Гранулалар. Гранулаларни ишлатишдан кузатиладиган мақсад. Грануляция усуллари.
Гранулаларни қуритиш.
Режа:
Гранула ифодаси. Донадорлашдан мақсад.
Гранулаларни ишлатилиши.
Таблетка ишлаб чиқаришдан мақсад.
Грануляция усуллари, уларни қиёсий таърифлаш.
Гранулаларни қуритиш усуллари. Ишлатиладиган асбоблар.
Грануладаги қолдиқ намликни аниқлаш усуллари ва уни таблетка ишлаб чиқаришиги аҳамияти.
Гранулалар ифодаси ва унга қўйиладиган талаблар.
Гранула ҳолида ишлаб чиқариладиган ТДВ га бўлган эҳтиёж.
"Қуруқ қиёмлар" ва уларни ишлаб чиқаришдан кузатиладиган мақсад.
Гранулаларни умумий ва хусусий технологияси.
ТДВ сифатида ишлаб чиқариладиган гранулалар номенклатураси.
Қисқача таърихий маълумот.
Таблетка дори турини ифодаси.
Таблетка дори турини ижобий ва салбий томонлари.
Таблеткани ишлатиш йуллари.
Таблетка машиналари.
Донадорлаш лотинча "granula", "донача" сўзидан олинган бўлиб, таблетка тайёрлаш жараёнида тахтакачлашни осонлаштириш учун массанинг ҳампадан бир меъёрида қолипга тушиб туришини таъминлаш ва сифатли таблетка олиш учун қўлланилади.
Донадорлаш (грануляция) қуйдаги усулларда олиб борилади:
Структуралаб донадорлаш
Ғалвирдан ўтказиб донадорлаш
Майдалаб донадорлаш
Брикетлаб, сўнгра майдалаш усули
Суюлтириб, сўнгра донадорлаш
Структурлаб донадорлаш. 1958 йилда АҚШ да Вурстер
томонидан таклиф этилган бўлиб, махсус асбобларда олиб борилади. Бу усул энг
замонавий, истиқболли бўлиб, унда нисбатан бир хил катта-кичикликдаги усти силлиқ донадор масса олиш имконияти бор. Бу усулни узлуксиз ишлайдиган, механизациялашган жараёнга ўтказиш мумкин. Бу усулни тушунтириш учун 1959 йилда таклиф этилган Вурстер асбобини келтириш мумкин (расм).
Асбоб цилиндр шаклига эга бўлиб, ишчи қисмига донадорлаш керак
бўлган масса тушиб туради. Юқори қисмидан катта босим остида боғловчи модда пуркалади. Асбобнинг элаксимон тубидан маълум ҳароратгача иситилган ва фильтралган ҳаво маълум босим остида юборилади. Модда заррачалари хавода муаллақ холда сузиб юриши натижасида "сохта қайноқ юза" хосил бўлади. Заррачалар боғловчи модда заррачалари билан кетма-кет тўқнашиб катталаша боради. Хосил бўлган доначанинг массаси берилаётган ҳаво зичлигини енгиб ўтгач, асбоб тубига тушади. Бирикиб улгурмаган майда заррачалар асбобнинг юқори қисмидаги циклонга дуч келади ва асбобнинг ишчи қисмига қайтарилади. Хозирги вақтда шу асосда узлуксиз ишлайдиган Н.И. Гельперин (1965 й) ва бошқалар таклиф қилган кўп танали асбоблар мавжуд.
Ғалвирдан ўтказиб донадорлаш. Бу оддий, қулай ва энг кўп қўлланиладиган усул бўлиб, намлаш билан донадорлаш хам деб аталади. Бу усул икки босқичда амалга оширилади: биринчи босқичда донадорлаш учун
мўлжалланган кукун олдиндан майдалаб, элаклаб аралаштирилган таблетка таркибига кирадиган толқонлар зеттасимонаралаштиргичда боғловчи моддалар билан намланади. Намлаш учун олинган боғловчи модда миқдори аралашмага кирадиган моддаларнинг хусусиятларига боғлик бўлади: 10- 30%, баъзан 40% ва ундан юқори бўлиши мумкин. Лекин намланган масса бармоқлар орасига олиб эзиб қўрилганда, ёпишиб қоладиган ва сочилувчан
бўлмаслиги керак.
Бир хил ва меъёрида намланган масса гранулятор асбоби (3-5 мм ли элак) орқали донадор шаклга келтирилади ва уни қуритгичларда маълум накмлик қолгунча қуритилади. Бу босқич намлаш йўли билан донадорлаш (влажная грануляция) дейилади.
Иккинчи босқич ёки қуруқ холда донадорлаш.
Биринчи босқичда
қуритилган масса қайта гранулятордан ўтказилади. Гранулятор тешикчаларнинг диаметри 1-3 мм ни, кўпинча 1,5-2 мм ни ташкил этади. Донадорлашни икки босқичда олиб борилишидан мақсад, донадорларган массанинг катталиги нисбатан бир хил бўлиўга эришиш, унинг тез ва бир меъёрида қуритилишини таъминлашдир. Шунинг учун қуритиш жара нидан сўнг майдалаш қийин бўлган ва бир хил қуришига халақит берадиган катта- кичик бўлаклар хосил бўлишининг олдини олиш имкониятига эга бўлган холларида биринчи босқичини тушириб қолдириш мумкин. Бу иқтисодий жихатдан самарали бўлганлиги учун хозирги кунда саноат миқёсида асосан шу усулдан фойдаланилади.
тешикчаларнинг диаметрини тўғри танлаб олиш технология
Қуруқ усулда донадорлаш учун ишлатиладиган гранулятор
жараёнинг
кейинги босқичлари, яъни массанинг сочилувчанлиги, сочилувчан зичлиги ва таблетка машинасининг бир меъерида ишлаши учун хал қилувчи омил хисобланади.
Гранулятор донадорлаш учун ишлатиладиган асбоб бўлиб,
электрюргич, деворлари маълум диаметрли тешиклардан иборат цилиндр, курукча ва қабул идишидан иборат.
Донадорланиши лозим бўлган масса цилиндр ичига тушиб туради.
Марказдан кечувчи куч таъсирида цилиндр деворига урилаетган массанинг унинг ичида айланиб турган куракча девор тешикчаларидан ўтишига ёрдам беради. Тешигдан ўтган донадорланган масса тўплагичга тушади. Бошқа принципда ишлайдиган гранулятор хам бўлиши мумкин. Масалан, гўшт қиймалагич асосида ишлайдиган шнекли гранулятор ва бошқалар. Нам усул билан донадорлашнинг энг асосий камчиликлардан бири қуриш муддатининг узоқ давом этиши, қуритгичлар ишлатилиши, бу жараёнида хар хил физик ва кимёвий ўзгаришлар рўй бериши мумкинлигидир.
Майдалаш билан донадорлаш. Таблетка тайёрланадиган дори мод далар донадор шаклдан катта бўлган тақдирда майдалаб донадорлаш усулитдан фойдаланилади.
Брикетлаш орқали донадорлаш. Тахтакачланаладиган масса олдин
катта куч билан брикет холига келтирилади. Сўнгра грануляторлар дан ўтказиб, маълум шакл ва катталикка келтирилади. Бу усулнинг афзалликлари: боғловчи моддалар талаб этилмайди, қуритиш жараёни бўлмаганлиги туфайли физик-кимёвий ўзгаришлар рўй бермайди. Бу мақсадда ишлатиладиган толқонлар аралашмасидан брикет хосил қилиш, уни майдалаш ва хосил бўлган гранулаларни катта кичикка ажратишга мўлжалланган қурилма истиқболи хисобланади. Курилмада толқонлар аралаштиргич орқали ўтиб, жўвалар орасида тахтакачланади, сўнгра майдалагичда майдаланиб , тебранма элакда идишда йиғилади. Қолган катта ва майда қисми яна тахтакачланишга узатилади.
"ХУТТ" фирмаси (Германия) бу мақсадда бошқа жараёнида ишлай диган қурилма таклиф қилди. Бу хам узлуксиз гранула тайёрлашга мўлжалланган бўлиб, иккита тишли дўмбира шаклидаги тахтакачлагичдан
иборат. Толқонлар мажбурий тарзда шнек орқали дўмбира оралиғидаги тешикларида тахтакачланиб, икки томонга қаламча шаклида ўтади. Махсус ўрнатилагн пичоқ ёрдамида кқламчалар кесилади ва керакли катталикда масса хосил бўлади.
Суюлтириш усулида донадорлаш. Бу усул 1958-1964 йилларда чет элларда тавсия этилган бўлиб, 1970 йилда Санкт-Петербург кимё- фармацевтика Олий билимгохида шу усул билан анестезин, амидопирин,
фенобарбитал ва бир неча мураккаб таблеткалар олиш бўйича номзодлик диссертацияси ёқланди (Эль-Банна Х.М.)
Бунинг учун уч оғизли думалоқ колбага дори модда солиб, термометр
ва аралаштиргич тушириб қуйилади. Колба сув ёки парафин хаммомига жойлаштирилиб, сузгунча қиздирилади. Суюлтирилган модда чинни косачаларга қуйиб совутилади. Қотишма майдаланиб, донадор шаклга келтирилади. таблетка қаттиқлигини таминлаш учун суюқликка қанд толқони қушиб, суспензия холига келтириб совутилади. Бу усул илмий ишларда қаттиқ дисперс тармоқ асосида таъсири узайтирилган таблетка тайёрлашда ишлатилмоқда.
Гранула тайёрлашда кейинги вақтларда аралаштириш ёки қуритиш жараёни биргаликда олиб бориладиган қурилмалар ишлатила бошланди.
Булар жумласига: марказдан қочиш кучига асосланиб
аралаштиргич-гранулятор, юқори тезликда ишлайдиган
ишлайдиган аралаштиргич
гранулятор киради.
Марказдан қочиш кучига асосланиб шлайдиган аралаштиргич гранулятор (расм) да боғловчи модда найча (1) орқали ротор (2) сатхига тушиб, уни қоплайди. Сочилувчан модда найча орқали марказдан қочиш кучига асосан суюкликка бориб ёпишади. Бунда аралашма махрутий (3) га урилиб тешикчалардан ўтади ва хаво оқими тўр (4) орқали кўрилманинг махрутийсимон қисмида тўпланади. Хаво эса ташқарига чиқади. Юқори тезликда ишлайдиган аралаштиргич-гранулятор (Англия ва Белгия фирмалари) остки қисми думалоқ герметик беркитилган ва ўта силлиқланган бўлиб, 2 та аралаштиргичи бор. Булардан бири (1) массани харакатга келтирилади, иккинчиси эса (3) нотўғри шаклдаги заррачаларнинг ишини одора қилиш имконияти бор. Бу қурилмалар иш жараёни тез кечади. Боғловчи модда аралаштиргичда (3) қуруқ аралашма билан аралашади. Тезликни танлаш билан гранулятнинг катта-кичиклигини таъминлаш мумкин. Тайёр махсулот эшикча (4) орқали тўплагич ёрдамида йиғиб олинади ва қуритишга берилади.
Гранулаларни силлиқлаш. Массанинг бир текисда ҳампадан матрицага тушиб туришини таъминлаш учун унинг сатҳи ғидир-будир бўлмай бир
текисда бўлиши керак. Бунинг учун махсус қурилмалардан фойдаланилади. Қурилма асоси ғидир-будир пластинкадан иборат бўлиб, у дақиқасига 400-1600 марта айланади ва 2 дақиқа етарли бўлади. Иш унуми соатига 20 тонна.
Гранулаларни қуритиш. Фармацевтика саноатида кўпроқ жавонли
қуритгичлар ҳамда аэрофонтан усулида ишлайдиган ҳар хил тузилишга эга
бўлган қуритгичлар. (СП, СГ) ишлатилади (- расм). Улар жавон кўринишда, икки қисмдан иборат бўлади. Остки қисми нам масса солинадиган сиғим - ғилдиракли бўлиб, жавон ичига киритилади ва устки қисмига зичлаб беркитилади. Устки қисмида нейлон, капрон каби мустаҳкам матолардан тайёрланган "Филтр енг" бўлади. Бу қурилма автоматик равишда ишлайди.
Белгиланган ҳароратда кучли ҳаво оқими асбобнинг остки қисмидан маълум босим билан берилади. Асбоб остки қисмининг туби баъзан ён
тарафлари тўрлардан иборат бўлиб, ҳаво улар орқали ўтади ва сиғимдаги массани кўтариб, муаллақ ҳолатга келтириб ушлаб туради. Масса "сохта қайноқ юза"да қурийди. Намланган ҳаво мато орқали ўтиб ташқарига чақариб юборилади. Майда заррачалар матода тутилиб қолади. Матодан ўтишини мўътадил таъминлаш учун вақти-вақти билан у автоматик равишда силкитилиб турилади. Белгиланган вақт ўтгач, асбоб автоматик
равишда тўхтайди. Бироз тингач, очиб қуриган масса олинади.
Тахтакачланадиган массанинг қолдиқ намлигини аниқлаш. Қуритиш жараёни ҳар бир масса учун ўзига хос бўлиб, маълум қолдиқ намликкача олиб борилади. Бу ҳар бир таблетка массаси учун кўрсатилган бўлиши керак. Масалан, бесалол учун 0,4 - 0,6%, диазолин учун 0,65 - 1,2%, фитин учун 8 - 10%, натрий ПАС учун 16 - 17% ни ташкил қилади (С.М.Маҳкамов, М.И.Мирзаева).
Таблетка тайёрланадиган массанинг қолдиқ намлиги меъёридан кам
бўлса, тахкамчланиш жараёни қийин кечади, ишқаланиш кўп бўлади, таблетка сифати яхши бўлмайди. Намлик меъёридан ортиқ бўлса, масса қайишқоқ бўлганлиги сабабли қолипга ёпишиши кузатилади, машинанинг ишлаш меъёри бузилади, таблетка сифатига салбий таъсир кўрсатади. Шунинг учун ҳар бир тахкачланадиган масса маълум миқдорда намлик сақлаши керак.
Қолиқ намликни Давлат Фармакопеясида кўрсатилган оғирликлар фарқи бўйича аниқланади. Бу усул содда бўлишига қарамай анча вақтни олади. Шунинг учун ҳозирги вақтда тез аниқлаш усуллари (эсперсс- метод)дан фойдаланилади. Амалда қўлланилаётган усуллардан бири Япониядаги "Кett" фирмаси чиқарган намлик ўлчагичи ёрдамида аниқлашдир (-расм). Бу усул оғирликлар фарқини аниқлашга асосланган
бўлиб, сезгир тарози асосида қурилган. 500 вт ли инфрақизил нур
тарқатувчи бир, икки ёки учта лампа иссиқлик манбаи бўлиб хизмат қилади. Тарознинг ўнг палласига 5 г қуритиладиган модда бир текисда ёйиб солинади. Чап томонига 5 г ли тош қўйилади. Ҳароратни назорат қилиб туриш учун тутқичга термометр ўрнанитлган бўлади. Лампа масса устига тўғрилаб мустаҳкамланади.
Қуритиш дараёнининг боришига қараб лампанинг юқори ёки пастга ҳаракатлантириб, ҳароратни оширишёки камайтириш мумкин. Намлик йўқолиши билан тарози даражасига ўрнатилган стрелка "0" нуқтадан юқорига кўтарилади. У рейтер ёрдамида мувозанат ҳолатига келтирилади. Қуритиш мувозанат ҳолатига келтирилган стрелка ўзгармай волгунча давом эттирилади. Шкала 20 даражага бўлинган бўлиб, рейтер тўхтаган сон
қолдиқ намликнинг фоиз миқдорини
кўрсатади. Бу жараён инфрақизил
нурлар таъсирида бўлганлиги туфайли жуда тез бажарилади.
Адабиётда гранулалардаги қолдиқ намликни Чижова асбобида; ултрабинафша нурлар ёрдамида дистилляцион усулда ва К.Фишер реактиви ёрдамида аниқлаш усуллари келтирилган. Лекин бу усулларни айрим камчилилари бўлганлиги учун амалиётда ишлатилмайди.
ТДВ СИФАТИДА ИШЛАБ ЧИҚАРИЛАДИГАН ГРАНУЛАЛАР. УЛАРНИ ТЕХНОЛОГИЯСИ ВА НОМЕНКЛАТУРАСИ
Гранула - лотинча "granum" деган донача, буғдойчани англатади.
Гранулалар тиббиётда икки мақсадда қўлланилади:
Сифатли таблетка олиш учун оралиқ маҳсулот сифатида.
Тайёр дори воситаси сифатида.
Гранулалар XI ДФ талабига мувофиқ стандартизация қилинади. Гранулалар ташқи кўриниши, ўлчамлари, парчаланиши таъсир этувчи моддаси орасидаги фарқ билан бахоланади. Гранулаларнинг ташқи кўриниши бир хил рангли бўлиб, ўлчами 3-0,2 мм оралиғида бўлиши керак. Катта ва кичик гранулалар орасидаги фарқ 5% дан ортмаслиги керак. Дори модда орасидаги фарқ +10% дан ортмаслиги керак. Парчаланиши таблеткага ўхшаш аниқланади. Агар фармакопеянинг хусусий мақоласида бошқа кўрсатмалар бўлмаса гранулалар 15 дақиқа давомида эриб кетиши керак. ТДВ стифатида ишлатиладиган гранулаларнинг ранги бир хил бўлиши керак,
агар хусусий мақолада бошқа кўрсатма бўлмаса.
Гранула дори турига бўлган эхтиёж йил сайин ортиб бормоқда, чунки мустақил Ўзбекистон Республикасини аҳолисининг яқин 50% ни болалар ташкил этади. Болаларга тайёрланадиган дорилар ўзини ташқи кўриниш, хиди, мазаси билан катталарникидан тубдан фарқ қилиши керак. Болалар дори тури иложи борича консервантсиз, термик стерилизация қилмасдан, асраб авайлайдиган технологияни қўллаш керак. Ҳозирги вақтда ривожланган мамлакатларнинг етакчи фирмаларида "қуруқ қиём" номи билан юритиладиган гранулаларнинг ишлаб чиқариш кенг йўлга қўйилган. Булар асосан болалар амалиётига мўлжалланган бўлиб, дориларни аччиқ маззаси ва ёқимсиз ҳидини корригентлар ёрдамида яхшиланган бўлади. Уларни гранула холида ишлаб чиқаришдан кузатиладиган асосий мақсад. препаратни турғунлигини таъминлашдир. Одатда "қуруқ қиём" ишлатишдан олдин янги қайнатилган ва совутилган сувда эритилади (идишдаги белгисигача етказилади). Эритилган қиём совутгичларда 7-14 кунгача сақланиши мумкин. Кўпинча "қуруқ қиёмлар" сахароза асосида тайёрланади. Уларга мисол қилиб: натрий этазол, амоксициллин, ампициллин,
цефалексин ва бошқаларни келтириш мумкин.
ТДВ сифатида ишлатиладиган гранулаларни умумий технологияси:
Дори ва ёрдамчи моддалар тешигини диаметри 150 мкм ли элак орқали ўтказилиб, яхшилаб аралаштирилади ва тозаланган сув билан мўтадил нам масса ҳосил қилинади. Массани мўтадиллиги қуйидагича текширилади: Массани икки бармоқ орасига олиб сиққанда бир бутун
бўлакча ҳосил бўлади, уни 10-15 см баландликдан ташлаб юборилганда
қўшиш керак бўлади. Агар масса бармоқларга ёпишса,
уваланиб кетмаслиги керак, агар уваланиб кетса яна боғловчи модда
демак боғловчи
модда меъёридан кўп қўшилган бўлади.
Сўнгра таёр массани патнусларга 2-3 мм қалинликда ёйиб, 40-50- 60 50 0С ҳароратда мўтадил қолдиқ намлик қолгунча қуритилади. Сўнгра тешигининг диаметри 3000-2000-1000 мкм ли элак орқали ўтказилади. Тайёр массани майда фракциядан тозалаш учун диаметри 200 мкм ли элак орқали эланади. Тайёр гранула тиббиётда ишлатишга рухсат этилган идишларга 40- 50, 60, 70, 80, 90, 100 гр қадоқлаб оғзи зич беркилади ва тегишли этикетка ёпиштирилади. Тайёр маҳсулот аналитик лабораторияга анализ учун топширилади. Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, болаллар амалиётида ишлатиладиган дорилар мутлақо микроорганизмлар сақламаслиги ва стерилл бўлиши керак. Шунга кўра "қуруқ қиёмлар" сифат ва миқдорий тахлилдан ташқари микробиологик тозалиги ҳам текширилади. Лабораториялардан ижобий жавоб олгандан сўнг маҳсулот омборхонага жўнатилади.
Гранула тайёр дори воситаларига мисоллар:
1. Уродан (Uradanum) Piperazini phosphatis - 2,5 қ
Hexamethylentetramini - 8,0 қ
Natrii benzoatis Litii benzoatis Natrii phosphatis
- 2,5 қ
- 2,0 қ
- 10,0 қ
Natrii hydrocarbonatis - 37,5 қ
Acidi tartarici Sacchari
- 36,5 қ
- 1,9 қ
Spiritus aethylici 96% - q.s.
Глицерофосфат грануласи (Granulae glycerophosphatis) Calcii glycerophosphatis - 10,0 қ
Natrii glycerophosphatis - 2,0 қ
Sacchari - 88,0 қ
Амидопирин грануласи (Granulae Amidopyrini) Amidopyrini - 1,67 қ
Sacchari - 97,5 қ Acidi citrici - 0,83 қ Aguae - 3,0 қ
Плантаглюцид грануласи (Granulae Plantaglucidi)
Plantaglucidi Sacchari
- 1,0 қ
- 1,0 қ
Spiritus aethylici 70% - q.s.
5. Фуразолидон грануласи (Granulae Furazolidoni pro infantibus)
Бу ҳам қанд асосида тайёрланади. Сириғ ёки кўкимтир-сарғиш рангли гранула, ўзига хос ҳидга эга. Белгиси бор флаконларда 50,0 г дан чиқарилади, ишлатишдан олдин янги қайнатилган сув билан белгисигача етказилади (100 мл гача). Бир шгача бўлган болаларга 4 мл дан, 1-2 ёшлиларга 4-5 мл дан, 3-4 ёшликка 6-7 мл, 5-6 ёшликка 7,5-8,5 мл дан берилади. Ишлатишдан олдин суспензияни яхшилаб чайқатиш лозим.
6. Болаларга мўлжалланган этазол натрий грануласи (Granulae Aethazoli Natrii pro infantibus)
Пушти рангли, ўзига хос ҳидли гранула. Флаконларда 60,0 г дан
чиқарилади, ишлатишдан олдин 30-40 500С ли сувда эритиб, 30 дақиқа вақти-вақти билан чайқатилади. Бир ёшгача бўлган болаларга 5 мл, 2 ёшга -
10 мл, 3-4 ёшга 15 мл, 5-6 ёшликга 20 мл ҳар 4 соатда бериш керак.
Антибактериал восита сифатида ишлатилади. Пневмонияда, дизентерияда, ангина, цистит ва ҳ.к.
ГРАНУЛАЛАРНИ ҲУСУСИЙ ТЕХНОЛОГИЯСИ
Уродан . (Urodanum). Олдиндан тегишли майдалагичларда алоҳида- алоҳида майдаланган, тешигини диаметри 50 мкмли элакдан ўтказилган модда зеттасимон аралаштиргичларда яхшилаб аралаштирилади. Сўнгра 96% спирт қўшиб мўътадил нам масса хосил бўлгунча аралаштирилади. Нам массани тешигини диаметри 3000 мкм ли элак орқали ўтказиб гранула холига келтирилади. Нам массани 40 50 0С хароратда мўътадил қолдиқ намлик (3%) қолгунча қуритилади. Сўнгра қуруқ гранула тешигини диаметри 200 мкм ли элак ёрдамида элаб, майда фракциядан тозалайди. Тайёр махсулот сифат ва миқдорий таҳлил учун лабораторияга берилади. У ердан ижобий жавоб олгандан сўнг, шиша идишларга ёки полиэтилен қопларга 100 г дан қадоқланади. Ишлатилиши: подагра, сурункали полиартрит ва буйрак касалликларни даволашда 0,5 стакан сувда бир ош қошиқ гранулани эритиб, кунига 3-4 марта берилади.
Тайёр маҳсулот сифатини текшириш.
Чинлиги. Эфир билан ишланган маҳсулотнинг эритмасидан эфир учирилади ва темир (III)-хлорид эритмаси қўшилганда оч сариқ рангли чўқма ҳосил бўлади (бензоат иони). Маҳсулот эритмасига торон эритмаси қўшилса сариқ ранг ҳосил бўлади (литий).
Маҳсулот эритмаси қиздирилиб, гексаметилентетраминни парчаланишидан ҳосил бўлган формальдегид учирилади. Қолдиқ Драгендорф реактиви билан қизил чўкма ҳосил қилади (пиеразин).
Миқдорни аниқлаш. . Гексаметилентетрамин - ёд-хлорометрик
усулда аниқланади. Унинг миқдори 7,2-8,8% бўлиши керак.
Пиперазин. Пикрин кислотаси ёрдамида чўктириб, оғирлик усулида аниқланади. Унинг миқдори 2,25% дан кам ва 2,66% дан юқори бўлмаслиги
керак.
Бензоат нейтраллаш
кислотасининг умумий миқдори эфирли ажратмадан усули билан аниқлаганда 3,6-4,4% бўлади. Қуритилган
иккиламчи натрий фосфат эса ФЭК да аниқланади. Унинг миқдори 9-11% бўлиши керак.
Гранула сифатини текшириш .. Тайёр маҳсулот ташқи қўриниши,
сувда парчаланиши ва таъсир этувчи моддаларнинг меъёри бўйича текширилади.
Плантоглюцид грануласи (Granulae Plantaglucidi). Зўлдирли
тегирмонда алоҳида-алоҳида майдаланган ва тешигини диаметри 150 мкм ли элакдан ўтказилган қанд ва плантаглюцид кукунлари икки куракчали зеттасимон аралаштиргичда яхшилаб аралаштирилади ва мўтадил нам масса ҳосил бўлгунча 70% cпирт солинади. Нам масса тешигининг диаметри 3000 мкм ли гранулятор орқали ўтказиб, пергамент қоғоз ёзилган патнисларга юпқа (2-3 м)м қилиб, ёйилади ва 40-600С ҳароратда қуритилади. Қуруқ масса қайтадан 3000 мкм ли элак орқали ўтказилади, сўнгра 200 мкм ли элак орқали элаб, майда фракциялардан тозаланади.
Тайёр маҳсулот намунаси аналитик лабораторияга юборилади. Ижобий жавоб олингандан сўнг бурама қопқоқли қўнғир рангли идишларга 50,0 г дан қадоқланади.
Сақланиши яхши беркитилган идишларда қўруқ жойда сақланади.
Ишлатилиши. Яллиғланиш ва мушакларнинг таранглиги сусайтирувчи восита сифатида ишлатилади. 0,5-1 чой қошиқдан кунига 2-3 мартадан овқатдан 20-30 дақиқа олдин чорак стакан сувда эритиб, берилади.
Тайёр маҳсулот сифатини баҳолаш.
Чинлиги. Маҳсулот таркибидаги полисахаридлар кислота иштирокида гидролиз қилиниб, хроматография усулида аниқланади. Маҳсулот эритмасига аммоний оксолат таъсир эттирилганида, оқ чўкма ҳосил бўлади (кальций).
Гранулалар сифатини текшириш. Тайёр маҳсулот ташқи кўриниши, сувда парчаланиши ва таъсир этувчи моддаларнинг меъёри бўйича текширилади.
Амидопирин грануласи (Granulae Amidopyrini). . Амидопирин, лимон
кислотаси ва қанд алоҳида-алоҳида зўлдирли тегирмонда майдаланади ва тешигини диаметри 150 мкм ли элак орқали ўтказиб, СТ-30 ёки икки куракчали зеттасимон аралаштиргичда яхшилаб аралаштирилади ва нам масса ҳосил бўлгунча тозаланган сув қўшилади ва аралаштириш давом этилади. Нам масса тешинининг диаметри 3000 мкм элак орқали ўтказилиб, гранула холига келтирилади. Нам масса 50-60 50 0С ҳароратда мўътадил қолдиқ намлик қолгунча қуритилади ва яна ўша элакдан ўтказилади. Тайёр маҳсулот 200 мкм ли элак орқали эланиб, чангдан тозаланади ва намуна лабораторяга берилади, у ерда ижобий натижа олинганидан сўнг бурама қопқоқли, қўнғир рангли шиша идишларга 60,0 г дан қадоқланади "Б" рўйҳатида сақланади. Сақланиш муддати 2 йил. Оғриқ қолдирувчи, ҳарорат туширувчи, яллиғланишга қарши восита сифатида болалар амилиётида ишлатилади.
Тайёр маҳсулот сифатини баҳолаш.
Чинлиги. Маҳсулот эритмасига темир (III)-хлорид таъсир эттирилса, ҳаво ранг эритма ҳосил бўлади ва у кислота таъсирида тўқ бинафша рангига ўтади (амидопирин).
Маҳсулот эритмаси кумуш нитрат таъсирида бинафша-хаво ранг ҳолсил қилади ва кул ранг чўкма беради (амидопирин).
Миқдорини аниқлаш. Аниқ тортиб олинган маҳсулот сирка
ангидридида эритилиб, кристалл бинафша индикатор иштирокида хлорат кислотаси билан титрланади. Амидопирин миқдори 1,50-1,83% бўлиши керак.
Гранулалар сифатини текшириш. . Тайёр маҳсулот ташқи кўриниши, сувда парчаланиши ва таъсир этувчи моддаларнинг меъёри бўйича текширилади.
ТАБЛЕТКАЛАР. ТАВСИФИ, ТАСНИФИ. ТАБЛЕТКА МАШИНАЛАРИ
Таблетка сўзи лотинча - "tabula" "тахта", "tabella" "тахтача" сўзидан олинган бўлиб, дорининг тахтакачланган туридир. Х1Х асрининг биринчи ярмидан бошлаб озиқ-овқат соноатида чойни сақлаш, ташиш ва ишлатиш қулай бўлган тахтакач шакли ишлаб чиқарила бошланди. Бу афзалликлардан дорихона шароитида катта хажмни эгаллайдиган дори турлари учун хам фойдаланиш мумлкинлиги аниқланди. Г.Я. Коганнинг маълумотига қараганда, дориларнинг таблетка холида ишлатилиши 1844 йилда Брокедон томонидан таклиф қилинган. Л.Ф.Ильин келтирган маълумотларга қараганда, таблетка дори турини биринчи марта Германияда 1874 йилда Розенталь таклиф қилган. Аслида Розенталь 1882 йилда эълон қилган мақоласида таблетка холида дориларни беришнинг сабаби ва ахамиятини изохлаган. Жумладан Розенталь таъбирича, доривор ўсимликларни таблетка холида чиқарилиши уларнинг хажмини камайтиради, турғунлигини оширади, ишлатилишини осонлаштирилади.
Шу даврларда дорихоналарда таблеткалар хусусий рецептларга биноан энг содда тахтакачлаш асбоблари ёрдамида тайёрланар эди. Шунга қарамасдан бу янги дори турига қизиқиш ва талаб кундан кунга ошиб борди.
Бу эса ўз навбатида таблетка тайёрлаш жараённинг аста-секин такомиллашувига, унинг сифатини яхшилаш учун керакли чораларни кўришига хамда дастгохларнинг механик усулида ишлашини таъминлайдиган тадбирлар қўлланишига олиб келди. Германия ва Швейцарияда XIX асрнинг охирларига келиб кўл кучисиз ишладиган дастгохлар таклиф қилинди.
Россияга биринчи марта шундай дастгох 1895 йилнинг 24 мартида
Швейцариядан келтирилди ва Санкт Петербург шахрида хозирги "Октябрь" ишлаб чиқариш бирлашмасига ўрнатилди. Бу сохадаги бўлган хамма маълумотларни тўплаб тартибга солган биринчи рус олими Л.Ф.Ильин 1900 йилда "Тахтакачланган дорилар тўғрисида ёки таблеткалар" мавзусида докторлик диссертациясини химоя қилди.
1910 йилда эса рус олими И.И.Будьзко "Кўзга ишлатиладиган таблеткалар" тўғрисида докторлик диссертациясини химоя қилган. Октябрь инқилобидан сўнг собиқ иттифоқда биринчи бўлиб 1962 йили С.М.Махкамов таблетка дори туридан номзодлик диссертациясини ёқлади. 1972 йилда Е.Е.Борзунов, 1980 йилда эса С.М.Махкамов "Таблетка дори турининг назарий ва амалий сохалари бўйича " докторлик диссертацияларини химоя қилдилар. Шу кунгача бу дори турига бағишлаб 40 дан ортиқ номзодлик ва 5 та докторолик диссертациялари ёқланди Бу изланишлар натижасида таблетка ишлаб чиқариш жараёнининг назарий ва амалий томонлари бойиди. ҳозир бу соха технологиянинг назарий томонидан энг пухта асосланган қисми бўлиб қолди.
Таблеткалар дозалаларга бўлинган дори моддалар ёки улар билан ёрдамчи моддалар аралшмасининг тахтакачланган қаттиқ дори тури бўлиб
ичиш, суртиш, тил остига, тери остига ва инъекция учун ишлатишга мўлжалланган бўлади. Бу дори тури тайёр дори воситалари ичида бир қанча афзалликларга эга бўлганлиги туфайли 80% дан ортиқроғини ташкил қилади. Йилига саноатимиз ишлаб чиқараётган таблеткалар миқдори тахминан 500 номда бўлиб 5 миллиард шартли қадоқни ташкил этади. Бу дори тури қуйидаги афзалликлари туфайли тез ривожланди:
Жараённинг тўлиқ механизациялашганлиги, иш унумдорлигининг
юқолорилиги, озодалиги.
Таъсир қилувчи модданинг аниқ дозаларга бўлинганлиги ва таблетка массасининг аниқлиги.
Муолажада, сақлаш ва ташишда қулайлиги.
Нохуш маза ва хидларни бирмунча камайтириш мумкинлиги.
Таъсири узайтирилган ва керакли аъзога мўлжалланган холда бўлиши мумкинлиги ва х.к.
Бу афзалликлар билан бир қаторга бу дори тури камчидиклардан
хам холи эмас:
Сақланиш натижасида эрувчанлиги ва парчаланувчанлигини камайиши.
Ёрдамчи моддалар ишлатилиши.
Хамда дори воситалардан таблетка тайёрлаш имкониятлари етарли ишлаб чиқилмаганлиги ва х.к.
Таблеткалар икки томони ясси, қабариқ ёки хошияли, цилиндр
шаклида бўлиб, диаметри 3 - 25 ммгача бўлиши мумкин. 25 ммдан ортиқ диаметрга эга бўлганлари шартли равишда брикет деб юритилади.
Баъзан таблеткалар қобиқли холда, таркибида захарли модда бўлган
таблеткалар эозин билан бўялган бўлади.
Ҳозирги вақтда тиббиётда турли хил таблеткалар ишлатилади, жумладан таъсири узайтирилган қайта ва кўп марта таъсир қилувчи таблеткалар - "ретард" ва "дурул"лар, қаттиқ дисперс асосли таблеткалар, сублингвал, микротаблеткалар ва х.к.лар. Таблекаларни қабул қилиш усулларига риоя қилинмаганда хар хил нохушликлар келиб чиқади. Шунинг учун уларни қабул қилишни қуйидаги усуллари тавсия этилади:
1. Бутунлигича қабул қилинадиган таблеткалар. Буларга усти қобиқли
таблеткалар, кичик массали, нохуш
хид ва мазали таблеткалар, оғиз таъсирин узайтирилган ва маълум хамда тери остига ишлатиладиган
бўшлигида сўрилиб таъсир қилувчи, аъзога таъсир этишга мўлжалланган таблеткалардир.
2. Олдиндан майдалаб ёки эритиб ичиладиган таблеткалар.
Таблетка тайёрланадиган машиналар. Таблетка тайёрланадиган машиналар ишлаш жараёни бўйича эксцентрикли ёки зарб билан ишловчи ва ротацион ёки револьвер гурухларга бўлинади. Улар учта асосий қисмдан: характлантирувчи, узатувчи ва иш бажарувчи созламалардан ташкил топган бўлади. Машинанинг бошқа қисмлари юқоридагиларнинг мақсадга мувофиқ равишда автоматик ишлашини таъминлайди.
Зарб билан ишлайдиган машиналар. Бу машиналар тузилиши содда
бўлиб, иш бажарувчи созламаси қолип, остки ва устки пуансонлар вахампадан иборат. ҳампанинг иш жараёнига қараб, бу турдаги машиналар бошмоқли ва сирпанғичли бўлиши мумкин.
Колип махсус пўлатдан тайёрланган цилиндрсимон қисм бўлиб,унда
бир ёки бир нечта ўта силлиқланган тешикчалар бўлади. Қолип тахтакачлаш лозим бўлган моддаларни ўлчашга ва шакл беришга мўлжалланган. µолип таблетка тайёрлайдиган машинанинг столига махсус бурама михлар ёрдамида махкамлаб қўйилади. Бунда қолип юзаси стол юзасига мос бўлиши ва хампа харакатига халақит бермаслиги керак. Қуйи пуансон бир ёки бир неча цилиндр шаклидаги ўта силлиқланган ясси ёки ботиқ юзага эга бўлиб, қолипнинг тубини ташкил этади. Иш дараёнида пастки пуансон қолипда юқорига ва пастга харакат қилади. Қолип ичидаги тешикча хажми пуансоннинг тушиш даражасини мослаш билан белгиланади. Пуансон қолип ичидаги тешикча бўйича стол юзасигача кўтарилиб, тахтакачланган таблеткани итариб чиқаради, сўнгра бошмоқ таблеткани туртиб туширади ва қолип тешиги яна тахтакачланадиган модда билан тўлдирилади.
Юқори пунсон бир ёки бир неча цилиндр шаклидаги ўта силлиқланган ясси ёки ботиқ юзага эга бўлиб, машинанинг эксцентрик мосламасига уланган бўлади (расм). Иш жараёнида у юқорига ва пастга харакат қилади. Пастга харакат қилиш вақтида қолип ичига кириб, моддани тахтакачлайди.
Таблетка тайёрлайдиган машиналарнинг босим кучи юқори пуансоннинг пастга (қолип ичига) қанчалик чуқур тушиш даражаси билан белгиланади. Бу эксцентрик ёрдамида амалга оширилади.
Хампа (бункер) - таблетка тайёрлаш учун мўлжалланган масса
жойлаштирилган мослама. Зарб билан таблетка тайёрлайдиган машиналарда хампа машина танасига ўрнатилган бўлиб, икки қисмдан иборат: харакатсиз қисми (масса сақловчи) ва характли (массани қолипга узатувчи) қисми - бошмоқ; сирпанчиқли таблетка машиналарида эса хампа стол бўйича сирпаниб олдинга ва орқага харакат қилади.
Иш дараёнида хампа ичидаги масса қаватланиб қолмаслиги учун унинг ичига аралаштиргич жойлаштирилган бўлади. Машинанинг хамма қисмлари мослаштирилган ишлаш тезлигига биноан хампа қолип тешикчаси устига
келиб, уни масса билан тўлдиради ва орқага қайтади. Сўнг тахтакачлаш ва тахтакачланган таблетка итариб чиқариш жараёни рўй беради. ҳампа навбатдаги келиб қолипни тўлдиришдан олдин таблеткани туртиб тўплагичга туширади. Бу жараён дақиқасига 80 мартадан ошмайди. Бу турдаги машиналар содда тузилган бўлганлиги учун оз миқдорда таблетка ишлаб чиқаришда лаборатория шароитида (илмий текшириш билимгохида) ишлатиш мақсадга мувофиқдир.
Камчилиги: ишлаб чиқариш унумдорлигининг юқори шовқин билан ишлаши, босим бир томонлама зарб билан
эмаслиги, бўлганлиги
туфайли таблетка сифатига путур етиши ва хавога чанг кўтарилиши.
РОТАЦИОН, РЕВОЛЬВЕР ТУРДАГИ ТАБЛЕТКА ТАЙЁРЛАЙДИГАН МАШИНАЛАР (РТМ)
Револьвер ёки ротацион таблетка машиналари мураккаб тузилишга эга бўлиб, қолиплар сони 10 дан 65 тагача бўлиши мумкин. Матрицалар столга доира бўлиб жойлаштирилади. Синхрон равишда қўйи ва юқори пуансонлар хам матрицалар билан харакатда бўлади. ҳампалар сони матрицалар миқдорига боғлиқ, улар битта, иккита ёки ундан ортиқ бўлиши мумкин, лекин амалда кўпинча иккита бўлади ва улар машина танасига қимирламайдиган қилиб, махкамлаб қўйилади. Ҳозирги вақтда 80 дан ортиқ
хар хил тузилишга эга бўлган шу турдаги машиналар мавжуд. Улар
қаторига юқори унумдорлик билан ишловчи, электрон қурилмалари билан жихозланган, маълум дастур асосида ишлайдиган машиналар киради. Бундай қурилмалар ёрдамида машинанинг ишлаш жараёнини бошқариб туриш мумкин. Жумладан таблетканинг массаси, босим кучи ва сифати текшириб турилади.
Идишлаш жараёни: пуансонлар қилдиракли пуансон ушлагичларга мустахкамланган бўлиб, юқори (копир) ва қуйи излари бўйлаб харакатланади.
Юқоридаги ролик босимни мослаштиришга пастки ролик матрица
тешикчаси хажмини, чуқурлигини белгилашга хизмат қилади. Пастки пуансон копирнинг энг қуйи нуқтасига юқоригиси энг баланд нуқтага келган вақтда қоли хампа остидан ўтиб, матрица тешиги масса билан тўлади. Шундан сўнг икки томонлама копир бўйича харакатланаётган пуансонлар аста секин массани тахтакачлайди. Сўнг пуансонлар секин аста кўтарила бошлайди. Шунда пастки пуансон тайёр таблеткани стол юзасига итариб чиқаради. Бу таблетка йиғувчи мослама ёрдамида қабул идишига тушади. Иш жапраёнида массанинг бир меъёрда тушишини таъминлаш ва унинг қаватланиб қолмаслиги учун хампа аралаштиргичлар билан жихозланган бўлади.
Бу турдаги машинанинг афзалликлари: Юқори унум билан шовқинсиз ишлаши, босимнинг икки томонлама бир меъёрида кўпайиб бориши, хампадан таблетка массаси тушишида қаватланиш йўқ даражада бўлиши ва х.к.
Камчилиги: машинанинг мураккаблиги, уни созлаш, ишчи қисмларини алмаштириш, бир турдан бошқа турга ўтказиш учун мутахассис талаб қилиши.
Таблетка тайёрланадиган машинанинг тахтакачлаш жараёнида бевосита иштирок этадиган қисмлари олий навли пўлатдан тайёрланган бўлиши керак. Чунки бу жараён мураккаб шароитда ўтади: кучли ишқаланиш натижасида қолиплар исиб кетиб кенгаиши, емирилиши,
занглаши, синиши мумкин. Керакли хусусиятга эга бўлган материал олиш учун пўлатнинг таркибига хар хил элементлар киритилади. Қайси элемент киритилаглигига қараб пўлат ёрилиқланади: у 8, 9 ХС, 12 ХН 2, ХВГ, ВК 16, Х6ВФ, ТБК ва х.к. Бунда элемен
Do'stlaringiz bilan baham: |