Gurux Fan Bajardi



Download 146,78 Kb.
bet3/6
Sana23.02.2022
Hajmi146,78 Kb.
#132713
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Abdusattorov M 1-amaliy

4
Версия (Version)

4
Саврлавҳа узунлиги
(Header Length)


8
Сервис (хизмат) тури
(Type of Service)


16
Пакетнинг тўлиқ узунлиги
(Total Length)

16
Умумий идентификатор
(Identification)


3
Байроқ
(Flag)


13
Фрагментли силжитиш
(Fragment Offset)


8
Яшаш вақти
(TTL - Time To Live)


8
Протокол
тури
(Protocol)

16
Сарлавҳанинг назорат йиғиндиси
(Header Checksum)


32
Жўнатувчининг IP-адреси (адреси)
(Source Address)


32
Қабул қилиб олувчининг IP-адреси (адреси)
(Destination Address)


IР нинг ёрдамчи кўрсаткичлари (IP опциялари)
(Options)


Тўлдирувчи
(Padding)
(қўшимча 32 битгача)

Маълумотлар (Data)
...

1-расм. IPv4 пакет формати

Фрагментли силжитиш майдони мазкур фрагментнинг тармоқлараро дейтаграммадаги ўрнини кўрсатади. Биринчи фрагмент нолга тенг силжишга эга.


Қандайдир сабаблар натижасида ушлаб (кечиктириб) қолинган пакетларни тармоқдан бартараф этиш учун сарлавҳадаги яшаш вақти майдонида пакет тармоқда мавжуд бўлиши лозим бўлган вақт кўрсатилади. Ушбу вақт қиймати пакетнинг тармоқ бўйлаб қурилмалардан ўтиши сайин камайиб боради. У тамом бўлганида, жўнатувчи тегишли ICMP-хабар билан хабардор қилинган ҳолда, пакет йўқ қилинади. Бундай чора тармоқни циклик маршрутлардан ва ҳаддан ташқари иш билан юклашдан ҳимоя қилади. “Яшаш вақти” секундларда – кўпи билан 255 секунд (таҳминан 4,3 дақиқа) этиб берилади.
Протокол тури (Protocol) майдони фойдаланиладиган юқори сатҳ (ICMP - 1, IGMP - 2, TCP - 6, UDP - 17) протоколини аниқлайди.
Сарлавҳанинг назорат йиғиндиси майдони (Header Checksum). Пакетнинг адрес (адрес) қисми бузиб кўрсатилиш эҳтимолини камайтириш ва унинг натижаси – унинг айнан адресга юборилмаслиги (ва йўқолиши)ни олдини олиш учун, сарлавҳа пакети 2 байт ўрин эгаллайдиган ва бутун сарлавҳа бўйлаб ҳисобланадиган текшириш кетма-кетлиги – назорат йиғиндиси билан юборилади.
Сарлавҳада бўлган IP-адреслар (жўнатувчининг IP-адреси (Source Address) қабул қилиб олувчининг IP-адреси (Destination Address)) тармоқ объектлари – сўнгги кўрсатма ва маршрутлаштирувчиларнинг 32-битлик идентификаторлари бўлиб хизмат қилади.
IP нинг ёрдамчи кўрсаткичлари майдони (IP опциялари) (Options) – қўшимча хизматлар бор ёки йўқлигини аниқлайди. Ўзгарувчан узунликка эга ва тармоқлараро дейтаграммада бўлиши ва бўлмаслиги мумкин.
Тўлдирувчи майдон (Padding) сарлавҳани 32-разрядли чегарага мослаштириш (тўғрилаш) учун қўлланилади.


IPv4 протоколини адреслашдаги умумий тамойиллар
IP-адреслаш асослари. IP-адрес ўнлик сонларда ифода этилган, W.X.Y.Z шаклида нуқталар билан ажратилган. Унда нуқталар октетларни ажратиш учун фойдаланиладиган (масалан, 10.0.0.1) ноёб тўрт октетлик (32-битлик) катталикни ўзида ифода этади. Адреснинг 32 бити икки қисмдан иборат: тармоқ ёки алоқа адреси (ўзида адреснинг тармоқ қисмини ифода этувчи) ва хост адреси (тармоқ сегментида хостни идентификацияловчи). Тармоқларни улардаги хостлар сони бўйича ажратиш IP-адресларни синфларга ажратиш асосида амалга оширилади. IP-адресларнинг 5 та: A, B, C, D ва E синфлари мавжуд.
Фақатгина А, В ва С синфлари адреслари ноёб сифатида фойдаланилиши мумкин. D синфига оид адреслар тугунлар тўпламига мурожаат қилиш учун қўлланилади, “Е” синфига оид адреслар эса тадқиқот олиб бориш мақсадида заҳиралаштирилган ва ҳозирги вақтда улардан фойдаланилмайди. Бундан ташқари барча синфлардаги бир неча адреслар махсус мақсадлар учун заҳиралаштирилган.
“А” синф адреслари. “А” синф тармоқлари адресдаги энг катта (чап) битнинг 0 қиймати билан аниқланади. Биринчи октет (0 дан 7 гача битлар) адресдаги чап битдан бошланади. Ушбу октет тармоқдаги тармоқости (тармоқнинг ичидаги кичик тармоқ)лар сонини белгилайди, айни вақтда қолган учта октет (8 дан 31 га қадар битлар) тармоқдаги хостлар сонини ифода этади. Мисол учун, тармоқдаги А 124.0.0.1 синфи адресини олайлик. Бунда 124. - тармоқ адресини ифода этади, адрес оҳиридаги 0.0.1 эса, ушбу тармоқдаги биринчи хостни англатади. “А” синфи адреслари ёрдамида, ҳар бир тармоқда фақатгина 16 777 214 (224-2) та хостларни ифода этиш мумкин.
“B” синф адреслари. “B” синф тармоқлари адреснинг катта битларида 1 ва 0 қийматлар билан белгиланади. Адресдаги биринчи иккита октет (0 дан 15 га қадар битлар) тармоқ адресларини ифода этиш учун хизмат қилади, қолган иккита октет эса, ушбу тармоқлардаги хостлар рақамларини ифода этади. Натижада биз 65534 та хостларнинг ҳар биридан 16384 та тармоқлар адресларига эга бўламиз. Мисол учун, “B” синфи адресидаги 172.16.0.1, тармоқ адреси - 172.16, хост рақами - 0.1.
“C” синф адреслари. “C” синф тармоқлари адресдаги катта битлар 1, 1 ва 0 қийматлари билан аниқланади. Биринчи учта октет (битлар 0 дан 23 га қадар) тармоқлар рақамларини ифода этиш учун фойдаланилади, сўнгги октет эса (битлар 24 дан 31 га қадар) тармоқдаги хостлар рақамини ўзида ифода этади. Шундай қилиб, 2 097 152 та тармоққа эга бўламиз, уларнинг ҳар бирида 254 та хост бўлади. Мисол учун С 192.11.2.1 синфи тармоғидаги адресни олайлик, ундаги 192.11.2 тармоқ адресини ўзида ифода этади, тармоқдаги хостнинг рақами эса – 1.
“D” синф адреслари. “D” синф тармоқлари IP – адреснинг биринчи тўртта битларида 1, 1, 1 ва 0 қийматлари билан белгиланади. “D” синфининг адрес кенглиги тугунлар тўпламини адреслаш учун фойдаланувчи, гуруҳий IP – адресларни ифода этиш учун заҳиралаштирилган. Бу мазкур пакетнинг адрес майдонида кўрсатилган рақам билан гуруҳни ташкил этувчи бир нечта тугунларга дарҳол етказилиш лозимлигини англатади.
“E” синф адреслари. “E” синф тармоқлари IP – адреснинг катта тўртта битларида 1, 1, 1 ва 1 қийматлари билан белгиланади. Ҳозирги вақтда ушбу диапазон адресларидан фойдаланилмайди. Улар тажриба мақсадлари учун заҳиралаштирилган.
Тармоқостиларни адреслаш. “А” синфи, “В” синфи ва “С” синфи тармоқларидаги хост-машиналари рақамлари сингари, тармоқости адреслари локал равишда берилади. Бошқа IP – адреслари сингари, тармоқостининг ҳар бир адреси ноёбдир.



Download 146,78 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish