Гўзаллик нафосат фалсафасининг марказий категорияси



Download 34,72 Kb.
bet3/4
Sana24.02.2022
Hajmi34,72 Kb.
#222561
1   2   3   4
Bog'liq
Мавзу Гўзаллик тушунчаси ва унинг фалсафий мохияти

Моддий қадриятлардаги гўзаллик. Ҳар қандай назария амалиёт билан уйғун бўлсагина жамиятга хизмат қилади. Бу айни пайтда, нафосат фалсафасининг ўзига хос тамойили саналади.
Маълумки, эстетик фаолият эстетик муносабат билан чамбарчас боғлиқ холда ривожланади. Масалан, меъморлик соҳаси. У ўзида ҳам моддий ҳам маънавий қадриятларни акс эттиради. Чинакам меъморий обиданинг гўзаллиги фақат ташқи кўриниши билангина эмас, балки механика қонунларининг янги материаллар билан бойитилганлиги, меъморликнинг қадимий анъаналарини янги кўринишлар орқали намоён қилиш натижасида юзага келади. Меъморликдаги гўзалликнинг ўзига хослиги аввало, бинонинг кў­риниши, унинг инсонга эстетик завқ бағишлаши, бино шакли ва мазмунининг ҳамоҳанглиги билан белгиланади. Айниқса, мусулмон меъморчилигида бу қатьий эстетик талаб сифатида юзага чиқади. Унда қурилаётган бино ёки ин­шоотга «фойдаланса бўлаверади» қабилидаги юзаки муносабатни эмас, балки «Бу обида инсон эстетик эҳ­тиёжини қондиришга ҳизмат қилмоғи лозим», деган тамойилнинг устуворлигини кўришимиз мумкин. Зеро Хива, Бухоро, Самарқанд, Тошкент, Шаҳрисабз, Қарши, Марғилон каби кўҳна шаҳарларимизда қад ростлаб турган меъморий обидалар ўз таро­ватини ҳанузгача йўқотмагани ҳам анашунда.
Эстетик маданият борасида кўплаб тадқиқот ишларини олиб борган олим Саид Ҳусайн Наср ўзининг мусулмон дунёси санъати, маданияти ва меъморчилигига доир асарларида гўзалликнинг назарий ва амалий томонларига эътиборни қаратади. У ислом маданиятида гўзалликни назарий жиҳатдан таҳлил қилиш ғарбдагидек юқори босқичда эмаслигини уқтиради. Унинг фикрига кўра, гўзаллик илоҳий ижод маҳсули, уни инсон тафаккури тушуниб етишга ожизлик қилади. Гўзалликнинг юзага келиши инсоннинг маънавий олами билан боғлиқ ҳодиса бўлиб, унинг шакли эса меъмор­лик ва миниатюра санъатида ўз аксини топади, деган қарашни илгари суради.5 Ислом динига мансуб меъморий обидаларда диний-бадиий рамз билан диний-бадиий қонуннинг уйғунлиги, анъанавийлик билан замонавийликнинг ҳамоханглиги меъморий обиданинг қадриятга айланишини ҳамда унинг гўзаллашишини таъминлайди. Масалан, Тошкент шаҳрининг энг кўзга кў­ринган, ҳушманзара жойларидан бирида 8747 м2 майдонда мусул­мон меъморчилиги санъати асосида бунёд этилган улуғвор обида «Темурийлар тарихи» Давлат музейида бу холат яққол кўзга ташланади. Музейни ташқаридан кузатсангиз, кўзингиз ён-атрофдаги биноларнинг, кў­чаларнинг, майдонларнинг музей билан ўзаро мутаносибликда эканлигига амин бўласиз. Бироқ, ана шу гўзалликни ҳис этган холда аста музейнинг пештоқига ва сўнгра унинг гумбазига ниго­ҳингизни қаратсангиз руҳингиз бевосита фалакка кўтарилгандай бўлади. Модомики, гумбазнинг юқорига қараб йўналган шаклга эга бўлиши ҳам заминий гўзалликларнинг ибтидоси Оллоҳда эканли­гидан далолат беради (Бу музейга Самарқанддаги «Гўри Амир» тарихий ёдгорлик мажмуаси асос қилиб олинганлиги бежиз эмас Ҳ-Б.). Бу бир жиҳати. Музейнинг иккинчи муҳим жиҳатини шакл ва мазмун уйғунлигида кўриш мумкин.
Музейнинг олд томонига ишланган сопол намоён (панно)даги арабча хуснихат билан битилган сўз Соҳибқироннинг ўн иккита ҳаётий тамойилларини акс эттирса, музейнинг марказий қисмидаги миллий безаклар фонида жойлашган Амир Темурнинг машҳур герби уни дунёнинг уч бўлагига ҳукмронлик қилганлигини билдиради. 200 кв. метрга яқин кўламни эгаллаган, асосий кираве­ришдаги деворнинг марказидаги мавзули монументал безак эса уч қисмдан иборат бўлиб, чап қисми «Туғилиш», марказий қисми «Юксалиш», ўнг қисми «Мерос» деб номланган. Буларнинг ҳар бири ўзига хос мазмунга эга: у томошабинга Темур ва темурийлар ҳақидаги муайян тарихий маълумотларни эслатади. Масалан, мо­нументал безакнинг «Юксалиш» дея аталувчи қисмидаги тасвирга диққат билан қаралса, унинг бир томонида Қуръон, иккинчи то­монида шамшир тутган фаришталар тасвирланганлигини кўриш мумкин. Безакнинг марказида эса Соҳибқирон ўз даврида бунёд этган мақбараю масжидлар билан бирга, унинг тамғаси бўлган улкан шер устида олтин ҳал қуёш ва учта халқа акс эттирилган. Буларнинг барчаси Амир Темурнинг шон-шавкати, куч-қудратидан далолат беради.
Таъкидлаш лозимки, меъморлик ўзида тараққиётнинг икки қаноти бўлган моддийлик билан маънавийликни уйғунлаштириши баробарида уни гўзал қадриятга айлантиради. Бугунги кун ҳаётимизда «шаҳарсозлик», «атроф-муҳитни гўзаллаштириш», «ободонлаштириш» каби иборалар тез-тез тилга олинмоқда. Собиқ Шўролар даврида шаҳарсозликка “одамларни бошпана билан таъминлаш” нуқтаи-назаридан ёндошилди, шаҳарларнинг эсететик кўриниши иккиламчи аҳамиятга эга бўлди. Шунинг учун ҳам бу даврда яратилган турар-жой бинолари, кўчалар, транспорт йўлларининг умумий кўриниши, уларнинг экстерьер (ташқи) ва интерьер (ички) безагидаги бир хиллик шаҳарнинг бадиий-эстетик қиёфасига салбий таъсир этди. Айниқса, аҳоли турар-жой ҳамда маъмурий биноларнинг бир хил шакл ва бир хил кўринишга эгалиги, тартибсиз, ноқулай ҳудудда бунёд этил­ганлиги, қолаверса, меъморчиликнинг миллий анъаналари ва эстетик хусусиятлари эътибордан четда қолганлиги шаҳарларимизнинг кўрки ва жамолини бузилишига олиб келди.
Мустақиллик шарофати билан мамлакатимизда шаҳарсоз­лик соҳасига катта эътибор қаратилди ва бу борада улкан бунёдкорлик ишлари амалга оширилди. Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Қарши, Марғилон, Хива сингари қадимий шаҳарларимиз янада чирой очди, янги иншоотлар барпо этилди, кўприклар, маданият масканлари барпо этилди. Меъморлик моддий қадриятлар гўзаллигини таъминловчи муҳим соҳага айланди.
Бугунги кунда мамлакатимизда олиб борилаётган бунёдкорлик ишларининг ўзига хос эстетик жиҳати миллийлик билан замонавийликни, маънавийлик билан моддийликнинг уйғунлигида кўринади. Жумладан, меҳмонхоналар, маъмурий бинолар, таълим муассасалари миллий меъморчилик анъа­наларининг Оврўпа меъморчилик анъаналари билан уйғунлигига асосланади. Ёки “Ўзбек миллий академик драма театри”, “Тасирий санъат галереяси”, “Ёшлар ижод маркази”, “Қорақолпоғистон санъат музейи” каби иншоотларда миллий рухнинг жозибаси ва маҳобатини яққол кўриш мумкин.
Умуман олганда, гўзаллик воқеликка қарама-қарши бўлган ҳодиса эмас, балки инсоний қадриятдир. Зеро, гўзаллик инсон томонидан идрок этилиши, унга муносабат билдирилиши, бахоланиши натижасида қадриятга айланиб боради. Шу боис гўзалликнинг назарий ва амалий кўринишини, маънавийлиги билан моддийлигини уйғунлаштириш инсоннинг бурчи ва масъулиятидир. Бир сўз билан айтганда, гўзаллик - маънавий ва моддий хусусиятга эга бўлган, ижтимоий ҳаётда фавқулодда аҳа­мият касб этувчи ҳамда нарса-ҳодисаларнинг уйғунлиги, ҳамоҳанглиги, мутаносиб­лиги, мақсадга мувофиқлигига асосланган юксак қадриятдир.
Ҳунуклик эса мазкур қадриятларнинг номутаносиблигида кўринади. Одатда хунукликни гўзалликнинг акси деб юритамиз. Бироқ, бундай ёндашувда муайян ноаниқлик бор. Чунки уйқаш ва бир-бирига яқин ёки бир-бирининг акси бўлган тушунчалардаги унсурлар у ёки бу кўринишда ҳам гўзалликда, ҳам ҳунукликда иштирок этиши мумкин. Гоҳида шакл ва мазмун бир-бирини диалектик тарзда инкор этади. Бироқ, мазмун билан шаклнинг ўзаро уйғунлиги ижтимоий муносабатларда гўзалликни юзага келтиради. Аксинча, ҳунуклик бир пайтнинг ўзида ҳам гўзалликнинг, ҳам нафосатдан лаззатланишнинг зидди­ бўлиб, у эстетик завқ ва эстетик лаззат туйғуси воқе бўладиган “ҳудуд”лардан йироқ, у инсонга ҳайрат бахш этишдан, унинг вужудини фориғлашдан маҳрум.



Download 34,72 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish