига силжиш, қисиш ва
эгилишдаги мустаҳкамлиги; биологик томондан зарарсизлиги; аллерген
қўшимчаларнинг йўқлиги, технологик хусусиятларига аралашишнинг
йўқлиги, чизиқли термик кенгайиш коэффициенти металл асосига мос бўлиши
шарт,
эстетик- шаффофлиги, рангбардошлиги, люминисценция холатлари
киради. Жахоннинг турли мамлакатлари (Германия, АКШ, Россия, Япония,
Англия)да тиш протезларининг металл асосини асл ва асл бўлмаган
қотишмаларда қоплаш учун кўп миқдорда керамик массалар ишлаб
чиқарилган.
Металлокерамикада ишлатиладиган керамик массалардан бири – МК
массаси хисобланади. Металлокерамика учун чинни массани 929-980
0
С
175
оралигидаги пишириш харорати кенг таркалган. У
ишлатиладиган
қотишмалар эриш нуқтаси (1100-1300 С) дан орқада қолади.
Чинни қоплама кўп қаватли ҳисобланиб, шаффоф бўлмаган металл
асосни копловчи – асос масса (калинлиги 0,2-0,3мм) ярим шаффоф дентин
катлам (қалинлиги 0,65-0,8мм) ва тишларнинг кесув чегарасига ўхшаш
шаффоф қатламдан тузилган. Металлокерамика учун чинни масса пишириш
қоплама тайёрлаш усули билан бир хил. Асос қатлам чинни қотишма
юзаси
билан мустахкам боғланишини таъминлашда катта ахамиятга эга. Ёпишиш ва
хиралаштиришни ошириш учун асос массага бир қатор кушимчалар
киритилади.
Металлокерамика протезлари сифатли бўлишида металл асосга ва чинни
масса оралиғидаги чегара қатламини яратиш муҳим аҳамиятга эга. Керамика
ва металл асоснинг бирикиш механизимида умум қабул қилинган 3 омил
(фактор) асосий шартлардандир.
1) кимёвий – керамика ва металл оралиғида мусхтахкам ўтиш қатламини
боғловчи оксидлар ҳосил қилади;
2) механик – механик кучлар хисобига; (физик-механик ёпишиш
назарияси);
3) термик-металл ва керамика чизиқли термик кенгайишидаги фарқлар
ҳисобига;
Асл бўлмаган металл ва керамика бўлиниш юзаси чегарасида чиннидан
қотишмага ва қотишмадан чиннига сингиши (диффузия) –
унинг доимий
электрон тузилма хосил қилиш омилидир. Бироқ асл қотишма ва керамика
оралиғида ажралиш юзасида бундай тузилма бўлмайди. Шунинг учун
чиннини олтин билан ёпишишини яхшилаш учун қўшимча боғловчи моддалар
қўлланилади, улар металл юзасига чиннидан олдин суртилади. Металл ва
чинни орасидаги кимёвий боғланишни
таъминлашда оксид парданинг
аҳамияти каттадир. Металл ва чинни мустаҳкам боғланиш хосил бўлиши учун
уларнинг ажралиш юзасида металл ва оксид парданинг мустаҳкам кимёвий
бирикмаси хосил бўлиши катта.
Do'stlaringiz bilan baham: