Гулшан қишлоқ фуқаролар йиғинида ўтказилган


Юқоридагиларга кўра йиғилиш қарор қилади



Download 312 Kb.
bet19/21
Sana25.02.2022
Hajmi312 Kb.
#296707
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   21
Bog'liq
Йиғилиш баёни жиноят Нурбек(2)

Юқоридагиларга кўра йиғилиш қарор қилади.
1. Ўзбекистон Республикаси Приздентининг 2019 йил 4-сентябръ даги Диний маьрифий соха фаолятини такомиллаштириш буйича қушимча чора тадбирлари туғрисида”ги ПҚ 4436- сонли қарорининг ахоли уртасида кенг қамровли тушунтириш ишлари олиб блриш юзасидан.
2. Махаллада нохуш холатлар олдини олиш, уларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириб бориш мақсадида турли мавзуларда давра суҳбатлари, йиғилишлар, соҳа вакиллари билан учрашувлар ўтказиб бориш маҳалла фуқаролар йиғини зиммасига юклансин.

3. Юқоридаги қарорлар ижросини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман.


Йиғилиш раиси: Ш.Ахмедов.
Йиғилиш котиби: Х.Хамдамова

Гулшан қишлоқ Бой махалла махалла фуқаролар йиғинида ўтказилган фаоллар йиғилиш




БАЁНИ.№
25.11.2017 йил Бой махалла м.ф.й 7-мактаб биноси


КУН ТАРТИБИДА:

1.Махаллада вояга етмаган ёшлар ўртасида жиноятчиликни олдини олиш.


2 . Махаллада ижтимоий маънавий мухитни такомиллаштириш тўғрисида.


Қатнашдилар: Боймахалла махалла фуқаролар йиғини раиси, М.Сурматова,
Фарғона туман 9229 харбий қисм “I” бўлинмаси бошлиқ ўринбосари Н.Каримов,” Қовунчи Ота” жомий масжиди имом хатиби А.Абдулазизов, махалла имоми М.Пўлатов, 7-мактаб директори Х.Мадрахимов, 7-мактаб маънавият ва маърифат ишлари директор ўринбосари Ў.Каттаева, махалла фуқаролар йиғини кенгаш раиси К.Бобоназаров, махалла маслахатчиси Ё.Эрданова, ИИБ профилактика инспектори А.Турсунов,Я.Жумабоевлар.


Таклифқилинди: маҳалла оқсоқолари,отинойлари ва дастурхончилари ва ота-оналар. жами:165 нафар

Йиғилишни 7-мактаб директори Х.Мадрахимов сўз очиб махалла фуқаролар йиғини раиси М.Сурматовага сўз берди. Бугунги кун тартибига қўйилиб, мухокама қилинаётган масала бугуннинг долзарб мавзуси эканлигини айтиб ўтди. Ҳозирги кунда асосан аёллар ва ёшлар ўртасида жиноятчилик ҳолатлари кучайиб бораётганлигини гапириб, бундай жиноятчиликни олдини олиш борасида махаллада тушунтириш ишларини олиб бориш зарурлигини таъкидлади. У ўз сўзида ёш оилалар ўртасида арзимаган оилавий мажоролар сабаб, оилаларда ажримлар бўлаётгани бундай холатда нохуш ҳолатлар юз бериши мумкинлиги тўғрисида гапириб ўтди.Аёллар ўртасида ўз жонига қасд қилиш ва аёлларимиз томонидан билиб билмай жиноятга қўл уриш ҳолатлари учраб турганлиги ҳақида алоҳида тўхталди. Бундай ҳолат юз бериши сезилса, дарров ахамият берилса, нохуш ҳолатларни олди олинса, мақсадга мувофиқ бўлар эди . Шу билан бирга М.Сурматова йиғилиш иштирокчиларига маҳаллаларда ҳеч ким эътибордан четда қолмаслиги, айниқса, вояга етмаган ёшларимизни ноқонуний товар моддий бойликларини ўтказмасликлари бўйича тушунча бериш ҳар биримизнинг кундалик вазифамиз бўлиши лозимлигини айтди. Бу ердаги йиғилиш иштирокчилари мактаб ўқувчилари, ёш оила аъзоларга умрни бесамар ўтказмаслик, бўш вақлардан мазмунли фойдаланиш, оилага наф келтириш, дунёвий илм ёки бирон ҳунарни пухта эгаллаш фойдадан ҳоли эмаслиги ҳақидаги тушунчалар имомлар ва махалла отинойлари томонидан кенг тарғиб қилинса, жиноятчилик ҳолатларни олди олинар эди.Шу билан биргаликда номуроса оилалардан Мирзаева Гўзалхон, Рахмонов Аптопхон, Нурматова Замира, эрматов Махмуджон, Мансурова Замирахонлар оилалари билан алохида махалла фаоллари билан биргаликда сухбатлар ўтказиб туришимиз лозимлиги деб ўз сўзни якунлади МФЙ раиси М.Сурматова.


Кун тартибидаги масала юзасидан сўз профилактика инспектори А.Турсуновга берилди. Бой махалла м.ф.й чегара ҳудудга яқин жойлашгани, ушбу ҳудудда яшаётган ҳар бир фуқаро ким бўлишидан қатъий назар ватанимизнинг тинчлиги учун масъул эканлиги, махалламиздаги хар бир кўчаларда содир этилган ҳар бир жиноят ватанимизнинг тараққиёти учун ғов бўлаётганлиги, фуқароларнинг тинч ва осойишта яшашларига ҳалал бераётганлиги, Миндон кўчасида яшовчи фуқаролар тинч яшаб, фойдали меҳнат билан машғул бўлиш ўрнига ноқонуний товар олиб ўтиб жиноятни содир этишиб, маҳалла кўй орасида шарманда бўлишганлиги, меҳнатсиз пул топишга ҳаракат қилишиб, номлари “жиноятчи” деган ном билан аталишлари, уларнинг ушбу йўлга киришларига аввало катталар ўзлари шу ишлар билан шуғулланиб назоратдан чиқиб кетганликлари, шунингдек, яшаш жойидаги маҳалла оқсоқоли,махалла фаоллари ҳам бепарво бўлганлиги, уларни тўғри йўлга бошламаганликлари, шунингдек, жамоатчилик вакилларининг ишларини ташкил этмаганликлари сабаб бўлганлиги, бундан буён қайси маҳаллада бўлишидан қатъий назар жиноят содир этилишига йўл қўйган бирга жавоб беришлари ҳақида гапириб ўтди.
Сўзга чиққан ,” Қовунчи Ота” жомий масжиди имом хатиби А.Абдулазизов оилаларда соғлом турмуш тарзи, маданият, маърифат бўлиши учун барчамиз бир ёқадан бош чиқариб, аҳоли ўртасида тарғибот-ташвиқот ишларини олиб боришимиз зарур. Токи ёшларимиз ўз келажакларига теран ва тетик нигоҳ билан қарашсин. Агар ота-она, маҳалла кўй, қўйингки, ҳар бир фуқаро бир-бирига эътиборли бўлганида балки, жиноятчилик камаяр эди. Бугуннинг ёшлари энг бахтли ёшлар десам муболаға бўлмайди. Чунки оилада ҳам, давлатимиз томонидан ҳам уларга қулай шарт-шароитлар яратиб берилмоқда. Биздан фақат эътиборли бўлиш талаб этилади. Эътиборсизлик ва лоқайдлик ҳеч қачон яхшиликка олиб келмайди. Шундай экан маҳалладаги барча фаоллар, маҳалла оқсоқоллари, имомлари, отинойилар ёшларга, нотинч оила аъзоларига алоҳида эътибор қаратишлари лозим деб ўз сўзини якунлади,Турсунов. Шундан сунг Суз 9229 харбий кисм командири берилди.
Сўзга чиққан Фарғона туман 9229 харбий қисм “I” бўлинмаси бошлиқ ўринбосари Н.Каримов ўз сўзида ушбу худуддда чегара бузиш холатлари содир этилмокда. Бир неча бор огохлантиришга қарамай, қанча фуқароларни бу ишдан фуқароларни қайтариб бўлмагани ачинарли холат эканлигини алохида такидлади.Фаоллар қатнашаётганидан фойдаланиб яна бир бор огохлантираётганини айтиб хар бир ота-она ўз боласига эьтиборли бўлиб уни назорат қилишларини сўради. Агар чегара худудига чиқса ёки қонунда тақиқланган фаолият билан шуғулланса қаттиқ чора кўрилиши хақида огохлантириб ўз фикрини якунлади.

Йиғилиш кун тартибидаги масала юзасидан сўз 7-мактаб маънавият ва маърифат ишлари директор ўринбосари Ў.Каттаевага берилди. У ўз сўзида бугунги кунда катталар билан ёшлар ўртасида бир оз масофа борлигини, ёшлар эса катталар меҳр-муҳаббатига доимо суянишини сўзи аввалида таъкидлади. Психологлар таъбири билан айтганда ҳар қандай шароитда ҳам ота-она фарзандига бир кунда бир маротаба уни яхши кўришини, у билан фахрланишини айтиши керак. Ўйлайманки ҳар бир ота-она фарзандини яхши кўришини дилдан ҳис қилса ҳам фарзандига ҳар куни айтмайди. Ваҳолангки, меҳр билан айтилган ҳар қандай сўз ўз қудратига эга. Ўқувчиларимизнинг давомади ,кийиниш маданияти, фарзандларимиз келажагига бепарволикка йўл қўймаслик тўғрисида гапириб ўтди. Бу ишларни амалга оширишимизда жамоатчиликнинг ҳам ўрни катта бўлади. Шундай экан бундай салбий холатларни олдини олиш мақсадида ҳаммамиз ҳамжиҳатликда тушунтириш ишларини олиб боришимиз лозим бўлади деб ўз сўзига якун ясади Ў.Каттаева.


Юқоридаги масала юзасидан 7-мактаб директори Х.Мадрахимов, маҳалла маслаҳатчиси Ё.Эрданова, махалла оқсоқоллари, маҳалла отинойиси О.Мамаюсуповалар ҳам ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар ҳамда аёлларимизга Мустақиллик йилларида давлатимиз томонидан яратиб берилаётган шарт-шароитлар ва қулайликлар ҳақида аҳоли ўртасида тарғиб қилиб бориш шу ерда ўтирган махалла отиниойларини ва махалла фаолларни вазифаси эканлигини таъкидлади.

Download 312 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish