УДК: 547: 541.64:577.1
Азот ва олтингугурт сақлаган олигомер антисептиклар билан синтетик полимерларни модификациялаш ва уларни хусусиятларини тадқиқ этиш.
Х.Х.Тураев1, А.И.Холбоева1, Д.Т.Яқубова1, Ф.Н.Нурқулов2
1Термиз давлат университети
Тошкент кимё-технология илмий тадқиқот институти
yaqubovadilfuza92@gmail.com
Аннотация: Олинган олигомерлар таркибидаги фосфор, азот, олтингугурт ва бошқа кимёвий моддаларнинг бир-бири билан ўзаро таъсирлашиб барқарор композитлар ҳосил қилиши мумкинлиги аниқланди.
Калит сўзлар: Олтингугурт, олигомер, полимер композит материаллари, қотирувчилар, пластификаторлар, стабилизаторлар.
Аннотация: Установлено, что фосфор, азот, сера и другие химические вещества в полученных олигомерах могут взаимодействовать друг с другом с образованием стабильных композитов.
Ключевые слова: Сера, олигомер, полимерные композиционные материалы, отвердители, пластификаторы, стабилизаторы.
Abstract: It has been established that phosphorus, nitrogen, sulfur and other chemicals in the obtained oligomers can interact with each other to form stable composites.
Key words: Sulfur, oligomer, polymeric composite materials, hardeners, plasticizers, stabilizers.
Бугунги кунда физик-кимёвий таъсирларга барқарор қурилиш материалларини ишлаб чиқиш долзарб муаммолардан бири ҳисобланади. Олиб борилаётган бир қанча тадқиқотлар қурилиш материаллари таркибига махсус кимёвий моддаларнинг қўшилиши натижасида таркибий жиҳатдан боғларнинг мустаҳкамланиб бориши унинг механик хусусиятлари ҳамда кимёвий ва термик хоссаларини барқарорлигини таъминлаш имконини беради.
Олтингугурт асосидаги полимер композит материаллари қурилиш материалларининг махсус турларидан бўлиб, уларни ишлаб чиқаришда барча турдаги техник олтингугурт ҳамда иккиламчи хомашёлардан олинган аралашмалар қўлланилади. Олтингугурт таркибли композитлар таркибига қотирувчилар, пластификаторлар, стабилизаторлар ва бошқа махсус қўшимчалар билан аралаштириш орқали олинади.
Олтингугуртли композит материаллар сувли муҳит, кислота ва ишқорий муҳит, органик эритувчилар ҳамда нефт маҳсулотлари таъсирига барқарор эканлиги адабиётлардан маълум. Олтингугуртли композитлар асосидаги қурилииш материаллари кимё саноати, нефт ва газ, автомобил йўллари қурилиши, қишлоқ хўжалиги ва бошқа ишлаб чиқариш соҳалари қурилишларида кенг қўллаш мумкин.
Ҳозирги кунда олтингугурт гуруҳли композитларни ўрганиш натижасида сув муҳитига барқарорлиги, унинг кимёвий тузилишига боғлиқлиги аниқланди.
Ушбу турга кирувчи композитлар сувли муҳитга таъсирчан хусусиятга эга эканлиги уларни струкрурасида ўзгариш ҳосил қилиб, техник хоссаларни ёмонлашишига олиб келади.
Азот ва олтингугурт гуруҳли олигомерлар маҳаллий хом ашёлар фосфор, азот ва олтингугрт асосида самарадор технологик усуллар ёрдамида олинган бўлиб, ушбу олигомерларни органик эритувчилар, кислота ва ишқорий муҳитларга барқарорлигини (ҳажмига нисбатан % ларда) аниқлаш учун (30оС 1ой) махсус шароитда тажриба синов ишлари олиб борилди (1- жадвал). Лаборатория жараёнида тажриба синов ишларида олтингугрт гуруҳли композитлардан махсус намуналар бир хил массада тайёрлаб олинди. Сўнгра бир хил ҳажмдаги кимёвий идишларга органик эритувчилар ва турли концентрациядаги кислота ҳамда ишқорларнинг эритмалари тайёрланиб, тажриба синов ишлари ўтказилди.
1-жадвал
Do'stlaringiz bilan baham: |