Гуруҳда ўтказиладиган машғулотлар


Атроф-муҳитни ўрганиш ва англаш



Download 1,47 Mb.
bet6/9
Sana24.02.2022
Hajmi1,47 Mb.
#196713
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
ривожлантириувчи гурух

Атроф-муҳитни ўрганиш ва англаш
Она Ватан ва атроф-олам. Боланинг мустақил Ўзбекистон ҳақидаги тасаввурларини бойитиш. Ўзбекистоннинг қадимий шаҳарлари Самарқанд, Бухоро, Шаҳрисабз, Хива, Тошкент ва Буюк ипак йўли ҳақидаги билимларини мустаҳкамлаш.
Болага “Конституция сабоқлари” асосида тушунчалар беришни давом эттириш.Ўзбекистоннинг мустақиллик куни, давлатимиз рамзлари: герб, байроқ ва мадҳияси, Ўзбекистонда давлат тили – ўзбек тили эканлигиҳақидаги билимларини такомиллаштириш. Ўзбекистон Республикаси Президент томонидан бошқарилиши, Ўзбекистоннинг пойтахти Тошкент шаҳри эканлиги ҳақидаги тушунчаларини мустаҳкамлаш.
Ўзбек халқ оғзаки ижоди намуналари асосида бола қалбида ўз миллатига муҳаббат, миллий ғурур ҳиссини тарбиялаш. Буюк сиймолар. Болани тарихимиз ва Шарқнинг буюк алломалари, уларнинг ҳаёти ва ижоди билан таништиришни давом эттириш. Улуғ алломалар: Алишер Навоий, Ал Беруний, Абу Али ибн Сино, Мирзо Улуғбек, мусаввир Камолиддин Беҳзод ҳақидаги тушунчаларини аниқлаш ва мустаҳкамлаш.
Байрамлар. Боланинг умумхалқ байрамлари 1-сентябр –Мустақиллик куни, 1-октябр – Ўқитувчилар ва мураббийлар куни, 8-декабр – Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси қабул қилинган кун, 1-январ – Янги йил байрами, 8-март – Халқаро хотин-қизлар байрами, 21-март – Наврўз байрами, 9-май – Хотира ва қадрлаш куни ҳақидаги тасаввурларини янада кенгайтириш ва бойитиш. Болалар билан биргаликда 1-июн – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунини ва Хайр боғчам байрамларини нишонлаш.
Шакл ва мазмун жиҳатдан хилма-хил бўлган байрамлар, сайлларни мунтазам равишда ташкил қилиб туриш. Масалан, “Меҳржон”, қовун сайли, қушлар, гуллар байрамлари ва б.Машҳур саркардалар. Боланинг улуғ саркардалар Амир Темур, Жалолиддин Мангуберди, Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳақидаги билимларини кенгайтириш.
Боланинг Ўзбекистон ҳарбий қўшинлари ва уларнинг вазифаси, 14-январь ҳарбийларнинг касб байрами эканлиги ҳақида тасаввурларини кенгайтириш. Болада Ватанга муҳаббат, уни кўз қорачиғидек сақлаш ҳиссини тарбиялашни давом эттириш.Халқ амалий санъати. Болани ўзбек халқ амалий санъати, миллий ҳунармандчилигидан: заргарлик, зардўзлик, мисгарлик, ганчкорлик кабилар билан таништириш. Халқ усталари томонидан тайёрланган буюмлардаги; каштачиларнинг тиккан сўзаналари, заргарларнинг нозик дид билан ясаган тақинчоқлардаги гўзалликни, ранглар жилосини ҳис қилишга ундаш. Шу тариқа бола қалбида халқ ижодиётига, амалий санъат асарларига нисбатан қизиқиш ҳиссини таркиб топтириш.
Катталар меҳнати. Боланинг катталар меҳнати ҳақидаги тасаввурларини ривожлантиришни давом эттириш. Ишлаб чиқариш корхоналари, қурилишлар, далаларда қилинадиган меҳнат ҳақидаги билимларини такомиллаштириш. Болани меҳнатнинг шу худудда тарқалган тури билан таништириш, яқин атрофдаги ишлаб чиқариш корхоналарига (мебель, автомобил, телевизор, тўқимачилик, чинни, новвойхона ва ҳ.к.). олиб бориш, корхонанинг номи, у ерда кимлар ишлаши, ишлаб чиқарадиган маҳсулотлари, меҳнат қуроли ва асбоблари ҳақидаги билимларини аниқлаш ва такомиллаштириш.Улар ишлаб чиқараётган маҳсулотларнинг халқимиз учун қанчалик аҳамиятли эканлиги ҳақида тўхталиш. Машинасоз, тикувчи, косиб, ўймакор, бўёқчи каби касблар билан таништириш. Ишнинг мақсади, натижаси ва уларнинг жамият учун аҳамияти, турли хил “ақлли”машиналарнинг кишилар меҳнатини енгиллаштириши, маҳсулотлар сифатини яхшилаш ва ишлаб чиқаришни тезлаштиришдаги роли ҳақидаги билимларини кенгайтириш.
Ўзбекистондаги ишлаб чиқариш корхоналарида рўзғорга керакли маиший техника асбоблари – “Артел” номи остида чиқарилаётган маҳсулотлар (музлаткич, совутгич в.б.), машиналар (“Спарк”, “Нексия”, “Ласетти” в.б.), кийимлар, матолар ва иплар чиқарилиши ҳақида болага қизиқарли тарзда ҳикоялар айтиш, бу мавзуда мароқли суҳбатлар ўтказиб, унинг қалбида эришаётган муваффақиятларимиз билан фахрланиш, касбларга қизиқиш туйғусини уйғотиш. Бозорларнинг турлари (деҳқон бозори, кийим-кечак буюм бозори, қурилиш моллари бозори в. б.) ҳақида тасаввурларини мустаҳкамлаш.Болада катталар меҳнатига ҳурмат билан муносабатда бўлиш ва кўпчилик фойдасига меҳнат қилиш иштиёқини тарбиялаш. Бино ичини ва ажратилган ер майдончасини озода ва тартибли сақлашга одатлантириш.Болага нонушта, тушлик ва кечки тушликда столни қандай безашни: идишларни, қошиқларни, нондонни мустақил равишда чиройли қўйиб чиқишга ва йиғиштиришга ўргатиш. Мазмунига қараб машғулотлар учун материаллар тайёрлашга, уларни жой-жойига қўйишга одатлантириш. Бола ўйинчоқлар, материаллар ва қўлланмалар қўйилган шкафларни тартиблисақлаш; стол ва стулларни, дераза токчаларини артиш; ечиниш ва ювиниш хонасини озода ва тартибли сақлаш; китоб бурчагини тартибга келтириш, янги китоблар билан безашда тарбиячига ёрдамлашиш, ўйнаб бўлгандан сўнг ўйинчоқларни жойига қўйишни, боғбонга кўмаклашишни билиши керак.
Болада кичик гуруҳлардаги болаларга ўйинчоқларини йиғиштириш ва тузатишда, ер майдончасини тозалашда, қум сақланадиган жойни тартибга келтиришда ёрдам қилиш истаги ва кўникмасини тарбиялаш.Касб-ҳунарга оид турли ўйинлар (“Чевар”, “Ўқитувчи”, “Ҳамшира”, “Бозор-бозор”) ўйнаш.
Транспорт ва алоқа воситалари. Боланинг йўл ҳаракати қоидалари ҳақидаги тушунчаларини аниқлаш ва мустаҳкамлаш. Транспорт воситалари, почта алоқа хизмати, почтанинг вазифаси ва аҳамияти ҳақида маълумот бериш. Телефон алоқаси ва телеграфчилар, уларнинг меҳнати, телефон ҳизматининг ҳаётимизда тутган ўрни ҳақида тушунча бериш.“Почта-почта”, “Кимга нима керак?”, “Телефон-телефон”, “Компьютер”, каби мавзуларда суҳбат ва ўйинлар ташкил этиш.
Буюмлар. Буюмларнинг бир неча хил белгилари ва улардан фойдаланиш ҳақидаги тушунчаларини аниқлаш ва мустаҳкамлаш. Матодан қилинган буюмлар, уларнинг турлари ва фойдаланиш усуллари; темир ва ёғочдан ишланган буюмлар ва улардан тўғри фойдаланиш ҳақидагитасаввурларини янги мавзулар билан бойитиш. Буюмларнинг ясалиши ва ишлатилиши ҳақида суҳбатлар ташкил этиш.
Бола ўз танасининг қисмларини ва гигиенани ўрганади. Болани соғлом турмуш тарзига одатлантириш. Уларга одамнинг ички аъзолари (юрак, жигар, ошқозон ўпка) ва уларнинг жойлашуви, вазифалари ҳақида (инсон ўпка орқали нафас олади, ҳаво қанчалик тоза бўлса, ўпка шунчалик яхши ишлайди. Юрак инсон ҳаёти учун энг керакли аъзолардан ҳисобланади. У ишлаётганини билдириб доим “дук-дук” уриб туради. Жигар қонни тозалайди. Биз истемол қилаётган овқат ошқозонга тушади ва ҳазм бўлади) маълумот бериш. Бу аъзолар тананинг қаерида жойлашганини кўрсатиш ва номини айтишга ўргатиш. Боланинг соғлом ҳаёт кечириш (озодаликка ва кун тартибига риоя қилиш, жисмоний машқлар бажариб, танани чиниқтириш ва соғлом овқатланиш) ҳақидаги тушунчаларини аниқлаш ва мустаҳкамлаш. Одам ва ҳайвон ўртасидаги бир неча фарқланувчи ва умумий жиҳатлар ҳақидаги тушунчаларни аниқлаш ва кенгайтириш. Машғулотларда одамнинг тузилиши акс эттирилган турли расм ва бадиий асарлардан фойдаланиш.
Ўқув йили охирида бола:
- Ўзбекистоннинг Мустақиллик кунини, давлатимиз рамзлари: герб, байроқ, мадҳияни. Ўзбекистоннинг пойтахти – Тошкент эканлигинибилади;
- Ўзбекистонда давлат тили – ўзбек тили эканлигини билади;
- ўзи яшайдиган кўча, маҳалла, қишлоқ, туман ёки шаҳарнинг номини билади;
- худуддаги ёдгорлик бинолари ва бошқа тарихий манбалар ҳақида тушунчага эга;
- Буюк алломалардан: Ал Беруний, Абу Али ибн Сино, Мирзо Улуғбек, Алишер Навоий, Камолиддин Беҳзод ҳақида маълумотга эга;
- Буюк саркардалардан: Амир Темур, Заҳириддин Муҳаммад Бобур, Жалолиддин Мангуберди ҳақида билади;
- умумхалқ байрамлари Мустақиллик куни, Ўқитувчилар ва мураббийлар куни, Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси қабул қилинган кун, Янги йил байрами, Халқаро хотин-қизлар байрами, Наврўз байрами, Хотира ва қадрлаш куни байрамлари ҳақида тушунчага эга;
- ҳарбий қўшинлар ва уларнинг вазифаси ҳақида маълумотга эга;
- халқ амалий санъати, миллий ҳунармандчилиги ҳақида тасаввурга эга;
- ўзининг мустақил далилларини келтириб, воқеаларни муҳокама қила олади;
- йўлда ҳаракатланиш ва кўчада ўзини тутиш қоидаларини билади;
- одамнинг бир неча органлари ва уларнинг вазифаларини билади(ўпка билан нафас оламиз, юрак уради, жигар қонни тозалайди …);
- одам ва ҳайвон ўртасидаги бир неча фарқланувчи ва умумий жиҳатларни айта олади.



Download 1,47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish