Жилолаш воситалари. Жилолаш – силлиқ ойнадек юза (сирт) ҳосил
қилиш мақсадида буюмга техник ишлов бериш жараёнидир. Жиловлашда
ашёнинг энг кам қатлами олиб ташланиши назарда тутилади, бунинг учун
жилоловчи асбоблар махсус жилолаш пасталари билан қопланади. Бу пасталар
таркибига абразив ва боғловчи моддалар киради. Жилолашдан олдин пухта
силлиқланади. Жилолашдан сайқаллашда ишлатиладиган фақат ўта майда
тузилишга эга бўлган асболар қўлланилади. Тиш техникаси амалиётида
қўлланиладиган ялтиратиш ашёларига темир оксиди (Ре
2
О
3
), хром оксиди (Cr
172
2 < Э
3
), шунингдек гипс ва бўр (Са СО
3
) киради. Темир оксиди (крокус)
қуюқ темир купороси эритмасига шовел кислота таъсир эттириб олинади.
Темир оксиди қўнғир-қизил рангда майда ажралган кукун кўринишида
бўлади.
Ҳозирги даврда Давлат оптик институти (ДОИ) таклиф этган дағал,
ўртача ва нозик доначали махсус пасталар кенг ишлатилади.
Бу пасталар таркибига хром оксиди силнкогель, стеарин, парчаланган ёғ,
олеин кислота натрий гидрокарбонат ва керосинлар киради.
Жилолаш жараёни худди сайқаллаш жараёнидек, фақат кигиз, мато,
терили чархлар электрошлиф машиналарда маҳкамланган ип ва қил чёткалар
билан бажарилади. Келтирилган (кўрсатилаган) сайқалловчи ва жилолаш
воситларининг ҳеч бирини пломбани пардозлашда қўллаб бўлмайди.
Ажратувчи ва қоплама кўринишдаги хом-ашёлари.
Каучук ўрнига кукун суюқлик кўринишидаги полимерлар юзага
келгандан сўнг гипс модель (қолип) ни намлик ва бўлажак асос полимердан
изоляция
қилиш
зарурияти
кескин
юзага
чиқди.
Пластмассалар
полимерланиши даврида унга мономерни “ёпишишидан” дан полимерлаш
жараёнида гипсдан пластмассага сув буғининг кириши массага кучланиш
нуқта (суюқ) ларини келтириб чиқаради, бунинг натижасида кейинчалик
кичик (микро) дарзлар пайдо бўлади. Полимерлаш даврида сув қўшиш
ажралишлар ва “ялтироқлик” ҳосил қилади, бу айниқса шаффоф тиниқ
массаларда аниқ сезилади, натижада пушти рангларда пластмассанинг
рангсизланиши ва оқлиги (мармарлик)га олиб келади. Бундан ташқари
мономер билан тўйинган гипс аста-секин қота бошлаган полимер билан
мустаҳкам бирикади ва бунда протезнинг кейинги пардозлаш бир мунча
қийинлашади, бу эса протезнинг асос рельефини бузади ва хатто емирилишга
хам олиб келади.
Ўз даврида турли ажратувчи хом-ашёлар сифатида қулай фольга,
целлофан, турли хил лак елимлар таклиф этилган.
Бу мақсадларда ишлатиладиган хом-ашёлар қуйидаги хусусиятларга эга
бўлиши керак: ажратувчи қатлами полимерга инерт (суст) бўлиши ва гипсдан
намлик ўтишига тўсқинлик қилиши; қатлам қалинлиги 0,005 ммдан
ошмаслиги, қатлам мустаҳкамлиги босимлаш ва полимерлашни ошириши
(кучайтириши)ни
таъминлаши,
полимер
бўлмаслиги
ва
рангини
ўзгартирмаслиги, асосдан гипс қолдиқлари билан осон кўчиши шарт. Бу хом-
ашёларга “Изокол - 69”, лак АЦ-1, “Силикодент” ва қоплама лаклар киради.
“Изокол-69”- альгинат натрийнинг юқори хом-ашёлар хоссаларига эга.
Альгинат
натрий,
аммоний
оксалат,
антисептик
дори-дармонлар
(диоцид)лардан таркиб топган. Улар гипс қолипларда ажратувчи қават ҳосил
қилишда қўлланилади.
173
Do'stlaringiz bilan baham: |