Гурух : МТ-34
Талаба : Нормаматова Севара
Фан : Фукаролик Жамияти
Якуний назорат саволлари
1. Коррупция ўзи нима?
2. Коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи давлат органлари қайсилар?
3. Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Қонуннинг мазмун моҳияти?
Жавоблар
1) Маълумки ―коррупция тушунчаси лотин тилидаги ―corruptio» сузидан олинган булиб, мазмуни ―бузиш, сотиб олиш маъносини беради ва унинг грамматик бир илдизли маъноси яна ―коррозия сузи яъни ―чириш ѐки ―занглаш деган мазмунни хам беради. Шундан келиб чикиб бу сузни ижтимоий куриниши хокимиятни бузиш, чиритиш оркали сотиб олиш деган маънони беради.
Коррупция тарихи инсоният тарихи каби кўҳнадир. Қадимги юнон файласуфи Аристотель шундай деган эди: ―Ҳар қандай давлат тузумида энг муҳими – бу қонунлар ва тартиб-қоидалар воситасида ишни шундай ташкил этишки, мансабдор шахслар қинғир йўл билан бойлик орттира олмасин‖. Пора олиш ва бериш Қадимги Римда амал қилган 12 жадвал қонунларида тилга олинган. Ибтидоий ва илк синфий жамиятларда коҳинга, қабила оқсоқолига ѐки ҳарбий бошлиққа муайян имтиѐзни қўлга киритиш учун ҳақ тўлаш табиий бир ҳол сифатида қаралган. Давлат аппаратининг мураккаблашуви ва профессионаллашувига қараб вазият ўзгариб борган. Олий мартабали амалдорлар қуйи турувчи―хизматчилар‖ фақат тайинланган маош билан қаноатланишларини талаб қилганлар. Қуйи даража амалдорлар эса, аксинча, ўз хизмат вазифаларини бажарганлик учун арзгўйлардан яширинча қўшимча ҳақ олишни (ѐки талаб қилишни) маъқул кўрганлар.
Коррупция дунё миқёсида ҳал этилиши лозим бўлган глобал муаммолардан биридир. Ушбу иллат ҳар қандай давлат ва жамиятнинг сиёсий-иқтисодий ривожланишига жиддий путур етказади, инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг поймол бўлишига олиб келади. Шу боис унга қарши кураш халқаро
аҳамият касб этиб, жаҳон сиёсатининг муҳим масалалари қаторидан жой олган.
Ҳозирги даврда коррупция кўпгина давлатларнинг иқтисодий ва сиёсий салоҳиятига ўзининг салбий таъсирини кўрсатиб бера олди. Унга қарши курашиш, мунтазам равишда амалга оширилиши зарур бўлган долзарб вазифалардан бирига айланди.
Коррупция ҳақидаги энг қадимги қайдлардан бирига қадимги Бобилнинг миххатда ѐзилган битикларида дуч келинган. Милоддан аввалги учинчи минг йилликнинг ўрталарига тааллуқли бўлган матнларда айтилишича, шумер подшоси Урукагин ўша замонлардаѐқ қонунга хилоф ҳақ олишга ружу қўйган судьялар ва амалдорларнинг қонунбузарликларига чек қўйиш муаммосини ечиш йўлларини излаган.
Шунга ўхшаш масалаларга қадимги Миср ҳукмдорлари ҳам дуч келган. Археологик тадқиқотлар жараѐнида топилган ҳужжатлар милоддан аввалги 597-538 йилларда, яҳудийлар Бобил подшоси томонидан асирга олинганидан кейинги даврда, Иерусалимда коррупция айниқса авж олганидан далолат беради.
Профессионал давлат амалдорлари ҳали мавжуд бўлмаган антик жамиятлар тарихининг илк босқичларида (қадимги юнон шаҳар-давлатлари, республика Рими) коррупция деярли бўлмаган. Бу ҳодиса антик давр таназзулга юз тутган босқичдагина вужудга келган. Бу даврда коррупция домига илинган давлат амалдорлари ҳақида: ―У бой вилоятга камбағал бўлиб келиб, камбағал вилоятдан бой бўлиб кетди‖, дейишган. Айни шу даврда рим ҳуқуқида "corrumpire" деган махсус атама пайдо бўлган, у ―бузиш, ―пора эвазига оғдириш ибораларининг синоними ҳисобланган ва мансаб мавқеини суиистеъмол қилишнинг ҳар қандай кўринишларини ифодалашга хизмат қилган.
Марказий ҳукумат ҳокимияти заиф бўлган жойларда (масалан, илк ўрта аср даврида Европада) хизмат мавқеидан аҳолидан ўз чўнтагига ҳақ ундириш учун фойдаланиш аксарият ҳолларда умум эътироф этилган меъѐрга айланган.
Давлат марказлашгани сари у фуқароларнинг мустақиллигини қаттиқроқ чеклаган ва шу тариқа қуйи ва олий бўғин амалдорларига қаттиқ назоратдан қутулишни истаган фуқаролар фойдасига қонунни хуфѐна бузишга туртки берган. Коррупция домига илинган амалдорларни бошқаларга дарс бўлсин учун оломон кўз ўнгида жазолашлар одатда ҳеч қандай самара бермаган, чунки амалдан четлатилганлар (лавозимидан олинганлар ѐки қатл этилганлар) ўрнини янги порахўрлар эгаллаган. Марказий ҳокимият амалдорлар фаолияти устидан ялпи назорат ўрнатиш учун одатда зарур куч ва воситаларга эга бўлмагани боис, у коррупциянинг ўта хавфли кўринишларинигина жазолаш билан кифояланган.
Ўрта асрларда Ўзбекистон ҳудудида жойлашган давлатларда қабул қилинган одат ҳуқуқи меъѐрлари асосан замирида ислом маданияти принциплари ѐтувчи қонунчилик анъаналари билан белгиланган. Хусусан, Амир Темур давлатида амалдорлар ишини тартибга солиш мақсадида вақти-вақти билан сўроқ, текшириш, тафтиш, тергов ўтказиб турилган. Ўз амалини суиистеъмол қилиш, порахўрлик, доимий равишда ичкилик ичиш, маиший бузуқлик каби қилмишлар оғир гуноҳ ҳисобланган ва қаттиқ жазоланган. Тарихий манбаларда келтирилишича, Амир Темурнинг ўғли Мироншоҳ, неваралари Пирмуҳаммад ва Ҳалил Султонлар юқорида зикр этилган меъѐрларни бузганлик учун халқ олдида жазога тортилганлар.
Ўша даврда Ўзбекистон ҳудудидаги феодал жамиятларда ҳозирги талқиндаги коррупция учун жавобгарлик назарда тутилмаган. Шунга қарамай, Ўзбекистон Россия томонидан истило қилинган давргача коррупция қонунийлаштирилган институционал шаклларда намоѐн бўлган, хусусан ҳукмрон давраларнинг вакилларига у ѐки бу тарзда ҳақ бериш феодал мажбурият хусусиятини касб этган. Масалан, оддий деҳқонлардан хонлар, султонлар, бийлар ва зодагонларнинг бошқа вакиллари фойдасига мунтазам равишда ―ушур солиғи – ҳосилнинг ўндан бир қисми ундирилган.
2. Коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи давлат органлари қайсилар?
Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигига эришган дастлабки кунлардан бошлаб, собиқ тоталитар тузумдан мерос бўлиб ўтган иллат – коррупцияга қарши кескин ва муросасиз курашиб келмоқда. Мамлакатимизда коррупцияга қарши курашиш соҳасида мустаҳкам ҳуқуқий асос яратилган. Хусусан, 1997 йилда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг Миллий хавфсизлик концепциясида коррупция мамлакатнинг миллий хавфсизлигига таҳдидлардан бири, дея эътироф этилди. ―Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш Миллий дастури‖да ҳам коррупцияга қарши курашиш масалалари белгиланган. Мамлакатимиз 2008 йил 7 июлда БМТнинг ―Коррупцияга қарши‖ Конвенциясига (Нью-Йорк, 2003 йил 31 октябрь) қўшилди. Давлатимиз 2010 йил март ойида Иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш ташкилоти доирасида қабул қилинган коррупцияга қарши курашишнинг Истанбул режасига (2003 йил 10 сентябрь) қўшилган. Шунингдек, Олий Мажлис томонидан Жиноий даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича Евроосиѐ гуруҳи тўғрисидаги битими (Москва, 2011 йил 16 июнь) 2011 йил 13 декабрда ратификация қилинган. Ўзбекистон минтақамизда биринчилардан бўлиб ―Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида‖ги Қонунни қабул қилди.
Ушбу тадбирларнинг мантиқий давоми сифатида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиѐев томонидан 2017 йил 3 январь куни имзоланган ―Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида‖ги қонун муҳим аҳамият касб этади. Ҳужжатда коррупцияга қарши курашишнинг асосий тамойиллари сифатида қонунийлик; фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари устуворлиги; очиқлик, шаффофлик ва тизимлилик; давлат ва фуқаролик жамиятининг ўзаро ҳамкорлиги; коррупциядан огоҳлантириш ва жавобгарликнинг муқаррарлиги бўйича чоралар устуворлиги келтириб ўтилган. Шу билан биргаликда коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятни бевосита амалга оширувчи давлат органлари белгиланган бўлиб, бу органларга Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси; Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати; Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги; Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги; Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти каби давлат органлари киради.
Do'stlaringiz bilan baham: |