Гўзаллик нафосат фалсафасининг марказий категорияси



Download 34,72 Kb.
bet2/4
Sana24.02.2022
Hajmi34,72 Kb.
#222561
1   2   3   4
Bog'liq
Мавзу Гўзаллик тушунчаси ва унинг фалсафий мохияти

Маънавий қадриятлардаги гўзаллик. Бу борада асосий эътиборимизни санъатда гўзалликни акс этиши ва унинг эстетик хусусиятлари билан боғлиқ масалаларга қаратишни лозим топдик.
Маълумки, санъат борлиқни тўғридан-тўғри акс эттирмайди, аксинча уни бадиий қиёфалар воситасида ифо­далайди. Шунга кўра, санъат асари инсонни фақат воқеликдаги гўзалликлар билан чекланмасликка, айни пайтда мавжуд гўзал­ликларни онгли тарзда мушоҳада қилишга, баҳолашга ундайди. Айниқса бу хусусият рассомлик санъатида яққол кўзга ташланади. Масалан, Рўзи Чориевнинг «Болалик хотиралари», «Замондошларим» портретлар туркуми ҳамда «Фарғона водийси» каби рангтасвир асарлари фикримизнинг ёрқин ифодасидир. Рассомнинг «Бешик» деб номланган картинасида қизил гиламда ўтирган она бешик устига энгашган, гиламнинг миллий нақшлари, қадимий ўзбек бешиги, она кўйлагининг ёрқин ранги, унинг орқасига ташланган узун соч ўрими – буларнинг барчаси ўзбек халқ қўшиғи – «Қора сочим»ни ёдга солади. Шунинг учун рассомнинг картиналарини ўз даврида ўзбек эстрадасининг юлдузи Ботир Зокиров «қўшиқ деб аташ мумкин», дея эътироф этгани бежиз эмас.
Етук рассомлар ҳаётнинг барча ҳодисаларини рангтасвир орқали кўради, ҳаётга ижод манбаи сифатида муносабат билдиради. Шунинг учун ҳам санъатнинг бу турида гўзалликнинг қирралари кўпроқ уфуруб туради. Бу рух ўз навбатида, инсонларни рангтасвирни севишга, тасвирий санъатни эстетик идрок этишга, ранглардан завқланишга ундайди. Бундай хусусиятлар Ўрол Тансиқбоев, Чингиз Аҳмаров, Баҳодир Жалолов, Жавлон Умарбеков, Алишер Мирзаев, Дилёр Имомов каби атоқли рассом­лар ҳамда Акмал Нуриддинов, Сергей Алибеков, Ортиқали Қозоқов сингари мусаввирларнинг реалистик йўналишдаги асар­ларида ўз аксини топган. Уларнинг асарла­рида гўзаллик нафақат рассомнинг шахсий идеали, балки ўзида халқ ҳаётининг муҳим бўлагини мужассам этганлиги, ин­сонларнинг тафаккури ва қалбига таъсир кўрсатиши ҳамда гўзалликни яратишда рассомнинг зиммасига юклана­диган масъулиятнинг юксаклиги ва муқаддаслиги ҳам ана шу билан белгиланади. Бу хусусда нафосат фалсафасининг билимдони Тилаб Маҳмудов шундай дейди: «Қачонки санъат асарлари муҳим ҳаётий муаммоларни акс эттирса ёки халқ кайфияти ва ғояларини ифодаласа, улар миллионлаб меҳнаткашларнинг эзгу ҳамроҳига айланади. Бундай асарлар ҳеч қачон халқдан, ама­лиётдан ажралган эмас. Рассомнинг миллат ҳаёти билан алоқасигина янги ва асл санъат асарларининг пайдо бўлишида муҳим манба бўлиб хизмат қилади».4
Маълумки, ҳар бир халқнинг бошқа халқда учрамайдиган, бошқалар учун ўрнак бўларли хусусиятлари мавжуд. Гўзалликни хис этиш ва завқланиш ҳам халқнинг бадиий тафаккури, эстетик диди, нафис туйғуларига боғлиқ. Шундай холатлар бўладики, ўзга миллат вакилининг гўзалликдан завқланиши, диди ва бадиий тасаввурлари иккинчи бир миллат эстетик дунёқарашлари билан мос келмайди. Санъатнинг кучи шундаки, у манашундай номутаносиб жараённи уйғунлаштиради, беқарор холатни барқарорлаштиради. Бунда илғор қадриятлар ўзлаштирилиши баробарида мавжуд камчиликлар бартараф қилинади.
Ҳар қандай маънавий, сиёсий, ижтимоий ҳодиса даврлар ўтиши билан такрорланади. Аммо, бу такрорланишлар аввалгилари билан бир хил бўлмайди, у муайян янгиликлар, янгича муносабатлар орқали ривожланиб боради. Инсоннинг фалсафий тафаккури ўзликни англашга қаратилган қадриятлар орқали белгиланади ва у жаҳон тажри­баларини ўзлаштиришга қаратилган бўлади. Янгича қадриятлар ва улардаги гўзалликни идрок этиш ана шундай тажри­балар сирасига киради. Зотан, инсон ҳаётини, яшаш тарзини, фаолиятини белгилаш вазифасини ўз зиммасига олган интеграция ва глобаллашув жараёнларида бу масаланинг ижобий ҳал этилиши ғоятда зарур. Шунга кўра маънавий қадриятлар тизимида гўзаллик қўйидаги жиҳатлар билан белгиланади:
- санъатда соғлом руҳият ва ҳаёт ҳақидаги тасаввурларни вужудга келтириш ва реал ҳаёт ҳақиқатини инъикос эттириш;
- санъат асарига онгли дунёқарашга асосланган ижод эркинлигини, мустақил фикрлаш ҳамда замон билан ҳамнафаслик руҳини синг­дириш;
- янгиланаётган ҳаёт жараёнларига яқинлашиш ва унинг илғор томонларини ёритиш ҳамда янгича услуб ва бадиий усуллардан фойдаланиш.

Download 34,72 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish