Градостроительные нормы и правила



Download 1,82 Mb.
bet38/53
Sana21.02.2022
Hajmi1,82 Mb.
#22298
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   53
Bog'liq
ШНК 2.08.02-09 Жамоат бинолари

Газ таъминоти
4.106. Табиий газда овқат тайёрлаш учун жиҳозлар ошхоналарда, ресторанларда, кафеларда, газакхоналарда ва маъмурий бошқарув органлари бинолари, идоралар, офислар, илмий-тадқиқот ташкилотлари, лойиҳа-конструкторлик бюролари, маҳалла турар-жой - фойдаланиш ташкилотлари, юридик ва банк муассасалари, санатория-курорт йўналишидаги муассасалар, дам олиш ва туризм, ҳаммом ва ҳаммом-соғломлантириш мажмуалари, кир ювиш хоналари, жисмоний тарбия – спорт бинолари ва иншоатларининг буфетларида рухсат этилади.
Киритиб қурилган, олд қисмига қурилган, том қисмига ва алоҳида қурилган иситиш қозонхоналарида газдан фойдаланиш мумкин, ертўла қисмда жойлашган қозонхоналар бундан мустасно.
Технологик мақсадлар учун асосий бинода ёки унинг олд қисмига жойлашган тиш даволаш поликлиникаларида марказлашган газ таъминотига рухсат этилади.
Жамоат овқатланиши, овқатланиш блоклари, ошхоналар, аптекалар, лабораторияларнинг ва бошқа асосий жамоат биносининг қўшимча хизматига киритиладиган марказий тайёрлаш хоналарида, ҳамда ахлат ёқиш учун печларда марказлашган газ таъминотига йўл қўйилади.
Жамоат биноларининг газ таъмини тизимларини КМК 2.04.08 га, ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давтехназоратида тасдиқланган газ хўжалигида хавфсизлик қоидаларига мос лойиҳалаш зарур.

1-ИЛОВА
Мажбурий.


Жамоат бинолари ва иншоатларининг асосий
функционал-типологик гуруҳлари рўйхати

Жамоат бинолари (иншоатлари) ва жамоатга мўлжалланган хоналарнинг рўйхати

Функцио­нал ёнғин хавфлилиги класси

1

2

1. ЎҚУВ-ТАРБИЯВИЙ ЙЎНАЛИШГА МЎЛЖАЛЛАНГАН, ЎРТА ВА МАХСУС ОЛИЙ ТАЪЛИМ, КАДРЛАР ТАЙЁРЛАШ БИНОЛАРИ




1.1. Барча типдаги мактабгача муассасалар,мактаб-интернатларнинг ётоқ корпуслари, жисмоний ва ақлий ривожланишида нуҳсонлари бор болалар учун махсуслашган ўқув-тарбиявий муассасалар

Ф 1.1

1.2. Умумтаълим муассасалари(мактаблар, академик лицейлар)

Ф 4.1

1.3. Ўрта махсус, касб-хунар таълими муассасалари – касб-хунар коллежлари*

Ф 4.1; Ф 4.3

1.4. Олий ва дипломдан сўнг таълим муассасалари, махсус кадрлар тайёрлаш муассасалари*

Ф 4.3

1.5. Махсуслаштирилган ўқув муассасалари (автомактаблар, аэромактаблар, аэро-клублар, мудофа ўқув юртлари)*

Ф 4.3

1.6. Мактабдан ташқари муассасалар (тўгараклар, студиялар, ижод уйлари, ёш техниклар станциялари, бадиий, мусиқа ва спорт мактаблари)

Ф 4.1

2. СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ, ИЖТИМОИЙ ХИЗМАТ КЎРСАТИШ ВА СОҒЛОМЛАНТИРИШ МУАССАСАЛАРИНИНГ БИНОЛАРИ




2.1.Стационари (касалхонаси) билан даволаш, тиббиёт марказлари

Ф 1.1

2.2. Амбулатория-поликлиника ва тип- соғломлантириш бинолари

Ф 3.4

2.3. Тиб-реабилитация ва коррексия ( стационарсиз) бинолари

Ф 3.4

2.4. Аҳолига ижтимоий хизмат кўрсатиш муассасалари ( стациона­рсиз)

Ф 3.4

2.5. Реабилитация муассасалари, стационари билан ижтимоий хизмат кўрсатиш марказлари, болалар учун васийлик муассасалари*

Ф 1.1

2.6. Сауна, бассейнлари билан соғломлантириш мажмуалари*

Ф 3.6

3. МАЪМУРИЙ ВА БОШҚАРУВ, ЮРИДИК, ҲУҚУҚНИ ҲИМОЯЛОВЧИ, МОЛИЯ-КРЕДИТ, ЛОЙИҲА ВА ИЛМИЙ ТАДҚИҚОТ, НАШРИЁТ БИНОЛАРИ




3.1.Бошқарув органлари, маъмурият, агентлик, фирма, бошқа ўхшаш муассасалари.

Ф 4.3

3.2. Ижтимоий бошқарув муассасалари - собеслар, меҳнат биржалари, бошқа ўхшаш муассасалар.

Ф 4.3

3.3. Молия-кредит ташкилотлари, банклар

Ф 4.3

3.4. Юридик ташкилотлар, судлар, прокуратуралар*

Ф 3.5

3.5. Ҳуқуқ ҳимояси ташкилотлари – ички ишлар бошқармалари, паспорт-виза, налог и таможня хизматлари, бошқа ўхшаш ташкилотлар.

Ф 4.3

3.6. Лойиҳа-конструкторлик ва илмий тадқиқот ташкилотлари (экспериментал ишлаб чиқариш махсус объектлари, махсус тажрибахоналар ва шунга ўхшашлар бундан мустасно.)*

Ф 4.3

3.7. Ахборот, таҳририят- нашриёт ташкилотлари (босмахона бундан мустасно)

Ф 4.3

4. МАДАНИЯТ, БЎШ ВАҚТ ЎТКАЗИШ, ТОМОШАГОҲ, ФУҚОРО ВА ДИН МАРОСИМЛАРИ, ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ-СПОРТ ОБЪЕКТЛАРИНИНГ БИНОЛАРИ




4.1. Томошагоҳ иншоатлар, мўлжалланганлиги турли томоша заллари

Ф 2.1

4.2. Очиқ ҳавода томоша иншоатлари

Ф 2.3

4.3. Клуб, студия, бўш вақт ўтказиш - ўйин-кулги муассасалари (томошабинлар залисиз)*

Ф 2.2

4.4. Кутубхоналар ва ўқиш заллари

Ф 2.1

4.5. Музейлар ва кўргазмалар заллари

Ф 2.2

4.6. Томашабинлар ўриндиғисиз жисмоний тарбия –спорт объектлари

Ф 3.6

4.7. Томошабинлар учун ўриндиқлари мавжуд спорт-томоша ва жисмоний тарбия-спорт объектлари

Ф2.1

4.8. Аҳоли қатнайдиган диний объектлар (мачитлар, сина­гоглар, черковлар)

Ф4.3

5. САНАТОРИЯ, ДАМ ОЛИШ ВА ТУРИЗМ, ВАҚТИНЧАЛИК ЯШАШ МУАССАСАЛАРИНИНГ БИНОЛАРИ




5.1. Мактаб-интернатлари ўқувчиларининг турар жой корпуслари в блоклари, болалар санаториялари ва оромгоҳларининг турар жой корпуслари

Ф 1.1

5.2. Санаториялар, санатория-профилакториялар

Ф 1.2

5.3. Дам олиш ва туризм муассасалари* (дам олиш уйлари, пансионатлар, дам олиш ва туристлар базалари)

Ф 1.2

5.4. Меҳмонхоналар, мотеллар, кемпинглар

Ф 1.2

6. ХИЗМАТ КЎРСАТИШ КОРХОНАЛАРИНИНГ БИНОЛАРИ
(савдо, умумовқатланиш, маиший, транспорт и туристик хизматлар)




6.1. Чакана савдо (майда улгуржи) корхоналари, савдо марказлари ва мажмуалари* (жумладан бозорлар ва бозорлар мажмуалари)

Ф 3.1

6.2. Умумовқатланиш корхоналари

Ф3.2

6.3.Маиший ва коммунал хизмат кўрсатиш, маросимларга хизмат кўрсатиш объектлари

Ф 3.5

6.4. Почта-телеграф, телефон алоқаси объектлари

Ф 3.5

6.5. Соғломлантириш, жисмоний тарбия-тренировка ва санитар-маиший хизмат кўрсатиш ( ҳаммом-сауна ва бошқалар) объектлари

Ф 3.6

6.6. Йўловчиларга хизмат кўрсатиш, транспорт ва туристлар агентликлари

Ф3.5

6.7. Ҳамма турдаги транспорт вокзаллари (аэровокзаллар, т/й вокзаллари, автовокзаллар и автостанциялар)

Ф 3.3

7. ЖАМОАТ ВА КОММУНАЛ ХИЗМАТ КЎРСАТИШЛАРНИНГ БОШҚА БИНОЛАРИ




7.1.Ёнғин депоси

Ф4.4

7.2. Кир ювиш бинолари

Ф5.1

7.3.Омборхоналар, китоб сақлаш, архив сақлаш бинолари

Ф5.2

Эслатма: 1. Ушбу илова кўрсаткичлари жамоат биноларини функционал-типологик гуруҳларининг келтирилган классификацияси доирасидаги объектлар, ҳамда кўп функцияли бинолар ва мажмуаларнинг лойиҳаланишига тадбиқ этилади.
Белгиланган "*" нишонли объектлар, кўрсатилган функсионал ёнғин хавфи рамкасидан ташқарига чиқиб кетадиган, кўп функция тизимига эга, бунга лойиҳа топшириғида аниқлик киритилади.
2. Функционал ёнғин хавфи класси бино ва иншоатларнинг ёнғин хавфсизлигини таъминлаш ШНК2.01.02 нормалари ҳисобга олган ҳолда келтирилган.

2*-ИЛОВА
Мажбурий

Download 1,82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   53




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish