3. Фаннинг асосий тушунчалари ва принциплари
Миллий истиқлол ғояси муайян тушунчаларга асосланади. Улар турли хил бўлиб, жамиятда шаклланган ва мавжуд бўлган фикрлар хилма- хиллиги билан кишиларнинг ўзаро ижтимоий муносабатлари асосида амалий хатти-харакати орқали намоён бўлади.
«Ғоя», «ғоявий тамойиллар», «ғоявий тарбия», «мафкура»,
«мафкуравий тизим», «мафкуравий полигон», «мафкуравий иммунитет» ва бошқалар анна шу фан ўрганадиган тушунча ва категориялар сирасига киради.
Ғоялар тўғрисидаги билимларга инсоният тарихининг энг қадимий даврларидан бошлаб катта эътибор берилган. Бу атаманинг мазмун- моҳияти Ғарб мамлакатларида «идея» тушунчаси орқали ифодаланади.
«Идея» грек тизимидаги «idea» сўзидан олинган бўлиб, қадимда у
«образ», «ташқи кўриниш» деган маъноларни англатар эди. Лекин бу тушунчанинг мазмун-мохияти тараққиёт давомида ўзгариб борган ва хилма-хил маънода ишлатилган.
Кейинчалик «ғоя» ва «мафкура» тушунчаларининг мазмуни ва кўлами кенгайиб борган. Катта-катта худудларда яшайдиган халқларни бирлаштирадиган ғоя ва мафкуралар пайдо бўлган.
“Миллий ғоя: Ўзбекистонни ривожлантириш стратегияси” курсида Ўзбекистоннинг ривожланиш йўли, унинг асосий ғоялари, назарияси ва концепциялари ўрганилади. Ушбу курснинг предметини ўзбек халқининг мустақиллик шароитидаги тараққиёти ва юксалиши жараёни, яъни,, мустақилликка эришиш ва мустақилликни мустаҳкамлаш, ривожланишнинг ўзбек модели, ижтимоий, иқтисодий, сиёсий ривожланиш стратегиялари ташкил этади. Ижтимоий-иқтисодий ривожланиш мафкуравий жиҳатдан асосланиб, тайёрланаётган кадрлар ғоявий қурольлантирилади, мамлакат келажак тараққиётига ишонч эътиқоди тарбияланади.
Миллий истиқлол ғояси «синфийлик», «партиявийлик» тамойилларига асосланмайди. Бошқа мамлакат халқларининг хаётига ўз ғояларини сингдиришга даъво қилмайди. Бу билан у «коммунистик ғоядан» тубдан фарқ қилади.
Миллий истиқлол ғояси ўрганишни тақазо этадиган умумий ва ўзига хос қонуниятлар мавжуд. Улар қуйидагилар:
- жамият мафкурасиз, мақсадсиз яшай олмайди, демак, мафкура хар қандай жамият хаётида зарур. Мафкура бўлмаса, одам, жамият, давлат ўз йўлини йўқотиши муқаррар.
- қаердаки ғоявий бўшлиқ вужудга келса, ўша ерда бегона ғоялар учун шароит яратилади. Буни исботи учун тарихда мисоллар кўп.
Миллий истиқлол ғоясининг намоён бўлиш қонунлари хам мавжуд.
Миллий истиқлол ғоясини инсонлар онгига сингдиришда Ўзбекистоннинг ўзига хос хусусиятларини инобатга олиш лозим, улар:
- Ахолининг миллий-турмуш ва тафаккур тарзи, халқ анъаналари ва урф-одатлари. (жамоа турмуш тарзи - коллективчилик) оиланинг ўрни, Ватанга муҳаббат, ислом динига эътиқод, маънавий қадриятлар.
- Республикамиздаги ўзига хос демографик вазият. (табиий ўсиш, аҳолининг 60% кўпроғи болалар, ўсмирлар, 25 ёшгача бўлган йигит- қизлар, ахолини ярмидан кўпроғи қишлоқ жойда яшайди).
- Аҳоли миллий таркибининг ўзига хослигидир. (этник таркибида туб ахоли устун мавқени эгаллайди ва юздан зиёд миллат вакиллари яшайди).
- Кейинги ўн йиллар мобайнида маълум қадриятларга эга бўлган кишиларнинг муайян ижтимоий онги шаклланганлиги. (таълимга инитилиш, бошқа томондан тайёрга - айёрлик руҳияти юзага келгани кузатилади).
- Оила – жамиятнинг негизи. Оила турмуш ва виждон қонунлари асосида қурилади,ўзининг кўп асрлик таянчларига эга.
Do'stlaringiz bilan baham: |