G’uzor sa’noat texnikumi "tasdiqlayman" G’uzor sa’noat texnikumi direktori: “ ” 2021 yil



Download 10,09 Mb.
bet67/70
Sana29.05.2022
Hajmi10,09 Mb.
#614498
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   70
Bog'liq
G’uzor sa’noat texnikumi tasdiqlayman G’uzor sa’noat texnikumi

1-боб. Умумий қоидалар


  1. Профессионал таълим муассасалари ўқувчилари (кейинги ўринларда – ўқувчилар)нинг билим ва кўникмаларини баҳолашдан мақсад − ўқув режасида кўзда тутилган фан (модул) ва амалиёт дастурлари (кейинги ўринларда – фан дастурлари) бўйича уларни ўзлаштириш (ўқитиш) натижаларининг ҳақиқий даражасини аниқлашдан иборат.

  2. Ўқувчиларнинг билим, малака ва кўникмаларини (кейинги ўринларда – билимини) баҳолаш ва назорат қилишнинг асосий вазифалари:

фан ва амалиёт дастурларига мувофиқ ўқувчиларни ўқитиш натижалари
бўйича билим ва кўникмаларини аниқлаш; ўқувчилар билимини баҳолашнинг асосий тамойиллари: таълим дастурларига асосланганлиги, аниқлик, ҳаққонийлик, ишончлилик, билимларни баҳолашда шаффофликни таъминлаш; ўқув материаллари, амалий топшириқларни ўқувчилар томонидан тизимли равишда ва белгиланган муддатларда ўзлаштирилишини назорат қилиш ва мониторингини юритиш; ўқувчиларда мустақил ва ижодий фикрлаш кўникмаларини ривожлантириш, касб ёки мутахассисликларнинг тегишли квалификациялари бўйича эгаллаган билимларини ёзма, оғзаки ҳамда таҳлилий баён этишини шакллантириш; ўқувчилар билимини таққослаш ва таълим жараёнида ўзаро рақобат
муҳитини яратиш; ўқувчилар билимини холис ва адолатли баҳолаш ҳамда унинг
натижаларини ўз вақтида аниқлашдан иборат.

  1. Ушбу низомга риоя қилиш, агар қонун ҳужжатларида бошқа ҳолатлар назарда тутилмаган бўлса, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолият кўрсатаётган ташкилий-ҳуқуқий шаклидан ва идоравий бўйсунувидан қатъий назар барча профессионал таълим муассасалари учун мажбурийдир.

  2. Мазкур Низом ўқитишнинг кредит-модуль тизими жорий этилган профессионал таълим муассасаларида татбиқ этилмайди.

  3. Жорий баҳолаш, оралиқ ва якуний назоратни ўтказиш бўйича тузилган топшириқларнинг мазмуни ўқувчининг ўзлаштиришини холис (объектив) ва аниқ баҳолаш имкониятини бериши шарт.

2-боб. Назорат турлари ва баҳолаш мезонлари


  1. Профессионал таълим муассасаларида ўқувчилар билимини баҳолаш ва назорат қилиш: жорий баҳолаш, оралиқ ва якуний назоратларни ўтказиш орқали амалга оширилади.

Жорий баҳолаш – ўқитувчи ва ишлаб чиқариш таълими усталари томонидан ўтказилаётган машғулотлар давомида ўқувчилар билимини назорат қилишда турли усуллардан (ёзма иш, оғзаки сўров, тест, мунозаралар, амалий топшириқлар, мустақил вазифаларни бажариш ва б.) фойдаланиш орқали баҳолаш ҳисобланади. Ўқувчилар билимини жорий баҳолашда ўқувчиларнинг топшириқларни бажариши, уларнинг фаоллиги ҳамда давомати инобатга олинади.
Оралиқ назорат − тегишли фан дастурларининг хусусиятидан келиб чиқиб, дастурнинг муайян бир бўлими (қисми) тугаллангандан кейин семестр давомида ўқувчилар билимини баҳолаш шакли ҳисобланади.
Якуний назорат − тегишли фан дастурларида белгиланган ўқув соатларидаги мавзулар тўлиқ ўзлаштириб бўлинганда, ўқувчилар билимини саволлар, тест вариантлари ва амалий топшириқлар орқали баҳолаш шакли ҳисобланади.

  1. Фанлардан ўқувчиларнинг билимлари қуйидаги мезонлар асосида:

ўқувчи мустақил хулоса ва қарор қабул қилади, ижодий фикрлай олади, мустақил мушоҳада юритади, олган билимини амалда қўллай олади, фан (мавзу)нинг моҳиятини тушунади, билади, ифодалай олади, айтиб беради ҳамда фан (мавзу) бўйича тасаввурга эга деб топилганда – 5 балл; ўқувчи мустақил мушоҳада юритади, олган билимини амалда қўллай олади, фан (мавзу)нинг моҳиятни тушунади, билади, ифодалай олади, айтиб беради ҳамда фан (мавзу) бўйича тасаввурга эга деб топилганда – 4 балл; ўқувчи олган билимини амалда қўллай олади, фан (мавзу)нинг моҳиятни тушунади, билади, ифодалай олади, айтиб беради ҳамда фан (мавзу) бўйича тасаввурга эга деб топилганда – 3 балл; ўқувчи фан дастурини ўзлаштирмаган, фан (мавзу)нинг моҳиятини тушунмайди ҳамда фан (мавзу) бўйича тасаввурга эга эмас деб топилганда – 2 балл билан баҳоланади.

  1. Ўқувчиларнинг ўқув, ишлаб чиқариш (педагогик) ва диплом олди амалиётлари бўйича билим, кўникма, малака ва компетенциялари қуйидаги мезонлар асосида:

ўқувчи белгиланган топшириқни назарий билади, иш ўринларини тўғри ташкил қила олади, техника хавфсизлиги қоидаларига амал қилган ҳолда ўлчов ва ишлов бериш асбоб-ускуналаридан тўғри фойдалана олади, вақт меъёрларига амал қилган ҳолда сифатли бажара олади деб топилганда – 5 балл; ўқувчи белгиланган топшириқни назарий билади, иш ўринларини тўғри ташкил қила олади, техника хавфсизлиги қоидаларига амал қилган ҳолда бажара олади, аммо ўлчов ва ишлов бериш асбоб-ускуналаридан фойдаланишда, вақт меъёрларида хатоликларга йўл қўйган ҳолда бажарди деб топилганда – 4 балл; ўқувчи белгиланган топшириқни назарий билади, иш ўринларини тўғри ташкил қилади, аммо техника хавфсизлиги қоидаларига амал қилишда, ўлчов ва ишлов бериш асбоб-ускуналаридан фойдалишда, вақт меъёрларига амал қилишда хатоликларга йўл қўйди деб топганда – 3 балл;
ўқувчи ўқув амалиёти дастурини ўзлаштирмаган, амалиёт машғулотининг 50 %и ёки ундан кўп қисмида иштирок этмаган, амалиёт ҳисоботларини топширмаган ҳамда амалиёт (мавзу) бўйича тасаввурга эга эмас деб топилганда – 2 балл билан баҳоланади.

  1. Ўқувчининг амалий, семинар, курс иши, лаборатория машғулотлари ва мустақил таълим топшириқларини бажаришини баҳолаш мазкур низомнинг 7-бандига мувофиқ амалга оширилади.


Download 10,09 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   70




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish