биринчидан, ишлаб чиқаришга замонавий техника ва технологияларнижорий этиш олиш орқали экспортга мўлжалланган маҳсулотларни ишлаб чиқаришни ривожлантиради;
иккинчидан, импорт ўрнини босувчи товар ишлаб чиқаришни йўлгақўйиш ва бунинг учун хорижий инвестицияларни иқтисодиётнинг устувор соҳаларига йўналтириш ва пировардида аҳолининг меъёрдаги турмуш даражасини таъминлаш имконини яратади;
учинчидан,кичик бизнесни ривожлантириш ва корхоналарни ишлабчиқаришини кенгайтириш орқали ўсиб бораётган аҳолини иш жойлари билан таъминлайди;
тўртинчидан, корхоналарнинг эскирган ишлаб чиқариш қувватларини,моддий-техник базасини янгилайди ва техник қайта қуроллантиради.
Корхоналарни самарали ва барқарор ривожланишининг зарур шарти уларни етарлича инвестициялашдир. Иқтисодиёт сиёсатининг муҳим вазифаси эса корхоналарни инвестициялаш даражасини ошириш учун қулай шароит
яратишдан иборат.
Мамлакатимизда саноат тармоқларига киритилаётган инвестициялар ҳажми ва кўлами йилдан йилга ўсиб бормоқда:
«Industrial Нolding» МЧЖ (Россия) компанияси билан замонавий кабел-
сим маҳсулотлари ишлаб чиқариш. (Лойиҳанинг умумий қиймати 7,0 млн доллар ва йиллик қуввати 46 минг км);
«Elsewedy Electric» компанияси (Миср) томонидан кабел-сим маҳсулотларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш. (Лойиҳанинг умумий қиймати
20,0 млн доллар ва йиллик қуввати 10 минг км);
Тожикистон Республикаси, Қозоғистон Республикаси ва Афғонистон Ислом Республикасида савдо уйлари ва шоу-румлар очиш;
Туркияда — маркетинг тадқиқотларини ўтказиш, уюшма корхоналари томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларга салоҳиятли харидорларни топиш;
Хитойда — Хитой компаниялари томонидан Ўзбекистон Республикасига инвестиция жалб қилиш имкониятлари кенгаймоқда.
Давлат инвестицион сиёсатининг асосий тамойиллари замонавий босқичда мавжуд фоиз ставкаларининг пасайиши иқтисодиётнинг реал секторидаги инвестицияларнинг мос келувчи самарадорлиги даражасигача пасайтириш, мавжуд солиқ тизимини соддалаштириш, амортизация сиёсатини
такомиллаштириш, ташқи ва ички инвесторларнинг бевосита инвестицияларини рағбатлантириш мақсадида инвестицион рискларни пасайтириш учун ташкилий-ҳуқуқий шароитларни шакллантириш ва бюджет инвестицион ресурсларини танлов асосида жойлаштириш орқали улардан фойдаланишнинг самарадорлигини оширишдан иборат.
Корхоналарда инвестицияларнинг жозибадорлигини белгиловчи омиллар жуда катта аҳамиятга эга. Булар жумласига корхоналарнинг ривожланиш суръатлари ва истиқболлари, реал сектор тармоқларининг ўртача рентабеллик даражаси, тармоққа хос бўлган инвестиция таваккалчилиги хатарлари ва қонунчиликда белгиланган инвестиция имтиёзлари ва кафолатлари бўлиши
керак.
Ишлаб чиқариш саноатига инвестициялар ҳажми 8746,8 млрд.сўмни ва жами инвестициялардаги улуши 14,4%ни ташкил этди. Ишлаб чиқариш саноати таркибида энг кўп инвестиция ўзлаштирилган 3 фаолият тури қўйидагилар: металлургия саноати 1305,6 млрд.сўм (жами асосий капиталга инвестициялардаги улуши 2,2%), озиқ-овқат, ичимлик, тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариши 1265,4 млрд.сўм (2,1%), текстиль маҳсулотлари ишлаб чиқариши 1177,7 млрд.сўм (1,9%).
Корхоналарда инвестиция жалб қилишни тўхтатиб турган омиллар қуйидагилар: биринчидан, инвесторлар ажратган маблағлари қайтиши бўйича етарли кафолатга эга эмаслар; иккинчидан, қоидага кўра, инвестицион лойиҳаларни реализация қилиш учун керак бўладиган инвестиция ҳажми, лойиҳани таъминлаш учун ташаббускор томонидан тақдим этиладиган гаров ҳажмидан сезиларли ортади; учинчидан, гаров сифатида тақдим этиладиган мулкнинг ликвидлиги ўта паст; тўртинчидан, ривожланган суғурта бозори йўқ шароитда корхоналарни ишлаб чиқариши риски (таваккали) юқори; бешинчидан,амалда замонавий ва самарали молиявий менежментнинг йўқлигиинвестицион лойиҳалар реализацияси мониторингини қийинлаштирмоқда. Юқоридаги кўрсатиб ўтилган муоммаларни ҳал этиш ҳозирги куннинг энг долзарб масалаларидан биридир.
Корхоналарга инвестицияларни жалб этиш орқали корхоналарда янги иш ўринлaрини ярaтиш вa aҳoли дaрoмaдини oшириш бoрaсидaги
имкониятларидан тўлароқ фойдаланиш, янги инновацион ғоялар ва технологияларни амалиётга жорий этиш лозим.
Ўзбeкистoндa инвeстoрлaр учун, aйтиш мумкинки, кўп жиҳaтдaн бeқиёс, ўтa қулaй инвeстициoн муҳит, имтиёз вa прeфeрeнциялaр тизими ярaтилгaн, дeб aйтишгa бaрчa aсoслaримиз бoр. Иқтисoдиётимизгa жaлб қилинaётгaн xoрижий инвeстициялaр ҳaжми йилдaн йилгa oртиб бoрaётгaни ҳaм бунинг ёрқин дaлилидир.
203
Иқтисодиётда инновациявий фаолиятни таркибий ўзгаришларини янада чуқурлаштириш, корхоналарнинг инвестиция фаолиятини жадаллаштириш, ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, техник ва технологик жиҳатдан қайта қуроллантириш дастурларини амалга оширишда хорижий инвестициялар, аввало, тўғридан-тўғри инвестицияларнинг ўрни беқиёсдир. Бунда илғор технологияларни татбиқ этиш, янги иш ўринлари яратиш ва шу асосда мамлакатимиз иқтисодиётининг барқарор ва бир маромда ривожланишини таъминлаш имконияти яратилади. Ривожланган давлатлар тажрибаси шуни кўрсатадики, чет эл инвестицияси жалб қилиниши мазкур давлатларнинг юксак даражада тараққий этишида ҳал қилувчи омиллардан бири бўлган.
Do'stlaringiz bilan baham: |