Jс=Sс – P
Мисол. Қуйидаги шартларга кўра қўйилманинг келажакдаги қиймати ва мураккаб фоиз суммасини ҳисоблаш зарур: қўйилманинг бошланғич қиймати - 1000 сўм. Фоиз ставкаси ҳар чорак учун 20%; инвестициялаш муддати – бир йил. Ушбу кўрсаткичларни формулага қўйиб, қуйидагига эга бўламиз:
Sс =1000 x (1+0,2)4=2074 сўм; Jс =2074-1000=1074 сўм.
Мураккаб фоизлар бўйича (Рс) дисконтлаш жараёнида пул маблағлари ҳозирги қийматини ҳисоблашда қуйидаги формула қўлланади:
Pс=S/(1+i)n.
Мос равишда дисконт суммаси (Dc) бу ҳолатда қуйидаги формула бўйича топилади:
Dс = S - Pс.
Мисол. Қуйидаги шартларга кўра бир йил учун пул маблағлари ҳақиқий қиймати ва мураккаб фоизлар бўйича дисконт суммасини топиш керак бўлсин: пул маблағларининг келажакдаги қиймати -1000 сўм; мураккаб фоиз бўйича фойдаланиладиган дисконт ставкаси ҳар чорак учун 20%. Ушбу кўрсаткичларни формулага қўйиб, қуйидагига эга бўламиз:
Pс=1000/(1+0,2)4 = 482сўм, Dс = 1000 – 482 = 518 сўм.
(1+i)n ва 1/(1+i)n кўпайтирувчилар мос равишда ўсиш кўпайтирувчиси ва мураккаб фоизларни дисконтлаш кўпайтирувчиси деб аталади. Математик усуллар билан аниқланган ўсиш ва мураккаб фоизларни дисконтлаш кўпайтирувчиларини ҳисобга олган ҳолда махсус жадваллар ишлаб чиқилган бўлиб, улар ёрдамида белгиланган фоиз ставкалари ва тўлов даври сони билан пул маблағларининг ҳозирги ёки келажакдаги қийматини аниқлаш осон бўлади.
Агарда бу жараёнда реал фоиз ставкаси ва кутилаётган инфляция суръатини ажратиб кўрсатиш мумкин бўлса, унда пул маблағларининг реал қийматини қуйидаги формулага асосан аниқлаш мумкин бўлади:
Sp= Р ((1+i)/(1+Tj))n.
Мисол. Қуйидаги шартларга кўра инвестиция қилинаётган пул маблағларининг келажакдаги реал қийматини аниқлаш лозим бўлсин: инвестиция ҳажми - 200 млн. сўм; инвестициялаш муддати - 2 йил; инфляцияни ҳисобга олган ҳолда фоиз ставкаси – йилига 30%; кутилаётган инфляция суръати йилига 20%. Ушбу кўрсаткичларни формулага қўйиб, қуйидагига эга бўламиз:
Sр = 200 х ((1+0.30)/( 1+0.20))2 =234,7 млн.сум.
Бизнес-режа ёки инвестицион лойҳанинг самарадорлиги кўрсаткичлари лойиҳа қарорларини техникавий, технологик ва ташкилий нуқтаи назаридан тавсифлаб беради.
Лойиҳа самарадолиги лойиҳанинг жалб этиладиган ҳамкорлар учун жозибадорлигини аниқлаш ва молиялаш манбаларини қидириш мақсадида баҳоланади13.
У ўз ичига қуйидагиларни олади:
лойиҳанинг тижорат самарадорлиги
лойиҳанинг ижтимоий (ижтимоий-иқтисодий) самарадорлиги
Ҳозирда республикамизда кенг қўлланиладиган кўрсатгичлар тизими қуйидагиларни ўз ичга олади:
соф келтирилган (дисконтланган) даромад, NPV - Net Present Value;
даромадлилик индекси, PI - Profitability Index;
ички даромадлилик нормаси, IRR - Internal Rate of Return;
ўзини қоплаш даври, РР - Payback Period
Do'stlaringiz bilan baham: |