Гулистон давлат университети
Иқтисодиёт кафедраси
БИЗНЕС РЕЖА
фанидан лаборатория ишлари учун
услубий қўлланма
Гулистон 2021
Мазкур услубий қўлланма – Бизнес режа фани бўйича 8 та лаборатория иш тавсифини ўз ичига олади. Ҳар бир лаборатория иши тавсифи, лаборатория ишининг номи, мақсади, ишнинг назарий асослари, қисқача назарий қисм, ишнинг бажарилиш тартиби, натижаларни ҳисоблаш формулалари ва назарий тайёргарлик давомида фойдаланиш тавсия этиладиган адабиётлар рўйҳатини ўз ичига олади.
Тузувчи: Иқтисодиёт кафедраси катта ўқитувчси Ш.Махмудов
Тақризчилар:
Иқтисод фанлари номзоди, доцент О.Сатторқулов
Иқтисод фанлари номзоди, доцент А.Мухаметов
Услубий қўлланма Иқтисодиёт кафедраси мажлисида муҳокама қилиниб, маъқулланган. (20___ йил “____ ” _________даги ____-сон қарори билан).
Мазкур услубий қўлланма Ижтимоий факультети услубий кенгашида кўриб чиқиб маъқулланган. (20___ йил «___» _______ октябрдаги ___-сон қарори билан).
Университет услубий кенгашининг 20____ йил «___» _________даги ___-сонли қарори билан нашрга тавсия этилган (баённома №___)
Мундарижа
Т/р
|
Фаннинг бўлими ва мавзуси, маъруза мазмуни
|
бет
|
|
Корхона фаолиятида бизнес режалаштириш
|
|
|
Корхонанинг бизнес режаси
|
|
|
Бизнес режанинг асосланганлиги ва ишончлилиги
|
|
|
Бизнес режада корхона ва корхона маҳсулотининг тавсифланиши
|
|
|
Корхонанинг маркетинг режаси
|
|
|
Ишлаб чиқариш ва ташкилий режа
|
|
|
Молиявий режа
|
|
|
Бизнес режанинг самарадорлигини баҳолаш
|
|
Кириш
Ўзбекистон Республикаси Олий таълим тизимида бугунги кунда ўқув адабиётларига алоҳида эътибор берилмоқда. Олий таълим тизимида ўқитиладиган фанлардан сифатли билим бериш учун турлича ёндашувлардан фойдаланилади. Бу ёндашувлар ўз навбатида фанларни ўқитишда фойдаланиладиган машғулот турларини шаклланишига олиб келади. Бу машғулот турларидан кўзланган мақсад турлича бўлиб уларни амалга оширишда турли усуллардан фойдаланилади.
Бизнес режа фанидан лаборатория машғулотлари - бу маъруза дарсларида ўрганилган қонун ва қонуниятлар турли режалаштириш жараёнларни ўрганишда қўлланилган усуллар, кўникмалар ва улар асосида чиқарилган хулосаларни амалиётда кузатиш орқали олган билимларини чуқурлаштириш, келгусида турли йўналишларда бизнес режани мустақил холда мавжуд техник иқтисодий асослаш ёрдамида тузиш, таҳлил қилиш, олинган натижаларни қайта ишлаш ва илмий асосланган хулосалар чиқариш кўникмаларини шакллантириш ҳамда илгари олинган билимларни бойитиш ва мустахкамлашга хизмат қилади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2001 йил 16 августдаги 343-сонли қарори билан тасдиқланган таълим йўналишлари ва мутахасисликлари классификаторида кўрсатилган жуда кўп таълим йўналишлари ва мутахассисликларининг ўқув режаларида лаборатория машғулотлари алохида ўрин эгаллаган. Чунки бу сохалар мутахасисликларидан назарий билимлардан ташқари, бу назарий билимлар асосида тажриба ишларини лойихалаш, тажриба қурилмаларини йиғиш, созлаш, ўлчовлар ўтказиш, ўлчов натижаларини қайта ишлаш хамда олинган натижаларни тахлил қилиш ва илмий асосланган хулосалар чиқариши тажриба ва куникмаларига эга бўлишлиги талаб қилинади. Кўриниб турибдики кадрлар тайёрлаш жараёнида лабаратория машғулотлари мухим ўрин тутади, чунки лаборатория машғулотларида талабалар кўникмалар ҳосил қилиш, амалдаги бизнес режалар билан танишиш, уларнинг тузилиши ва тузиш принциплари, уларни таҳлил қилишни ўрганадилар. Лаборатория машғулотларини сифатли ташкил этиш белгиланган лаборатория ишларининг услубий таъминотига боғлиқ. Бунда хар бир лаборатория ишини бажариш учун зарурий назарий билим, лаборатория кўникмасининг тузилиши ва унинг ишлаш принципи, лаборатория ишини бажариш кетма кетлиги ва олинган натижаларни қайта ишлаш бўйича кўрсатмаларни тўлиқ қамраб олган лаборатория иши тафсифини талабаларга тақдим этиш керак. Ҳар бир фан бўйича бажарилиши режалаштирилган лаборатория ишлари тафсифлари тўплами шу фан учун лаборатория ишлари буйича услубий қўлланма ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |