Гулшан қишлоқ фуқаролар йиғинида ўтказилган


Юқоридагиларга кўра йиғилиш қарор қилади



Download 312 Kb.
bet20/21
Sana25.02.2022
Hajmi312 Kb.
#296707
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   21
Bog'liq
Йиғилиш баёни жиноят Нурбек(2)

Юқоридагиларга кўра йиғилиш қарор қилади.
1. Маҳаллада жиноятчилик ва нохуш ҳолатлар содир этилишини олдини олиш мақсадида тушунтириш ишлари олиб бориш маҳалла фаоллари зиммасига юклансин.

2. Махаллада жиноятчилик ва нохуш холатларни олдини олиш, уларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириб бориш мақсадида турли мавзуларда давра суҳбатлари, йиғилишлар, соҳа вакиллари билан учрашувлар ўтказиб бориш маҳалла фуқаролар йиғини зиммасига юклансин.


3. Юқоридаги қарорлар ижросини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман.


Йиғилиш раиси: М.Сурматова
Йиғилиш котиби: Ё.Эрданова.

Гулшан қишлоқ Бой махалла махалла фуқаролар йиғинида ўтказилган фаоллар йиғилиш


БАЁНИ.
14.10.2017 йил Бой махалла м.ф.й
КУН ТАРТИБИДА:

1.Махаллада аёллар ва ёшлар ўртасида жиноят ва нохуш холатлар содир этилишини олдини олиш тўғрисида


Қатнашдилар: Боймахалла махалла фуқаролар йиғини раиси, М.Сурматова,
Фарғона туман хоким ўринбосари хотин қизлар раиси
О.Раимжонова Фарғона туман Чимён тиббиёт коллежи хотин-
қизлар қўмитаси раиси М.Орипова,
махалла маслахатчиси Ё.Эрданова,
ИИБ профилактика инспектори А.Турсунов.
Таклифқилинди: маҳалла оқсоқолари,отинойлари ва дастурхончилари, жами:27 нафар

Йиғилишни махалла фуқаролар йиғини раиси М.Сурматов очди ҳамда бугунги кун тартибига қўйилиб, мухокама қилинаётган масала бугуннинг долзарб мавзуси эканлигини айтиб ўтди. Ҳозирги кунда асосан аёллар ва ёшлар ўртасида жиноятчилик ҳолатлари кучайиб бораётганлигини гапириб, бундай жиноятчиликни олдини олиш борасида махаллада аёллар ўртасида тушунтириш ишларини олиб бориш зарурлигини таъкидлади. У ўз сўзида ёш оилалар ўртасида арзимаган оилавий мажоролар сабаб, аёллар ўртасида ўз жонига қасд қилиш ва аёлларимиз томонидан билиб билмай жиноятга қўл уриш ҳолатлари учраб турганлиги ҳақида алоҳида тўхталди. Бундай ҳолат юз бериши сезилса, дарров ахамият берилса, нохуш ҳолатларни олди олинса, мақсадга мувофиқ бўлар эди деди маърузачи. Шу билан бирга М.Сурматова йиғилиш иштирокчиларига умр инсонга бир маротаба берилиши, унинг қадрига етиб яшаш кераклиги, маҳаллаларда ҳеч ким эътибордан четда қолмаслиги, айниқса, вояга етмаган ёшлар онгига ҳаётдан завқланиб яшаш тўғрисидаги тушунчаларни сингдириб бориш ҳар биримизнинг кундалик вазифамиз бўлиши лозимлигини айтди. Аллоҳ томонидан инсонга берилган умрни том маънода фақат хайрли ва фойдали ишларга бағишлаб, ўзидан яхши ном қалдириш инсонга хос фазилат. Бу ердаги йиғилиш иштирокчилари мактаб ўқувчилари, ёш оила аъзоларига умрни бесамар ўтказмаслик, бўш вақлардан мазмунли фойдаланиш, оилага наф келтириш, дунёвий илм ёки бирон ҳунарни пухта эгаллаш фойдадан ҳоли эмаслиги ҳақидаги тушунчалар имомлар ва махалла отинойлари томонидан кенг тарғиб қилинса, нохуш ҳолатларни олди олинар эди деб ўз сўзни якунлади МФЙ раиси М.Сурматова..


Кун тартибидаги масала юзасидан сўз профилактика инспектори А.Турсуновга берилди. Сўзга чиққан профилактика инспектори А.Турсунов 10 октябрь 2017 йил куни Бой маҳалла МФЙ Бой маҳалла кўчаси 48-уйда яшовчи М.Мамажоновнинг вояга етмаган 20.02.2001 йилда туғилган қизи Моҳларой Ураимова кеч соат 19 30 лар чамасида ўз жонига қасд қилганлиги ва воқеа жойида ҳаётдан кўз юмганлигини айтди. Ёш қизни ўз умрига якун ясашига нима сабаб бўлди деган савол ҳар биримизнинг дилимиздан ўтиши табиий ҳол. Фарзанди бор ҳар бир инсон унинг келажаги учун қайғуради, келажаги учун барча шароитларни яратади. Оилаларда соғлом турмуш тарзи, маданият, маърифат бўлиши учун барчамиз бир ёқадан бош чиқариб, аҳоли ўртасида тарғибот-ташвиқот ишларини олиб боришимиз зарур. Токи ёшларимиз ўз келажакларига теран ва тетик нигоҳ билан қарашсин. Агар ота-она, маҳалла кўй, қўйингки, ҳар бир фуқаро бир-бирига эътиборли бўлганида балки, бундай ҳолат юз бермаслиги мумкин эди. Бугуннинг ёшлари энг бахтли ёшлар десам муболаға бўлмайди. Чунки оилада ҳам, давлатимиз томонидан ҳам уларга қулай шарт-шароитлар яратиб берилмоқда. Биздан фақат эътиборли бўлиш талаб этилади. Эътиборсизлик ва лоқайдлик ҳеч қачон яхшиликка олиб келмайди. Шундай экан маҳалладаги барча фаоллар, маҳалла оқсоқоллари, имомлари, отинойилар ёшларга, нотинч оила аъзоларига алоҳида эътибор қаратишлари лозим деб ўз сўзини якунлади А.Турсунов.
Йиғилиш кун тартибидаги масала юзасидан сўз Фарғона туман ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосари О.Раимжоновага берилди. У ўз сўзида бугунги кунда катталар билан ёшлар ўртасида бир оз масофа борлигини, ёшлар эса катталар меҳр-муҳаббатига доимо суянишини сўзи аввалида таъкидлади. Психологлар таъбири билан айтганда ҳар қандай шароитда ҳам ота-она фарзандига бир кунда бир маротаба уни яхши кўришини, у билан фахрланишини айтиши керак. Ўйлайманки ҳар бир ота-она фарзандини яхши кўришини дилдан ҳис қилса ҳам фарзандига ҳар куни айтмайди. Ваҳолангки, меҳр билан айтилган ҳар қандай сўз ўз қудратига эга.
Бу ишларни амалга оширишимизда жамоатчиликнинг ҳам ўрни катта бўлади. Шундай экан бундай салбий холатларни олдини олиш мақсадида ҳаммамиз ҳамжиҳатликда тушунтириш ишларини олиб боришимиз лозим бўлади деб ўз сўзига якун ясади О.Раимжонова.
Юқоридаги масала юзасидан маҳалла маслаҳатчиси Ё.Эрданова, маҳалла отинойиси О.Мамаюсуповалар ҳам ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар ҳамда аёлларимизга Мустақиллик йилларида давлатимиз томонидан яратиб берилаётган шарт-шароитлар ва қулайликлар ҳақида аҳоли ўртасида тарғиб қилиб бориш шу ерда ўтирган махалла отиниойларини ва махалла фаолларни вазифаси эканлигини таъкидлади.

Download 312 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish