ТЕКШИРИШ САВОЛЛАРИ
1. Логопериодик антеннанинг конструкцияси асосида қайси принцип ётади?
2. ЛПА нинг ишлаш принципини тушунтиринг.
3. ЛПА нинг актив зонаси деб нимага айтилади?
4. ЛПА нинг йўналганлик хусусиятлари нима орқали аниқланади?
5. ЛПА нинг кириш қаршилиги нима орқали аниқланади?
Жавоблар.
Логопериодик антенналарнинг конструкцияси асосида электродинамик ўхшашлик принципи ётади.
Кичик вибраторлардан катта вибраторларга қараб тақсимловчи линияда тарқалувчи электромагнит тўлқинлар вибраторларни турлича қўзғайди. Ярим тўлқин узунлигидан жудаям кичик бўлган вибраторлар ( ) жуда заиф қўзғалади, шу сабабли уларнинг кириш қаршиликлари кичик актив ташкил этувчилар ва нисбатан катта тескари реактив ташкил этувчилар билан характерланишига қарамасда улар тўлқин тарқатмайди. Тақсимловчи линиянинг кичик вибраторлар қисмида электромагнит тўлқинларнинг сўниши деярли мавжуд эмас.
Электродинамик принципига мос равишда актив зонадаги вибраторлар токларининг амплитуда-фаза тақсимоти жойлашиш ўрнига боғлиқ бўлмаган ҳолда бир хил бўлади. Бу шуни англатадики, барча резонанс частоталарда логопериодик антеннанинг йўналганлик диаграммаси ва кириш қаршилиги бир хил бўлади.
1 – генератор, 2 – коаксиал кабел, 3 – узатувчи антенна, 4 – қабул қилувчи директорли антенна, 5 – резонанс тўлқин ўлчагичнинг индикатор қурилмалардан ташкил топган қурилма орқали.
1 – генератор, 2 – коаксиал кабел, 3 – узатувчи антенна, 4 – қабул қилувчи директорли антенна, 5 – индикатор қурилмалардан ташкил топган қурилма орқали.
Хулоса.
Шуни айтиш керакки, вибраторларнинг токлар фазаси нурланиш йўналишида қолиши керак. Нурланишнинг майдон кучланганлиги антенна ўқидан кичик вибраторлар томонда максималдир. Резонансга нисбатан таъминот нуқталарига яқин жойлашган вибраторларнинг кириш қаршиликлари сиғим характерга эга бўлиб, уларга резонанс вибратордан қўйилган токлар фаза бўйича охиргисига нисбатан орқада қолади. Резонансга нисбатан қисқароқ вибратор таъминот манбаига яқинроқ жойлашади, лекин резонанс вибраторга қараганда вақтлироқ қўзғалади, бу эса ток фазаси орқада қолишини компенсациялайди. Нурланиш йўналишида токлар фазаси орқада қолишини қўлга киритиш учун манбаа бўйича силжитилади яни тақсимловчи фидернинг ҳар хил ўтказгичларига уланганлиги сабабли қўшни вибраторларнинг токлар фазаси 1800 га силжийди. Мен ушбу лабаратория жараёнини бажариш давомида. Жуда куп янги билимларга ега булдим. Фан бўйича олган билимларим келажакда асқотади деб умид қиламан.
Do'stlaringiz bilan baham: |