Градостроительные нормы и правила



Download 1,88 Mb.
bet8/53
Sana13.06.2022
Hajmi1,88 Mb.
#662096
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   53
Bog'liq
ШНК 2.08.02-09 жамоат бинолари

Лифтлар


2.151. Йўловчи лифтларининг пастки даҳлиз сатҳидан энг тепа қават пол сатҳи орасидаги масофа (техник қават мустасно) 13.2 м ва ундан кўп бўлса, яъни 4 қаватдан баланд биноларда кўзда тутилади. Зарурият бўйича ногиронлар коляска-аравачаларида 2 - ва юқори қаватларга чиқишлари учун, ҳамда оширилган ва юқори камфортли талабларни таъминлаш учун 2 қаватли ва ундан юқори биноларда лифтлар қўлланилиши мумкин.
Касалхона лифтлари 2 қават ва ундан юқори даволаш-профилактика йўналишидаги биноларда, стационарларда, санатория корпусларида, ижтимоий ва реабилитация биноларида кўзда тутилиши шарт.
Бино ва иншоатларда йўловчи ва касаллар учун лифтлар бўлмаса коляска-аравачадаги ногиронлар қаватлардаги зарурий хоналарга чиқишлари учун махсус кўтариб-туширувчи қурилмалар назарда тутилиши даркор (ЎзР ногиронлар жамияти билан келишилган ҳолда).
Эслатма: Лифт кабинаси ўлчамлари ШНҚ 2.07.02 талабларига мос бўлиши керак ( ногиронларнинг коляска-аравачаси сиғиши ҳисобга олинган ҳолда).
2.152. Йўловчи лифтларининг сони ҳисоблаб аниқланади, аммо, қоида бўйича, иккитадан кам бўлмаслиги керак. Бинодаги битта йўловчи лифти (йўловчи ёки юк ташувчи) кабинаси бўйлама чуқурлиги 2100 мм дан кам бўлмаслиги керак, чунки одамни замбилда транспортировка қилиш зарурятида имконият бўлиши учун.
Агар ҳисоб бўйича бинода йўловчилар учун битта лифт етарли бўлса, иккинчи лифт юк ташишга мўлжалланиши керак. Юк ташувчи лифтлар технологик талаблардан келиб чиққан ҳолда кўзда тутилади.
Баландлиги 28 м дан юқори бўлган биноларда лифтлардан бири ёнғин ўчирувчи бўлинмани ташиш учун мўлжалланган бўлиши керак.

  1. Энг узоқ жойлашган хона эшиги олдидан йўловчи лифти эшигигача оралиқ масофа 60 м дан ошиб кетмаслиги зарур.

  2. Йўловчи лифтларидан чиқиш лифт холлари орқали лойиҳаланиши керак. Хона эшиклари, қоида бўйича, тўғридан тўғри лифт холларига қараб очилмаслиги зарур.

Лифт холлари кенглиги қуйидаги миқдорлардан кам бўлмаслиги шарт:

  • лифтларни бир томонлама жойлашувида – лифт кабинасининг бўйлама чуқурлигининг 1.3 баравари ( яъни 1.82 м ва ортиқ);

  • икки томонлама жойлашувида – кабинанинг энг кичик бўлган бўйлама чуқурлигининг икки баравари (яъни 2.8 м дан кам эмас ва қоида бўйича, 5 м дан кўп эмас.

Бўйлама чуқурлиги 2100 мм бўлган лифтлар олд қисми лифт холлининг кенглиги 2.5 м дан кам бўлмаслиги керак.
Баландлиги 28 м гача бўлган маъмурий-бошқарув йўналишидаги биноларда, агарда уларда келувчилар қабули назарда тутилмаган бўлса, лифтлардан чиқиш (иккитадан ошмаган) тўғридан тўғри зинапоя майдончасига бўлиши мумкин
( майдонча кенглиги 1.6 м дан кам бўлмаслиги керак).
Сақлашга ва қайта ишлашга мўлжалланган ёнувчан ашъёлар омборча хоналаридан тўғридан тўғри лифт холларига чиқиш кўзда тутилиши мумкин эмас.
Ёнғин тутуни киритилмайдиган зинапоя катакли биноларда лифт шахталарига ёнғин пайтида ҳаво бериш қурилмаси бўлиши шарт. Ушбу шахталардан чиқиш лифт холлари орқали бўлиб, бошқа хоналар ва ички йўлаклардан ёнғинга қарши 1- типли EI 45 бўлган перегородкалар, притворларига ўзи зич ёпилиб қолувчан 2-типли EI 30 бўлган эшиклар билан ажратилиши шарт. Бу ҳолда лифт шахтасида ёнғинга қарши эшик қўйилиши шарт эмас.
2.155. Цокол ва ертўла қаватларида лифт шахталаридан чиқиш ёнғинга қарши 1- типли EI 45 бўлган перегородкалар билан ажратилган холл ёки тамбур-шлюзларга бўлиши керак.
Холл ва тамбур-шлюзларнинг эшиклари ёнғинга қарши, притворларига зич ёпилиб қолувчан бўлиши шарт, лифт шахтаси томонидаги эшик ёнувчан ашъёдан бўлиши мумкин (ойналанмаган).
2.156. Лифтларнинг машина ва шахталари одамлар доимо бўладиган хоналарга ёндош бўлмаслиги керак.
Ўқув, илмий-текшириш йўналишидаги биноларда, даволаш ва амбулатория-поликлиника муассасаларида, қаердаки инсонлар учун комфорт шароит яратилиши керак бўлса, лифтнинг шахта ва машина бўлимларининг хоналари ва кўтариб-тушурувчи қурилмалари асосий хоналардан 6 м дан кам бўлмаган узоқликда жойлашган бўлиши керак.



Download 1,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   53




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish