Универсал ошхона ғояси
Универсал ошхона ғояси келажакдаги ошхонанинг прототипи ҳисобланади. Мазкур прототип Род-Айленд Визайни мактабидан сотиб олинган эди. Бош ижрочи директор янги ошхона ғоясини ўрганиб чиққандан кейин, у Мэйтэг компаниясининг келажагини ифода эттиришда ёрдам беради деган хулосага келди. Сабаби, компаниянинг мақсади жихозлар компаниясидан ошхона масалаларида тўлиқ ечимларни таклиф қилувчи компания томон силжидан иборатдир. Мазкур дизайннинг асосий мавзуси овқат тайёрлаш жараёни босқичларини қисқартириш ҳисобланади. Талабалар илк бор овқат тайёрлаш жараёнида 400 га яқин босқични амалга ошириш кераклигини санаб чиқдилар. Ушбу рақам кейинчалик ошхона гарнитурлари ва анжомларини қайта жойлаштириш натижасида 100 гача камайтирилди. Универсал ошхонада, ошхона гарнитурлари хар хил баландликда, хажмда ва жисмоний талаблар мос холда ўзгартирилади. Улар инвдивидуал инсоннинг бўйи ва етиш даражасига қараб кўтарилиши ёки туширилиши мумкин. Идиш товоқ ювиш анжоми ишлатувчиларнинг ювилган идишларни тахлаш учун пастга қараб букилмасликлари учун ердан тепага кўтарилади. Духовка ғилдиракли арава мосламасига эга бўлиб, 30 фунтли куркани духовканинг ичидан кўтармасдан туриб балки тўғри аравага силжитиш ва аравани эса тўғри овқатланиш столига элтиб қўйиш мумкин. Мазкур дизайн ошхонанинг ижтимоий жихатини хам қўллаб қувватлайди. Турли баланликдаги анжомларнинг мавжудлиги турли жисмоний хусусиятларга эга инсонларнинг ошхонада мавжуд бўлишлар ва шу вақтнинг ўзида бир бирлари билан мулоқот қилишлари ғоясини илгари суради.
Ошхонанинг эстетик жихати мавжудлигини ҳисобга олиб, у турли хил уй усулларига мос келиши керак бўлади. Шунинг учун, Мэйтэг салохитяли истеъмолчи кўриб чиқадиган ошхонанинг хар хил кўринишдаги дизайнлар ва рангларга эга бўлган бир қанча эскизларни тайёрлаган. Амалдаги қўллаш синовига келадиган бўлсак, яъни ошхонадаги қачон таом тайёрланиши хақида фикрлар, Мэйтэг янги махсулот ишлаб чиқариш жараёни рахбарларининг фикрларига кўра эндигина бошланғич босқичида турибди. Ошхона бозор учун хали тайёр эмас, шунинг учун хам унинг қўллаш синовларига эътибор берилмаяпти. Мазкур анжом учун бозор талабани башорат қилиш осон иш эмас.
Махсулот бозорга илгари таклиф қилинмаганлиги учун, бир нечта ошхона гарнитур анжомлари борасидаги ғояларни яратиш хамда уни бутун мамлакат бўйлаб синаш учун хали эрта. Мазкур ошхона хозирги пайтда мавжуд ягона ғоя бўлиб турибди.
Хозирги вақтгача, баъзи фикрлар талаб сегментининг тахминларига караб шакллантирилган, яъни, сегментнинг ўсиш темпи қандай, ушбу ошхонага мос қандай альтернативалар мавжуд, ошхоанани қисмларга ажратиб ўрнатгандан кўра уни бутун ошхона сифатида ўрнатиш имкониятлари қандай ва хоказо.
Кейинги қадам янги универсал ошхона дизайнида уйғунлаштирилган ғояларни инсонларга тақдим этиш орқали уларни янги ошхона тизимини қўллашга жалб қилишдир. Одатдаги интервью 40 дақиқа давом этади. Сўров қилинаётган шахс ошхонанинг турли хусусиятларни бахолайди ва ўзига ёққан ва ёқмаган жихатларини тушунтириб беради. Мэйтэг ходими мулоқотни фақатгина кузатиб ва эшитиб боради.
Интервью қилинган шахс сотув хақидаги қарорини қабул қилгандан сўнг, ундан аналитик иерархия анжомини қўллаш сўралади. Бунда асосий эътибор мухандис томонидан ошхона прототипларини алмаштириш орқали истеъмолчи, қурувчи ва архитектор учун ошхонадаги қайси анжом унга қиймат яратади хақидаги маълумотни олишдир. Аналитик иерархия усули махсулотни ўз фойдали жихатларига кўра ажратади ва хар бир фойдалиликнинг нисбий мухимлигини туркумлаштирилган холда ўлчайди. Ушбу ахборот Мэйтэгнинг келажакдаги стратегияси учун жуда муҳимдир. Мухим деб кўрсатилган фойдалиликларни тахлил қилиш орқали Мэйтэг ўзининг янги махсулотларида унинг баъзи жихатларини акс эттириши мумкин, шунинг учун хам бозорга янги компонентларни тақдим этиш ва ахолини ўқитиш универсал ошхонанинг ишлаб чиқариш учун мухим хисобланади.
Ундан ташқари, Мэйтэг компанияси ошхонанинг нарх хажмини аниқлаш мақсадида бошқа сохалардаги қимматли анжомлар хақидаги аналог кўринишдаги ахборотни ишлатади. Масалан, Форд компанияси икки ўриндиқли тандерберд моделини таклиф қилди ва унинг тахминларига у 35,000 автомобилни $30,000 дан то $40,000 гача нарх оралиғида сотишни мўлжаллаштирилган. Ушбу маълумот Мэйтэг компанияси учун ахборот нуқтаси сифатида хизмат қилади, ва у махсулотни қайси нарх оралиғида ишлаб чиқаришни белгилаб беради.
Кўриб чиқилаётган омиллардан яна бири бошқа сотувчилар билан бутунлай янги кўринишдаги муносабатларни яратишдан иборатдир. Масалан, Мэйтэг қизил ёғоч ишлаб чиқарувчиси бўлмаганлиги учун, у янг хамкорлик турларини ишлаб чиқиши керак бўлдаи. Универсал ошхонани одатий жихоз сифатида қаралган, асосий мақсад истеъмолчиларга эстетик жихатларга асосланган махсулотнинг тугалланмас кўринишларини яратишдан иборатдир. Ушбу масалалар ошхона ғоясини синовдан ўтказиш пайтининг ўзида кўриб чиқилмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: |