Гулистон давлат университети



Download 2,42 Mb.
bet99/196
Sana14.04.2022
Hajmi2,42 Mb.
#550620
1   ...   95   96   97   98   99   100   101   102   ...   196
Bog'liq
portal.guldu.uz- БИЗНЕС РЕЖАЛАШТИРИШ (2) 070422115801

Ўзини қоплаш даври (РР) инвестициялар самарадорлигини баҳолашнинг энг тарқалган ва тушунарли кўрсаткичларидан бири ҳисобланади. Бизнинг амалиётда қўлланувчи «капитал қўйилмалар ўзини қоплаш муддати»дан фарқли ўлароқ, у фойдага эмас, балки ҳозирги қийматга келтирилган инвестиция маблағлари ва пул оқимларига асосланади. Ушбу кўрсаткич қуйидаги формула бўйича аниқланади:


ҚД = ИМ / ПОП

ёки

бу ерда:
ҚД – инвестиция лойиҳаси бўйича киритилган маблағларнинг ўзини қоплаш даври;
ИМ – инвестиция лойиҳасини амалга оширишга йўналтирилувчи инвестиция маблағлари миқдори (қўйилмалар киритиш вақти турлича бўлганда ҳозирги қийматга келтирилади);
ПОп – шу даврга тўғри келувчи ўртача пул оқими миқдори (ҳозирги қийматда). Қисқа муддатли қўйилмалар киритишда бу кўрсаткич 1 ой, узоқ муддатли қўйилмаларда эса 1 йил деб қабул қилинган.
Мисол. Юқорида кўриб чиқилган инвестиция лойиҳалари бўйича маълумотлардан фойдаланиб, уларнинг ўзини қоплаш муддатини топамиз. Бунинг учун биринчи навбатда ҳозирги қийматдаги ўртача пул оқими миқдорини аниқлаймиз. «А» лойҳаси бўйича: 8758:2қ4379 долл. «Б» лойиҳаси бўйича эса мос равишда 8221:4қ2055 АҚШ долл. Ўртача йиллик пул оқими қийматини ҳисобга олган ҳолда «А» лойиҳаси бўйича ўзини қоплаш муддати 7000:4379қ1.6 га, «Б» лойиҳаси бўйича эса 6700:2055қ3.3 га тенг. Инвестиция лойиҳаларини «ўзини қоплаш даври» бўйича солиштириш «А» лойиҳасининг «Б» лойиҳасига нисбатан устунликка эга эканлигини кўрсатади («соф келтирилган даромад» ва «даромадлилик индекси» кўрсаткичлари бўйича солиштиришда бу унчалик сезиларли бўлмаган).
«Ўзини қоплаш даври» кўрсаткичини тавсифлашда шунга эътибор қаратиш керакки, бу кўрсаткич инвестициялар самарадорлигини башоратлашдан ташқари, инвестициялар ликвидлиги билан боғлиқ таваккалчилик даражасини аниқлашда ҳам қўлланиши мумкин (яхши биламизки, лойиҳани амалга ошириш даври қанчалик узоқ бўлса, инвестиция таваккалчиликлари ҳам шунчалик юқори бўлади). Бу кўрсаткичнинг камчилиги шундаки, у инвестициялар ўзини қоплаган даврдан кейин шаклланган пул оқимларини ҳисобга олмайди. Масалан, эксплуатация муддати узоқ бўлган инвестиция лойиҳалари бўйича олинган соф келтирилган даромад миқдори эксплуатация муддати қисқа бўлган инвестиция лойиҳалари бўйича олинган соф келтирилган даромад миқдоридан анча кўп бўлади.


Қисқа хулосалар

Инвестициялар самарадорлигини баҳолаш инвестиция қарорлари қабул қилиш жараёнидаги масъулият энг юқори бўлган босқичдир.
Инвестициялар самарадорлигини баҳолаш қанчалик объектив ва ҳар томонлама ўтказилганлигига киритилган капитални қайтариш ва компаниянинг ривожланиш суръатлари боғлиқ бўлади. Бунга эса баҳолашнинг замонавий усулларидан фойдаланиш ҳисобига эришилади.
Бизнес-режа самарадорлигини баҳолаш соф келтирилган даромад, даромадлилик индекси, ўзини қоплаш даври, ички даромадлилик нормаси каби кўрсаткичлар ёрдамида амалга оширилади.
Инвестиция амалиётида инфляция омили билан мунтазам ҳисоблашишга тўғри келади. Унинг вақт ўтиши билан пул маблағлари қийматини пасайтириб бориши, инфляциянинг (ўртача нархлар индексининг) ўсиши мос равишда пулнинг харид қилиш қобилиятини пасайтиришга олиб келиши билан боғлиқ.
Инфляцияни ҳисобга олган ҳолда инвестиция жараёнларида пул оқимларини тўғрилаш билан боғлиқ ҳисоб-китобларда иккита асосий тушунча – пул маблағларининг номинал ва реал (ҳақиқий) қийматидан фойдаланиш қабул қилинган.



Download 2,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   95   96   97   98   99   100   101   102   ...   196




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish