Овқатланиш гигиенаси:
- тўғри овқатланиш тартибига риоя қилиш;
- ошхона жиҳозлари, қошиқ, санчқидан фойдаланиш;
- тартибли овқатланиш, овқат вақтида гавдани тўғри тутиш;
- идиш-товоқни столдан йиғиштириб қўйишга одатлантириш.
Ухлаш гигиенаси:
- айнан бир вақтда ухлашга ётиш,
- ухлаш олдидан ювиниш,
- алоҳида ўринда ухлаш.
Кун тартиби:
|
1-СМЕНА
|
7.30-8.30
|
Қабул, соғлиғини текшириш, ўйинлар, эрталабки бадан тарбия
|
8.30-9.00
|
Нонушта
|
9.00-9.20
|
Ўйинлар , машғулотга тайёргарлик
|
9.20-10.00
|
Машғулотлар
|
10.00-10.20
|
Сайрга тайёргарлик
|
10.20-11.30
|
Ўйинлар, мустакил фаолият
|
11.30-12.30
|
Ўйинлар, болаларнинг уйга кетиши
|
|
2-СМЕНА
|
13.00-13.30
|
Қабул, соғлиғини текшириш, ўйинлар, эрталабки бадан тарбия
|
13.30-14.00
|
Нонушта
|
14.00-14.30
|
Ўйинлар , машғулотга тайёргарлик
|
14.30-15.30
|
Машғулотлар
|
15.30-15.50
|
Сайрга тайёргарлик
|
15.50-16.30
|
Ўйинлар, мустакил фаолият
|
16.30-17.00
|
Ўйинлар, болаларнинг уйга кетиши
|
Бола ҳаёти хавфсизлигини таъминлаш. 6 ёшдан 7 ёшгача бўлган боланинг хавфсиз яшаши ва ҳаракатланиши учун қуйидагиларга риоя қилиш лозим: дарахтларга чиқмаслик, зинадан чиқиб-тушишда эҳтиёт бўлиш. Қайчидан эҳтиёткорлик билан фойдаланиш. Юриш, чопиш вақтида енгил ҳаракат қилишни ривожлантириш, хавфсизлик қоидаларига риоя қилиш. Нотаниш жойда чўмилмаслик, сув кўкракдан келадиган жойдан нарига кетмаслик, жисмоний, ақлий ва руҳий зўриқишнинг олдини оладиган қулай шароитларни яратиш лозим. Кўчанинг таъқиқланган жойида (машиналар ўтиш йўлида) ўйнамаслик, велосипедда учмаслик; йўл қоидаларига риоя этиш, светофорнинг вазифасини аниқ тушунтириш. Фавқулодда рўй берган бахтсиз ҳодисалар, шикастланишлар ҳақида
катталарга хабар бериш.
Ўқув йили охирида бола:
- турли сафланишларда (биттадан, иккитадан, тўрттадан колонна бўлиб, доира олиб, саф тортиб) юради;
- қўллар билан ҳар хил ҳаракатларни бажариб юради;
- оёқларни чалкаштириб юради;
- йўналишни ва мувозанатни сақлаган ҳолда 2 дақиқа тўхтовсиз югуради;
- 40-50 м масофага ўртача тезликда югуради;
- буюмлар орасидан уларга тегиб кетмасликка ҳаракат қилган ҳолда югуради;
- югуриш вақтида турғун ва ҳаракатланувчан нарсаларга тегмасдан уларни айланиб ўтиб югуради;
- турли усулларда (бир оёғи олдинда, бир оёғи орқада, галма-гал ўнг ва чап оёғида) сакрайди;
- икки оёғини жуфтлаб, бир оёғида олдинга ҳаракатланиб, бир оёғидан бошқа оёғига туриб, чизиқлар устидан, паст буюмлар устидан, бир оёқда тескари йўналишда, турган жойидан узунликка (80 см масофага) сакрайди;
- югуриб келиб узунликка, баландликка сакрайди;
- коптокни юқорига отади ва икки қўл билан илиб олади (камида 10 марта);
- гимнастика нарвончасининг бир зинапоясидан иккинчи зинапоясига диагонал бўйича ўтади;
- нарвонга чиқиб тушади;
- кўзларни юмиб айланади ва тўхтайди, кўрсатилган ҳолатни эгаллайди;
- умумривожлантирувчи машқларни мустақил бажаради;
- шахсий ва жамоа гигиенаси қоидаларига риоя қилади;
- ошхона жиҳозлари, қошиқ, санчқи ва сочиқдан тўғри фойдаланади;
- тўғри овқатланади, идиш-товоқни столдан йиғиштириб қўяди;
- ухлаш олдидан ювинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |