Фарғона тумани ИИБ
бошлиғи подполковник
Қ.Ғ.Ўринбоевга.
Фарғона тумани Дехқонобод
м.ф.й Миндон кўчаси 223
уйда яшовчи 01.06.1963 йилда
туғилган Ахмадалиева
Мухаббатхон Толиповнадан.
Тел 91-120-81-63
ТУШУНТИРИШ ХАТИ
(Тушунтириш хатини компиютер ёрдамида крил алифбосида ёзиб олинишига қарши эмасман)
_____________М.Ахмадалиева.
Менга берилган саволларга қуйдагича жавоб бераман. Юқорида кўрсатилган манзилда ойла-аъзоларим билан бирга яшайман. Миллатим ўзбек, маълумотим ўрта махсус, муқаддам судланмаганман, ойлалиман 2 (икки) нафар фарзандим бор, хозирда якка тадбиркорлик ишлари билан шуғилланаман. Мен наркалогия диспансери ёки рухий касаликлар шифохонасида рўйхатда турмайман.
Мен махалламизда жойлашган 56 сонли МТТга набирам Мўнисахони тарбиялаш учун берганман. Мени бўш вақтим бўлган вақитда ушбу 56 сонли МТТга кириб МТТ фаолиятларини қандай олиб борилаётганлигини, хамда болаларга яратиб берилган шароитларни назорат қилиб тураман. Бунга сабаб мен МТТда тахсил олаётган болаларни ота-оналари томонидан ота-оналар фаоли бўлиб сайланганман. Мен МТТ иш фаолияти ва ушбу МТТ рахбари М.Рустамовани ноқонуний харакатлари юзасидан туман ва вилоят рахбарларига мурожаат қилганман. Хозирда мени ушбу мурожаатларим кўриб чиқилмоқда. Мен 2019 йил декабръ ойи давомида ва шу вақтгача бўлган вақт оралиғида бирор маротаба хам 56 сонли МТТга кириб ушбу ерда рахбарлик қилиб келаётган Рустамова Мавлуда Хабиловнани ишчи ходимлари олдида тухмат гаплар гапириб ёки бўлмаса уни шаъни ва қадр қимматини камситувчи сўзлар айтиб ўз хизмат фаолиятини олиб боришига тўсқинлик қилмаганман. Мен 56 сонли МТТ рахбари М.Рустамовани иш фаолиятидаги камчиликлар юзасидан унга синглим сиз бундай иш фаолияти олиб борманга кўпчилик ота-оналар сиздан норози бўлаяпти, сиз бундай ишларингизни давом этирсангиз сизни бу ерда ишлатмайман деб насихат қилганман. Мен 56 сонли МТТга доимий равишда м.ф.й раиси Шавкатжон, Халимахон, махалла фаоли Исмоил ака, Олимжон, Қодиржон, исимли фуқаролар билан бирга кирганман. Мен МТТ рахбари М.Рустамовани хақорат қилиб иш фаолиятига тўсқинлик қилиб унга қаршилик қилиб тухмат қилмаганимга гувох манашу инсонлар. Мен тахминан 2020 йил январъ ойларида М.Рустамовани турмуш ўртоғи Баходиржонга қўнғироқ қилиб вақти бўлса кўришишлигимизни унда бир оғиз гапим борлигини айтдим. Шундан сўнг М.Рустамовани турмуш ўртоғи Баходиржон билан Чимён қишлоғи марказида кўришдик. Шунда мен Баходиржонга турмуш ўртоғи М.Рустамовани 56 сонли МТТда олиб бораётган иш фаолияти бизни қониқтирмаётганлигини, ушбу холатлар юзасидан тегишли идораларга мурожаат қилганлигимизни айтдим. Баходиржон менга опа Сизга мени турмуш ўртоғим Мавлудахони жойи керакми деб айтди. Мен эса Баходиржонга ука менга хеч кимни жойи керак эмас мени у ерда ишлатедигон қариндошим йўқ деб жавоб бериб у ердан кетиб юбордим. Хозирда 56 сонли МТТ рахбари турмуш ўртоғи Усмонов Баходир Усмон ўғли мени турмуш ўртоғи Рустамова Мавлуда Хабиловнага нисбатан қилган харакатларимдан норози бўлиб ёзган аризасидаги бирорта важлар ўз тасдиғини топмади. Бу билан фуқаро Усмонов Баходир Усмон ўғли мени шаъним ва қадр қимматимни камситиб уйдирма гаплар билан менга тухмат қилди. Шу сабабли сиздан менга тухмат қилган Усмонов Баходир Усмон ўғлига нисбатан қонуний чора кўришлигингизни сўрайман.
Do'stlaringiz bilan baham: |