178
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ
ВАЗИРЛИГИ
ГУЛИСТОН ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ
«Ижтимоий-иқтисодий» факультет
«Иқтисодиѐт» кафедраси
“ТАСДИҚЛАЙМАН”
ГДУ ЎИ проректори
доц. Баракаев Н.Р.
________________
«___» ________2017 й.
«
СОЛИҚ ВА СОЛИҚҚА ТОРТИШ»
фанидан
И Ш Ч И Ў Қ У В Д А С Т У Р И
ОЛИЙ
ТАЪЛИМНИНГ
Билим соҳаси: 200000
- Ижтимоий фанлар, иқтисодиѐт ва ҳуқуқ
Таълим соҳаси:
230000
- Иқтисод
Таълим
йўналиши:
5230100
5231400
- Иқтисодиѐт
-Солиқ ва солиққа тортиш
Умумий ўқув соати:
72
Шу жумладан:
Маъруза машғулоти
Амалий машғулоти
Мустақил таълим
18
18
36
180
1.
Кириш
Ушбу курсда солиқ ва солиққа тортиш фанининг назарияси, предмети
ва
методи
кўриб
чиқилган
бўлиб,
мамлакатимизда
бозор
муносабатларининг юзага келиши ва қарор топиши билан уйғунлашган
ҳолда бозор иқтисодиѐтининг муҳим тушунчалари, категориялари,
таснифлари батафсил ѐритилган. «Солиқлар ва солиққа тортиш» фанининг
долзарблиги ва аҳамияти, мазкур ўқув фанининг таркибий тузилиши,
ўқитишнинг усул ва воситаларини танлашда таянилган концептуал
фикрлар,
коммуникациялар,
ахборотлар
берилиб,
сўнгра
лойиҳалаштирилган, ўқитиш технологиялари тақдим қилинган.
1.1.Ўқув фанининг мақсади ва вазифалари
Фанни ўқитишдан мақсад – талабаларда солиқ ва солиққа тортиш
назарияси, методи ва амалиѐти соҳасида чуқур касбий билимлар ва
зарурий ўқув малакасини шакллантиришдир.
Фанининг вазифаси – талабаларда: солиқ ва солиққа тортиш предмети
ва методи, унинг аҳамияти ва роли ҳақида чуқур билимга ва тасаввурга эга
бўлиш; солиқ ва солиққа тортишнинг назарий, услубий ва амалий
масалаларини ҳар тарафлама ўрганиш; Ўзбекистонда давлат солиқ ва
солиққа тортиш тизимининг ташкил этилиши, унинг «Ўзбекистон
Республикаси солиқ кодекси‖дан келиб чиқадиган вазифалари ва
ҳуқуқларини билиш; солиққа тортиш тизимининг моҳияти, тамойиллари,
дастур – услубий ва ташкилий масалаларини ўрганиш; солиқ турлари
ҳақида талабаларда тушунча ҳосил қилиш, юридик ва жисмоний шахслар
хақида маълумот бериш, норезидент шахсларни солиққа тортишнинг
алоҳида тизимини тушунтириш, солиқ солишнинг соддалаштирилган
тартибига ўтган корхоналарни солиққа тортишнинг ўзига хос
хусусиятлари билан таништириш, қатъий белгиланган солиқнинг
ставкалари ҳақида, қўшилган қиймат солиғи ва жисмоний шахсларнинг
даромад солиғининг ҳисобланиши тартиби бўйича кўникмалар ҳосил
қилишдан иборат.
1.2.Фан бўйича
талабаларнинг билимига, кўникма ва малакасига
қўйиладиган талаблар
“Солиқ ва солиққа тортиш” ўқув фанини ўзлаштириш жараѐнида
амалга ошириладиган масалалар доирасида бакалавр:
- солиқ ва солиққа тортишнинг назарий тушунчаларини; солиқ ва
солиққа тортиш
фанининг элементларини; солиқ тизимининг тамойиллари,
солиқнинг функциялари, ҳар бир солиқ тури бўйича солиқ тўловчиларини,
солиқларни ҳисоблаб чиқариш тартибини, солиқлар бўйича жорий этилган
181
имтиѐзларни, солиқ солишнинг соддалаштирилган тартига ўтган
корхоналарни солиққа тортиш тизимини
билиши керак.
- солиққа доир масалаларни ечиш; солиқ ставкаларини мустақил
ҳисоблаб чиқариш, Ўзбекистондаги солиқ тизими ва унда амалга жорий
қилинаѐтган солиқлар ҳақида билимга эга бўлиш, Ўзбекистон
республикаси солиқ кодекси билан танишиш, ҳар бир солиқ тури бўйича
имтиѐзларни қўллаган ҳолда солиқ базасини ҳисоблаш бўйича
Do'stlaringiz bilan baham: