Гулистон давлат университети ―кимё ўҚитиш методикаси‖


Кимѐвий тажрибалар кўрсатиш



Download 0,66 Mb.
Pdf ko'rish
bet11/41
Sana23.02.2022
Hajmi0,66 Mb.
#149066
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   41
Bog'liq
kimyo oqitish metodikasi

Кимѐвий тажрибалар кўрсатиш. Тажриба ўтказишга яхши тайѐрланиб, техника 
хавфсизлигига алоҳида эътибор бериш лозим. Агар ўқитувчи ўз ишига эътибор 
билан қараса, кимѐ дастурида кўрсатилган тажрибаларнинг барчаси муваффақиятли 
чиқади. Пробиркада ўтказилган тажриба ўқувчиларни идрок қилишда қийинчиликка 


олиб келади. Шу сабабли тажрибаларни каттароқ пробиркада, колба, 
мензуркаларда кўрсатиш керак. Ўқитувчи тажриба қилиб кўрсатиш жараѐнида 
узоқдан яхши кўринмайдиган объектларни бутун синфни айланиб кўрсатиб 
чиқиши, айрим ҳолда тажриба объекти орқасига оқ қоғоз ѐки қора қоғоз қўйиб кўрсатиши 
керак. 
Кимѐвий масалалар. Кимѐда миқдорий масалалар, сифатга оид масалалар, 
кимѐвий тушунчалар, назариялар, қонунларга оид масалалар катта аҳамиятга эга. 
Миқдорий масалалар: моддаларнинг формулаларини тузиш, формулалар бўйича 
ҳисоблаш, кимѐвий тенгламалар тузиш, кимѐвий тенгламалар бўйича ҳисоблаш, 
эритмаларга оид ҳисоблаш. 
Сифатга оид масалалар: моддаларни билиб олиш, моддаларни тозалаш, моддани 
ҳосил қилиш, моддаларнинг классификацияси, кимѐвий тушунчалар, даврий қонун 
ва атомларнинг тузилиши. 
Ўқитиш ва тарбиялаш воситалари ўқувчиларни ўқитиш, тарбиялаш ва 
ривожлантириш 
мақсадида 
фойдаланадиган 
материал 
объектларнинг 
системасидир. Ўқитиш воситалари учта катта гуруҳга бўлинади: 
1.Ўқитувчилар учун қўлланмалар 
2. Мактаб кимѐвий кабинетининг жиҳозлари 
3. Кимѐ дарсликлари. 
Ўқитувчилар учун қўлланмаларда кимѐ ўқитиш жараѐнида тушунчалар 
ҳосил қилиш моҳияти, тасаввур ва тушунчалар ҳосил қилиш йўллари, 
тушунчаларни мантиқий таҳлил қилиш ва уларни ҳосил қилиш босқичлари 
ойдинлаштириб берилади. Кимѐ ўқитувчилари учун ҳамма вақт керак бўладиган 
қўлланма - ҳар ойда нашр этиладиган "Химия в школе", "Халқ таълими» 
журналларидир. 
Мактаб кимѐ кабинети — кимѐ фанини эффектив ўқитишга ѐрдам берадиган 
ўқув жиҳозлари, асбоб — реактивлар билан таъминланган махсус хонадир. Ҳамма 
ўқитиш воситалари каби мактаб кимѐвий кабинети ўқувчиларни ўқитиш, 
тарбиялаш ва ривожлантириш мақсадларига хизмат қилади. 
Кимѐвий кабинетига бўлган талаблар: 
1. Илмий - методик: кимѐвий кабинет кимѐ фанининг мазмуни, дидактика, 
психология, тарбиялаш назария талабларига жавоб бериши керак. 
2. Эрганомик, гигиеник ва техник хавфсизликни таъминлаш керак. 
3. Техник, технологик ва иқтисодий. Ишлатиладиган асбоб ва жиҳозлар содда, 
арзон, узоқ вақт давомига чидайдиган материаллардан бўлиши керак. 
4. Махсус. Кимѐ фанини ўқитишда ўзига хос бўлган воситалардан фойдаланиш 
учун махсус ўқув қуроллари. Ўқув жиҳозларининг системаси: 
1. Табиий объектлар: реактивлар, идишлар, асбоблар, минераллар, металлар 
тўплами ва бошқалар. 
2. Табиий объектларнинг тасвири: моделлар, макетлар, экран воситалари. 
3. Жадвал ва схемалар. 
4. Ўқитишнинг техник воситалари: кинофильм, диафильм, диапозитив, 
кодотранспарант, аудио — видеоѐзувлари, ўқитиш программалари, компьютерлар. 
Ўқитувчи дарсга тайѐргарлик кўришида унга махсус лаборант хонаси ѐрдам 
беради. Бу хона ўқитувчи ва лаборантнинг иш жойи бўлиб, у ерга ўқувчиларни 


кириши тақиқланган. Лаборант хонада тарқатувчи реактивлар, ўқитувчининг 
кутубхонаси, картотека ва ўқувчиларнинг дафтарлари туради. Бундан ташқари 
махсус сейфда учувчан ва заҳарли моддалар сақланади. 
Кимѐ дарсликлари маълум тартибда, кимѐ фанини ўзлаштириш жараѐнида 
материалнинг ўқувчиларга секин-аста қийинлашиб бориши назарда тутилиб 
тузилади. Дарсликда мавзунинг баѐн этилиши ўқитишнинг фаол усулларидан 
фойдаланишга, ўқитувчи раҳбарлиги остида тарбияловчи таълим жараѐнини 
амалга оширишга имкон беради. Дарсликнинг ҳар қайси боби охирида берилган, 
махсус танлаб олинган машқ ва масалалар таълим-тарбия жиҳатидан катта 
аҳамиятга эга.

Download 0,66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish