Gulistan inter-district economic court



Download 90 Kb.
bet1/2
Sana30.06.2022
Hajmi90 Kb.
#719889
  1   2
Bog'liq
4-1201-2202-856 ҚҚС






GULISTON TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI


100097, Guliston shahri, Birlashgan kochasi, 7





GULISTAN INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT


100097, Gulistan, United street, 7

Tel: (+99867) 225-24-75, Fax: (+99867) 225-24-75 е-mail: i.guliston@sud.uz




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ


Гулистон шаҳри 2022 йил 24 май 4-1201-2202/856-сонли иш

Гулистон туманлараро иқтисодий суди судьяси Н.А.Абдуллаевнинг раислигида, судья ёрдамчиси Б.А.Бобожонова суд мажлиси котибалигида, аризачи вакили А.Б.Мамаятимов (2022 йил 25 апрелдаги 23-01233-сонли ишончнома асосида) иштирокида, аризачи Янгиер шаҳар Давлат солиқ инспекциясининг жавобгар YANGIYER-BREND-MASTER масъулияти чекланган жамиятининг банклардаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб қўйиш тўғрисидаги аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни Гулистон шаҳар Давлат солиқ инспекциянинг маъмурий биносида, очиқ сайёр суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни




А Н И Қ Л А Д И :

Аризачи Янгиер шаҳар Давлат солиқ инспекцияси (бундан буён матнда аризачи деб юритилади) Гулистон туманлараро иқтисодий судига ариза билан мурожаат қилиб, аризасида жавобгар YANGIYER-BREND-MASTER масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)нинг банклардаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб қўйишни сўраган.


Суд мажлисида аризачи вакили ариза талабларини қувватлаб, жавобгар
2022 йил март ойи учун қўшилган қиймат солиғи бўйича солиқ ҳисоботини белгиланган муддатда солиқ органига тақдим қилмаганлигини тушунтириб, аризани қаноатлантириб беришни сўради.
Иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар суд мажлисига келмади, шунингдек вакил(лар)и иштирокини таъминламади.
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 170-моддаси учинчи қисмига асосан иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин.
ИПКнинг 220-моддасига асосан суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган мазкур шахсларнинг келмаганлиги, агар суд уларнинг келишини мажбурий деб топмаган бўлса, ишни кўриб чиқиш учун тўсқинлик қилмайди.
Шу сабабли суд ишни жавобгар вакил (лар)и иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади.
Суд, аризачи вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ва суд муҳокамаси жараёнида тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра аризачининг аризасини қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси (бундан буён матнда СК деб юритилади) 111-моддаси учинчи қисмига кўра, юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш солиқ органи томонидан мазкур солиқ тўловчиларнинг (солиқ агентларининг) солиқ мажбуриятлари бажарилишини таъминлаш учун қуйидаги ҳолларда қўлланилиши мумкин:
1) ушбу солиқ тўловчи (солиқ агенти) томонидан солиқ органига молиявий ва (ёки) солиқ ҳисоботи бундай ҳисоботни тақдим этишнинг белгиланган муддати тугаганидан кейин ўн кун ичида тақдим этилмаганда;
2) солиқ тўловчи (солиқ агенти) томонидан солиқ органининг камерал солиқ текшируви натижалари бўйича талабномасига тушунтиришлар ва (ёки) тузатишлар белгиланган муддатда тақдим этилмаганда, шунингдек солиқ тўловчи томонидан солиқ органи талаб қилган ҳужжатлар тақдим этилмаганда;
3) солиқ текширувини ўтказаётган солиқ органларининг мансабдор шахсларини кўрсатилган ҳудудга ёки бинога (бундан турар жойлар мустасно) киришига тўсқинлик қилишда. Солиқ органи мансабдор шахсининг киришига тўсқинлик қилиниши унинг ўзи ва текширилаётган шахс томонидан имзоланадиган далолатнома билан расмийлаштирилади. Бундай далолатнома асосида солиқ органи банкдаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўхтатиб туради;
4) солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) ўзи кўрсатган манзилда йўқлигида.
Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақ бўйича операцияларнинг тўхтатиб турилиши банклар томонидан солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) барча ҳисобварақлари бўйича барча чиқим операциялари тўхтатиб турилишини англатади.
Солиқ тўловчиларнинг консолидациялашган гуруҳининг масъул иштирокчиси томонидан солиқ ҳисоботи бундай ҳисоботни тақдим этишнинг белгиланган муддати ўтгач ўн кун ичида тақдим этилмаган тақдирда, банкдаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор масъул иштирокчининг ёки ушбу консолидациялашган гуруҳ барча иштирокчиларининг операцияларига нисбатан солиқ органи раҳбари (унинг ўринбосари) томонидан қабул қилиниши мумкин.
Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақ бўйича операцияларнинг тўхтатиб турилиши фуқаролик қонунчилигига мувофиқ биринчи навбатда кўрсатилган тўловларга, шунингдек қонунчиликка мувофиқ ундирувга йўл қўйилмайдиган банклардаги ҳисобварақларга татбиқ этилмайди.
ИПКнинг 217-моддасига биноан суд банклардаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўхтатиб қўйиш билан боғлиқ ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш ваколатига эга.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, жавобгар томонидан 2022 йил март ойи учун қўшилган қиймат солиғи бўйича солиқ ҳисоботини белгиланган муддатда солиқ органига тақдим қилмаган. Шунингдек, аризачи томонидан жавобгарнинг шахсий кабинетига солиқ ҳисоботини солиқ органига тақдим қилиш учун юборилган хабарномаси жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Ушбу ҳолатлар аризачи томонидан жавобгарга юборилган хабарнома ва бошқа ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топади.
СКнинг 273-моддаси биринчи қисмига кўра, солиқ тўловчилар, агар ушбу бобда бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, солиқ ҳисоботини ўзлари солиқ ҳисобида турган жойдаги солиқ органларига ўтган солиқ давридан кейинги ойнинг йигирманчи кунидан кечиктирилмаган муддатда тақдим этишлари шарт.
СКнинг 212-моддаси учинчи қисмига биноан юридик шахснинг солиқ тўғрисидаги қонунчиликни бузганлиги учун жавобгарликка тортилишига мазкур ҳуқуқбузарлик содир этилганлиги факти солиқ органининг кучга кирган қарорида аниқланганлиги асос бўлади.
Жавобгар томонидан солиқ ҳисоботи белгиланган муддатда тақдим этилмаганлиги сабабли аризачининг жавобгарни банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларини тўхтатиб туриш тўғрисида қарори қабул қилиниб, жавобгарнинг банклардаги барча ҳисобварақлари бўйича барча чиқим операциялари ўн кунга тўхтатилган.
Шундай бўлсада жавобгар солиқ ҳисоботини тақдим этиш чораларини кўрмаган.
Шу сабабли аризачи судга ариза билан мурожаат қилиб, солиқ ҳисоботини белгиланган муддатда тақдим этмаганлиги сабабли жавобгарнинг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб қўйишни сўраган.
Юқорида қайд этилганларни инобатга олиб суд, аризачининг талабини асосли деб ҳисоблаб, аризачини аризасини қаноатлантиришни лозим топади.
ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Бироқ, Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуни 9-моддаси биринчи қисми 19-бандига биноан аризачи ва жавобгар - ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича давлат божи тўловидан озод этилганлиги ҳамда иш электрон шаклда шаклланганлигини инобатга олиб суд, давлат божи ва почта харажатини ундирувсиз қолдиришни лозим топади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 118, 170, 176-179, 220-222-моддаларини қўллаб, суд



Download 90 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish