Гуруҳ битирувчиси Тўлашева Зулхумор Абдулхамидовнанинг



Download 0,58 Mb.
bet11/21
Sana16.03.2022
Hajmi0,58 Mb.
#493037
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   21
Bog'liq
Тўлашева Зулхумор БМИ тўғриланган варианти

Биринчи босқичда болаларнинг ҳар бирига биттадан ёнғоқ қобиғи, оз миқдорда лой ёки пластилин тарқатиб чиқиқлади. Тарбиячи бу ишни машғулот бошлангунга қадар бажариб қўйган бўлса, бевосита машғулотнинг иккинчи қисмига ўтиши мумкин.
Ясаладиган тошбақа ҳайкалчаси учун ёнғоқ қобиғини танлашда уларнинг шаклига алоҳида эътибор қаратиш лозим. Чунки ёнғоқлар шаклига кўра ҳар хил бўлади. Шунинг учун уларни чўзинчоқсимон эмас, айланага яқинроқ, қабариқлиги камроқ бўлган бўлагини танлаш мақсадга мувофиқ.
Ҳосил қилинадиган ҳайкалчанинг реаллик, ўхшашлик даражаси болаларда ижодий фаолликни, бажариладиган ишга рағбатни оширади.
Машғулотнинг иккинчи босқичида тарбиячи болаларга бажариладиган ишнинг тартиби ва кетма- кетлигини тушунтириб беради. Бу жараёнда тошбақанинг алоҳида элементлари - боши, оёқлари, думини ясашда лой (пластилин)дан керакли парчани ажратиб олиш, уларга ишлов бериш ва мос шаклга келтириш, айрим операцияларни бажариш тартибларини амалда кўрсатиб беради.
Машғулотнинг учинчи босқичида болалар тошбақанинг ёнғоқ қобиғига ёпиштирадиган элементларини ясаб оладилар. Бу жараённи тарбиячи кузатиб, баъзи болаларга амалий ёрдам беради.
Тўртинчи босқичда болалар ясаб олинган элементларни мос равишда ёнғоқ қобиғига ёпиштириб чиқадилар. Бунинг учун дастлаб ёнғоқ қобиғининг ичи лой (пластилин) билан тўлдириб олинади. Акс ҳолда ёнғоқ қобиғининг қалинлиги кам бўлганлиги учун тошбақанинг бош ва оёқлари яхши ёпишмайди ҳамда ҳолати сақланмайди (қийшайиб, жойи ўзгариб кетади). Ёнғоқ қобиғини лой (пластилин) билан бироз кўпроқ тўлдириш лозим. Шунда тошбақанинг елкасидаги тоши ердан тепароқ ҳолатда бўлади.
Топшириқни тезроқ ва яхшироқ бажарган болаларга ёнғоқ қобиғини юпқа қилиб лой (пластилин) қоплаб, унинг устидан қалам, ручка ёки чўп билан тошбақа тошининг фактурасини чизиб чиқиш топширилса, ҳайкалчанинг реаллик даражаси янада ортади.
Машғулотнинг якуний қисмида бажарилган ишларнинг кўргазмаси ташкил этилиб, улар муҳокама қилинади. Болаларнинг ишларини муҳокама қилаётганда уларни яхши-ёмонга ажратиш тавсия этилмайди. Тарбиячи имкон қадар ҳар бир ишдан бир ижобий жиҳат топиб болани рағбатлантиришга ҳаракат қилиши лозим.
Бажарилган ишлар бир неча кун гуруҳнинг шкафида сақланади. Айримлари кейинги йилги болаларга намуна сифатида кўрсатиш учун олиб қўйилади.

Download 0,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish