Градостроительные нормы и правила


Жамоат овқатланиши корхоналари



Download 2,54 Mb.
Pdf ko'rish
bet55/209
Sana19.05.2022
Hajmi2,54 Mb.
#605018
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   209
Bog'liq
2.08.02-rus-uzb

 
Жамоат овқатланиши корхоналари
 
3.139.
 
Жамоат овқатланиши корхоналари ихтисослашуви бўйича фарқланади – 
ошхоналар, ресторанлар, кафелар, газакхоналар, кафетерийлар, барлар ва бошқалар;
сиғдираолишлик миқдори савдо (овқатланиш) залларидаги ўриндиқлар сони бўйича 
аниқланади; мавсумий сиғдираолишлик миқдорини ошириш ёпиқ террасалар 
(айвонлар), ободонлаштирилган очиқ майдонлар (тепа қопламали, тентли ва бошқалар) 
ҳисобига кўзда тутилади.
3.140.
 
Савдо ёки овқатланиш залининг майдони (овқат улашиш жойидан 
ташқари) залда бир ўриндиққа қуйидаги кўрсаткичларни ҳисобга олган ҳолда 


ШНК 2.08.02-09 стр 72 
ҳисобланади, м
2

-
ресторанларда 1,8, эстрада ва рақс майдончаси кўзда тутилса - 2,0; 
-
ошхоналарда ва умум типли кафеларда, корхоналарнинг ва олий ўқув 
юртларининг ошхонасида - 1,6-1,8; 
-
тезкор хизмат кўрсатувчи корхоналарда, барларда - 1,2-1,3(1,4); 
-
ўрта-махсус ўқув муассасаларидаги ошхоналарда - 1,3; 
-
мактаблар (интернат-мактаблар) ошхоналарида - 0,7-0,8; 
-
болалар соғломлантириш оромгоҳларидаги ошхоналарда - 1,0; санатория 
оромгоҳларида - 1,4; 
-
санатория пансионат ошхоналарида - 1,6-1,8; 
-
туристлар ва дам олиш базалари ошхоналарида - 1,4; 
-
даволаш ва стационарли ижтимоий муассасалар қошидаги ошхоналарда - 1,8, 
ногиронлар кресло-аравачаларида қатнайдиган залларда - 2,2-2,5. 
Эслатма: Махсуслаштирилган залларда ностандарт жиҳозлар қўлланилса, рақс майдони 
жойлаштирилишида майдон ва баландлик конкрет шарт-шароитлар бўйича ўрнатилади.
3.141. 
Овқатланиш корхоналарининг заллари баландлиги ҳар бир сиғдираолишлик 
миқдори бирлигига 4-5 м

ҳаво ҳажми мухити таъминланишини ҳисобга олган ҳолда 
қабул қилиниши шарт.
Ўриндиғи 50 тагача бўлган кичик заллар баландлиги 2.8 м қабул қилиниши 
мумкин, заллар цокол қаватида жойлаштирилса -2.5 м шипдан пастка туртиб чиқиб 
турувчи жойгача. 
3.142.
Жамоат овқатланиши корхоналари таркибида қуйидаги хоналар гуруҳи назарда 
тутилади: 
-
мижозлар учун – даҳлизлар ва аванзаллар, савдо заллари, буюртмалар бўлимлари, 
пишириқлар савдоси бўлимлари, кийим-кечак алмаштириш хоналари ва 
хожатхоналар; 
-
ишлаб-чиқариш хоналари – маҳсулотларни қайта ишлаш цехлари (хом-ашъёга 
ишлашда) ёки охирги тайёрлов цехлари (полуфабрикатга ишлашда), ювиш 
хоналари, овқат улашиш жойлари ва бошқалар;
-
омборхона-юк тушириш хоналари, омборчалар, совитгич камералари, тара ва 
инвентарлар камералари, чиқиндилар камераси ва бошқалар;
-
маъмурий-маиший хоналар – идоравий ва ходимлар учун маиший, жумладан 
кийим-кечак алмаштириш хоналари, хожатхоналар гигиена кабинаси билан, 
душхоналар, кирхоналар ва бошқалар. 
Хоналарнинг майдонлари технологик талаблар бўйича тавсиявий 14-илова 
кўрсаткичлари ҳисобга олинган ҳолда ўрнатилади.
3.143.
Мижозлар учун хоналар бошқа ишлаб чиқаришга мўлжалланган
хоналарнинг гуруҳидан ҳар томонлама изоляцияланган бўлиши керак. Устки кийим 
ечиш жойи, хожатхонаси бор даҳлиз ва аванзал залнинг сиғдираолишлик миқдорини 
ҳисобга олган ҳолда назарда тутилади, бу ҳолда даҳлиз (устки кийим ечиш жойисиз), 
ҳамда аванзал камида 12 м
2
майдонли бўлиши шарт ( хар бир хона). 
Пишириқлар сотиш дўконларига (ёки бўлимлари), ҳамда ичимлик ва музқаймоқ 
барларига алоҳида кириш жойи бўлиши шарт.
3.144. 
Овқат пишириш цехлари хоналарининг баландлиги, қоида бўйича, уларга 
ёндош савдо заллари хоналарининг баландлигидан кам бўлмаслиги керак. 
Даҳлизлар, кийим-кечак алмаштириш хоналари, хожатхоналар, овқат 
пиширилмайдиган махсулотларни қайта ишлаш цехи, ювиш хонаси, омборхоналар, 
маъмурий-маиший хоналар, ёрдамчи хоналар баландлигини 2.5 м қилиб белгилаш 


ШНК 2.08.02-09 стр 73 
мумкин.

Download 2,54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   209




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish