Гурух
|
Ф.И.Ш
|
Бахо
|
631-18
|
Отахужаев Жобирхон
|
|
Лаборатория№20.
ЛОГОПЕРИОДИК АНТЕННАЛАРНИ ТАДҚИҚ ҚИЛИШ
1. ИШДАН МАҚСАД
Логопериодик антенналарнинг йўналганлик хусусиятларини ва кириш қаршилигини тадқиқ қилиш.
ҚИСҚАЧА НАЗАРИЙ МАЪЛУМОТЛАР
Логопериодик антенналарнинг конструкцияси асосида электродинамик ўхшашлик принципи ётади. Бу принципга мос равишда ишчи тўлқин узунлиги марта ошиши билан агарда антеннанинг геометрик ўлчамлари ҳам марта ўзгарса у ҳолда антеннанинг электрик характеристикалари ўзгармайди. Логопериодик антенна (ЛПА) қуйидаги конструкциядан ташкил топади (6.1-расм).
6.1-расм. Қисқа тўқин диапазони ясси логопериодик антеннасининг схемаси
Икки ўтказгичли линияга антенна учидан узоқлашиши билан уларнинг узунлиги ва улар орасидаги масофа ошиб борадиган симметрик вибраторларга, яъни бир хил ( ўхшаш вибраторлар) уланган. Ўлчовсиз даврий структура деб номланувчи ўхшашлик коэффициенти қуйидагига тенг
, (6.1)
Бу ерда - вибраторнинг елка узунлиги
- антенна учида i –чи вибраторгача бўлган масофа.
Антеннанинг кириш нуқталари бўлиб, биринчи энг кичик вибратор қисқичлари ҳисобланади. Мана шу қисқичларга фидер уланади. Қолган вибраторлар тақсимловчи узун линия ёрдамида энергия олади. Вибратор учларини уловчи линиялар антенна елкаси бурчаги α ни ҳосил қилади. Логопериодик вибраторли антеннанинг ишлаш принципини кўриб чиқайлик. Кичик вибраторлардан катта вибраторларга қараб тақсимловчи линияда тарқалувчи электромагнит тўлқинлар вибраторларни турлича қўзғайди. Ярим тўлқин узунлигидан жудаям кичик бўлган вибраторлар ( ) жуда заиф қўзғалади, шу сабабли уларнинг кириш қаршиликлари кичик актив ташкил этувчилар ва нисбатан катта тескари реактив ташкил этувчилар билан характерланишига қарамасда улар тўлқин тарқатмайди. Тақсимловчи линиянинг кичик вибраторлар қисмида электромагнит тўлқинларнинг сўниши деярли мавжуд эмас. Ярим тўлқин узунлигига деярли тенг узунликдаги вибраторлар( ) кириш қаршиликлари унча катта бўлмаган актив ташкил этувчи ( ) ва жуда кичик реактив ташкил этувчилар билан характерланганлиги сабабли интенсив тарзда қўзғалади.
Ярим тўлқин узунлигидан жуда катта узунликдаги вираторлар ( ) кириш қаршилиги реактив ташкил этувчиси катталиги сабабли нисбатан заифроқ қўзғалади.
Вибраторларнинг резонансдан узоқлашиши билан вибраторлардаги токлар кескин камайиши ҳисобига нурланган майдон антеннанинг актив қисмини ташкил қилувчи резонанс ва унга яқин жойлашган вибраторлардан аниқланади.
Тўлқин узунлиги ошиши билан антеннанинг актив қисми нисбатан узунроқ вибраторлар томонга силжийди, тўлқин узунлиги камайиши билан эса нисбатан қисқароқ бўлган вибраторлар томонга силжийди.
Шундай қилиб, маълум частоталарда узунлиги ярим тўлқин узунлигига деярли тенг бўлган уч-олтита вибраторлар интенсив равишда тўлқин тарқатади. Антеннанинг йўналганлик диаграммаси, асосан, актив қисмдаги вибраторлар токларининг амплитуда-фаза тақсимоти бўйича аниқланади. У директорли антенна вибраторларидаги токларнинг амплитуда-фаза тақсимотига ўхшаш бўлади. Шунинг учун логопериодик антенналарнинг йўналганлик диаграммалари директорли антенналарнинг йўналганлик диаграммасига ўхшаш бўлади. Демак, резонансдан узоқ масофада жойлашган вибраторлар (нисбатан узунроқ) рефлектор режимида ишлайди, таъминот нуқталарига яқинроқ масофада жойлашган вибраторлар эса директор режимида ишлайди. Шуни айтиш керакки, вибраторларнинг токлар фазаси нурланиш йўналишида қолиши керак. Нурланишнинг майдон кучланганлиги антенна ўқидан кичик вибраторлар томонда максималдир. Резонансга нисбатан таъминот нуқталарига яқин жойлашган вибраторларнинг кириш қаршиликлари сиғим характерга эга бўлиб, уларга резонанс вибратордан қўйилган токлар фаза бўйича охиргисига нисбатан орқада қолади. Резонансга нисбатан қисқароқ вибратор таъминот манбаига яқинроқ жойлашади, лекин резонанс вибраторга қараганда вақтлироқ қўзғалади, бу эса ток фазаси орқада қолишини компенсациялайди. Нурланиш йўналишида токлар фазаси орқада қолишини қўлга киритиш учун манбаа бўйича силжитилади (тақсимловчи фидернинг ҳар хил ўтказгичларига уланганлиги сабабли қўшни вибраторларнинг токлар фазаси 1800 га силжийди).
Антеннанинг кириш қаршилиги актив қисмга кирувчи вибраторларнинг хусусий ва киритиган қаршиликлари ҳамда тақсимланган линиянинг тўлқин қаршиликлари орқали аниқланади. Антеннанинг констуктив тузилишига боғлиқ равишда 60 дан 140 Ом оралиқда бўлиши мумкин.
Логарифмик шкаладан фойдаланганда резонанс частоталар бир хил lnτ га тенг бўлган интервалда такрорланишидан антеннанинг номи аниқланган.
Резонанс частоталар оралиғида жойлашган частоталарда антеннанинг электр характеристикалари резонанс частоталарга мос келадиган характеристикалардан фарқ қилади.
Электродинамик принципига мос равишда актив зонадаги вибраторлар токларининг амплитуда-фаза тақсимоти жойлашиш ўрнига боғлиқ бўлмаган ҳолда бир хил бўлади. Бу шуни англатадики, барча резонанс частоталарда логопериодик антеннанинг йўналганлик диаграммаси ва кириш қаршилиги бир хил бўлади. α ўзгармас бўлганда τ нинг ошиб бориши (маълум оралиқда) йўналганлик диаграммасини торайтиради, яъни актив қисмга кирувчи вибраторлар сони ошади. Бу шундай тушунтириладики, τ қанча катта бўлса қўшни вибраторлар бир биридан узунлик бўйича шунча кам фарқ қилади, бундан вибраторлар токлари ҳам уларнинг резонансдан узоқлашиши ҳисобига нисбатан сустроқ сўнади. Лекин τ нинг катта қийматларида йўналганлик хусусияти ёмонлашади, яъни бунда актив қисм кенглиги камаяди.
α бурчаги қийматининг маълум бир қийматларгача камайиши (ўзгармас τ да) йўналганлик диаграммасининг торайишига олиб келади, бунда қўшни вибраторлар орасидаги масофа ошади, яъни актив қисм кенгаяди. ва чегаравий қийматлари. Ясси ЛПА нинг йўналганлик диаграммаси Е текисликда Н текисликдагига нисбатан торроқдир. Н текислигида йўналганлик диаграммасини торайтириш учун фазовий логопериодик антенналар қурилади.
Шундай қилиб, вибраторли логопериодик антенна чизиқли қутбланган антенна ҳисобланиб, четки вибраторлар ўлчамларидан аниқланадиган кенг частота полосасида электр параметрлари деярли ўзгармасдир
УҚТ диапазони логопериодик антеннаси икки ўтказгичли линияга уланган чизиқли вибраторлардан ташкил топади (3.2-расм). Қўзғатиш икки ўтказгичли линия ўтказгичларидан бирининг ичига жойлаштирилган труба кўринишида тайёрланган коаксиал кабел ёрдамида амалга оширилади. Коаксиалдан иккиўтказгичли линияга ўхшаш ўтишда симметрияловчи қурилма талаб қилинмайди. Вибратор узунликлари ln/ln+1 = τ шартни қаноатлантиради. Ишлаш принципи ҚТ диапазон антенналари билан бир хилдир.
6.2-расм. УҚТ диапазони логопериодик антеннаси
Do'stlaringiz bilan baham: |