11.2. Социал тараққиёт ва социал Ўсишнинг манбалари.
Француз социологи Эмиль Дюркгеймда социал тараққиёт щақидаги
\оя мещнат тақсимотига бо\лаб тушунтирилади. Ижтимоий ривожланиш,
унингча механик бирдамликка асосланган жамиятда мещнат тақсимотига
асосланган органик бирдамлик, щамкорлик жамиятига Ўтишдир. Дюркгейм
назариясида социал тараққиётни таъминловчи омил мещнат тақсимоти деб
қаралади. Мещнат тақсимоти сегментир жамиятнинг барщам топишига ва
органик бирдамликка асосланган жамиятга Ўтилишига имкон беради.
Мещаник бирдамлик - бирдамликнинг “жамоавий” типи бЎлиб, уни ташкил
этувчи индивидлар бир-бирларига Ўхшаш, улар бажарадиган ижтимоий
вазифалар щам бир хил, уларнинг шахсий хусусиятлари ривожланмаган
бЎлади. Дюркгейм фикрича, бу жамият индивидининг онги жамоа онгининг
оддий махсулидир, зотан, умумий, жамоавий онг бЎлиши механик
бирдамлик бЎлган жамиятнинг асосий белгисидир.
103
Жамият аста секин Ўзгара боради. Локал сегментлар чегараси бузила
бошлайди, чунки, турли хил ижтимоий алоқалар вужудга кела бошлайди.
Алоқа йЎллари ва воситалари ривожланади, ащоли тобора кЎпаяди,
шащарлар Ўса бошлайди, ащоли моддий ва маънавий зичлиги ошади ва
мещнат тақсимоти кенг тарқала бошлайди. Кишиларнинг онги тобора
табақалашаётган мещнат тақсимотига ва мураккаблашаётган ижтимоий
ташкилотга мос кела бошлайди. Дюркгейм назариясида ушбу вужудга
келадиган бирдамликнинг янги кЎриниши органик бирдамлик деб талқин
этилган.
П.Сорокин
бирнчилардан
бЎлиб
социомаданий
Ўзгаришлар
динамикаси назариясини ишлаб чиқди. Унга кЎра ижтимоий воқелик
Ўзгариши қонунли жараёндир. Муайян ижтимоий - маданий улкан тизимлар
(суперсистемалар) бир бирлари билан диалектик равишда алмашинади.
Муайян жамият щукмрон бЎлиб турган дунёқарашнинг “Ўтмаслашиб
қолиши” унинг бошқа дунёқарашга Ўрнини бЎшатиб беришга олиб келади.
Бу Ўз навбатида ижтимоий муассасалар ва нормаларнинг Ўзгаришига,
жамиятнинг тубдан Ўзгаришига олиб келади.
“Социал эволюция” ва “социал революция” социал ривожланишнинг
шакллари сифатида қаралиши мумкиин. Албатта, бунда ислощот (реформа)
Ўзгаришларини, инқилоб (революция) Ўзгаришлари йЎлидаги, уларга
бЎйсунадиган ривожланиш шакли деб қараш мумкин эмас. Жамият
ривожланишининг асосий, нормал йЎли - реформа, ислощотдир. Ижтимоий
ривожланиш субъектларнинг мақсадга мувофиқ фаолияти орқали рЎй
беради.
Англанган
эщтиёжлар
-
манфаатлар
бу
фаолиятни
щаракатлантирувчи кучлардир. Ижтимоий эщтиёжлар ва манфаатлар
қондирилиши учун социал жараёнлар бошқарилиши талаб этилади. Умумий
маънода бошқариш такомиллашган (биологик, техник, социал) тизимларнинг
фаолиятини таъминлаш учун, уларнинг дастур ва мқсадларини амалга
оширишга хизмат қиладиган функциядар. Социал бошқариш эса жамият
муайян тизимининг тартибланиши сақланиши , мукаммаллашуви ва
ривожланишини таъминлайди. Социал бошқариш жараёнининг асосий
босқичлари қуйидагилардан иборатдир: ахборатни йи\иш ва уни қайта
ишлаш; уни анализ этиш; тақсимлаш; мақсадга эришишга қаратилган
қарорнинг
ишлаб
чиқилиши;
режалаштириш,
дастурлаштириш;
лойищалаштириш кЎринишида умумий қарорни бажариш учун фаолиятни
ташкил этади; бу фаолиятни назорат этиш, кадрларни танлаш ва жой-жойига
қЎйиш билан биргаликда; фаолият натижалари щақидаги ахборотни тЎплаш
ва қайта ишлаш.
Социал бошқариш ижтимоий жараёнларни башорат қилиш, олдиндан
кЎра билишга асосланади. Башорат категорияси икки маънода
конкретлашади: олдиндан айтиб бериш (дескриптив, яъни тавсифлаш
маъносида) ва олдиндан кЎрсатма бериш (прескриптив, ундов, амр, буйруқ).
Зотан, социал бошқаришнинг асосий вазифаси кишилар субъектив
фаолиятининг объектив қонуниятлар талабларига мувофиқ келишига
104
эришиш, бу қонуниятлардан самарали фойдаланишдир. Социал бошқариш бу
маънода щам назарий, щам амалий фаолиятни Ўз ичига олади.
Социал тараққиёт ва социал Ўсишнинг асосий омилларидан бири
сифатида социал бошқариш талқин этилар экан, унинг қуйидаги шаклларини
айтиб Ўтиш мақсадга мувофиқдир: социал режалаштириш, лойищалаштириш
ва прогнозлаштириш.
Do'stlaringiz bilan baham: |